Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

Қатар-2016. Аламли ва ҳеч нарсани ҳал қилмаган ғалаба

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 160
Қатар-2016. Аламли ва ҳеч нарсани ҳал қилмаган ғалаба

Алам қилади одамга, терма жамоанг рақиб дарвозасига гол бир эмас, икки эмас, учта гол урсаю, ундан қувона олмасанг. Ҳакамнинг ҳуштаги Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонганини билдирсаю, бу ғалаба тотимаса, бундан ҳам ёмонроқ ҳис бўлмаса керак.
Жавоҳир Соҳибов учрашувнинг 18-дақиқасида Яман дарвозасини ишғол қилганида, сизда қанақа ҳиссиёт юзага келди, билмадиму, шахсан менда "энди пишириб е голингни" деворгим келди.
Футболчиларимиз имкон қадар ўйнашга ҳаракат қилишди. Аммо уларда мотивация камлиги сезилиб турди. Аниқ бир ўйин тасвири кўринмади. Майдоннинг ҳар бир позициясида кўп хатолар кузатилди. Юзага келган айрим вазиятлардан гол ура олмадик.
Иккинчи бўлимда Яман дарвозабонининг хатосидан сўнг Игорь Сергеев бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди.
Учта ўйинда 10та гол ўтказиб юборган Яманнинг турнирни голсиз тарк этишини Абдужалилов истамади, шекилли, Аҳмад ас-Сарорий майдон марказидан дарвозамизга чиройли гол урди.
Ўйин давомида 2 марта жуда қулай вазиятдан фойдалана олмаган Жалолиддин Машарипов қўшиб берилган дақиқаларда 2-3 ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол қилди. 3:1.

Биз учун расмиятчиликка айланган учинчи баҳсни ҳам ўтказиб олдик. Терма жамоалар марказининг ягона иш қолди — ортга қайтиш чиптасини тезроқ топиш ва эсон-омон Тошкентга етиб келиш.
Ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати, "С" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 3:1
Голлар: Жавоҳир Соҳибов (18), Игорь Сергеев (68), Жалолиддин Машарипов (90+2) — Аҳмад ас-Сарорий (82)
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (8), Акром Комилов (41), Владимир Козак (48)
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Жамшид Болтабоев, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Достон Ҳамдамов (Жамшид Искандеров 67), 19.Отабек Шукуров, 23.Элдор Шомуродов (Жасур Ҳакимов 77)
Яман: 23.Салим ал-Ҳарш, 3.Алавий Фадоқ (Волид ал-Хубайший 82), 11.Абдулвосий ал-Матарий (Холид Муҳаммад 84), 12.Аҳмад ал-Ҳифий, 13.Алауддин Маҳдий, 14.Аммар Ҳамсан, 15.Усама Анбар, 17.Муҳаммад ас-Сарорий, 18.Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад ас-Сарорий
Бош ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

ЖАНУБИЯ КОРЕЯ - ИРОҚ - 1:1
Голлар: Ким Хюн (22) — Аҳмад Ҳуссайн (90+2)



Жамоа
Ўйин
Ғалаба
Дуранг
Мағлубият
Т-Н
Очко
1 Жанубий Корея 3 2 1 0 8-2 7
2 Ироқ 3 2 1 0 6-3 7
3 Ўзбекистон 3 1 0 2 6-6 3
4 Яман 3 0 0 3 1-10 0


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar