Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.01.2016

“Бунёдкор” ФК ОЧЛ ўйинлари учун аккредитация жараёнини бошлади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 255
“Бунёдкор” ФК ОЧЛ ўйинлари учун аккредитация жараёнини бошлади

“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.

Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 9 февраль санасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи, битта ўйинлик баҳсни Тошкентда БААнинг “Ал-Шабаб” клубига қарши ўтказади. Агарда “Бунёдкор” баҳсни ўзи учун ижобий якунласа, у ҳолда жамоамиз гуруҳ баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Бунёдкор”нинг уй учрашув(лар)ида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 20 январдан 1 февралга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосурат ва паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар media@fcbunyodkor.com манзилида электрон шаклда қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин. Телефон: (+998 71) 230 40 59.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar