Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.01.2016

"Қўқон-1912" жамоаси мухлислари диққатига

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 138
"Қўқон-1912" жамоаси мухлислари диққатига

"Қўқон-1912" жамоасининг расмий сайтида жамоа мухлслари учун мурожаат эълон қилинди. Маълумки, ўтган йили жамоамиз қошида “Мухлислар клуби” ташкил этилган эди, - деб ёзилади мурожаатда, - Бир йиллик фаолияти давомида Қаҳрамонжон Исроилов ва Илҳомжон Қундузовлар бошчилик қилган “Қўқон-1912 мухлислар клуби” мақташга арзигулик ишлари амалга оширди. Хусусан, мухлислар клуби вакиллари жамоамизни хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ўз майдонимиздаги ўйинларда бўлсин тинмиз қуллаб-қувватлаб туришди. Айтиш жоизки, жамоамизнинг ғалабаларида уларнинг ҳам ҳиссалари беқиёсдир.

Мухлислар клубининг ҳатто Бухородаги ўйингача боргани таҳсинга сазовор. Бу борада қўқонлик мухлислар мамлакатимизда етакчилардан бири бўлишди.

Бу йил ҳам “Мухлислар клуби” ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ҳолда янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган футбол ихлосмандлари диққатига.

“Мухлислар клуби”га аъзо бўлиш учун ҳужжатлар қабул қилина бошлади.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади:

Яшаш жойидан маълумотнома

Паспорт нусхаси

3/4 ҳажмдани тўрт дона фотосурат

Батафсил маълумот учун телефон : +998905087799 +998916911912



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar