Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.01.2016

Сарри: Манчинининг ўзи мени қари тулки деб атаганди. Мен эса унга айтган гапим учун узр сўрадим

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 218
Сарри: Манчинининг ўзи мени қари тулки деб атаганди. Мен эса унга айтган гапим учун узр сўрадим

Италиянинг «Наполи» жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри ўзини гомофобия хасталигига чалинмаганини ва «Интер» бош мураббийи Роберто Манчини билан Италия Кубогининг 1/4 финалида (0:2) содир бўлган воқеада эмоция берилганини таъкидлади.

Учрашувдан кейин Манчини Сарри уни ношуд (гомик) деб атагани ва бундайларни футболдан четлатиш кераклигини таъкидлаганди.

«Майдонда бундай вазиятлар учраб туради. Менга ҳакам ҳуштаги чалингач, рақиб бош мураббийига қўл бериб қўйишни ўргатишган. Стресс ҳолатида нимадир бўлган бўлиши мумкин, лекин ечиниш хонасида унинг ёнига бориб, узр сўрадим. Бор гап шу ерда тугаши керак эди», дейди Сарри.

«Ҳозир мени гомофобия хасталигига чалинишда айбламоқда. Шунчаки мени миямга биринчи бўлиб шу сўз келиб қолди. Кейинги сафар мен уни демократ деб атайман».

«Менда бундай типдаги дўстлар кўп, шундай экан мен гомофоб эмасман. Дисквалификация қилинаманми? Нима учун? Бу бошқаларда бўлгани каби одатий таҳдид. Манчини мени қари тулки деб атади, демак у ҳам қариялар нисбатан ирқчи бўладими? Мен унинг олдидан ўтиб, узр сўрадим. Очиғи, ўша пайтда уни айнан нима деб чақирганимни ростан ҳам эслай олмадим», дея Сарридан иқтибос келтиради Football Italia нашри.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar