Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

«Локомотив» Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг ўйнади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 179
«Локомотив» Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг ўйнади

“Локомотив”нинг “Ал-Аҳли” клубига қарши беллашуви нисбатан қийинроқ кечганди. Бунга бир қатор сабабларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Биринчидан, рақиб жисмоний томондан яхши формада эди. Иккинчидан, Саудия Арабистонида чемпионатнинг ярми ортда қолганди. Учинчидан, футболчиларимиз янги мавсум бошланиши олдидан биринчи бор майдонга чиқиб келишаётганди.

Хитойнинг “Хенан Жианье” клубига қарши беллашувда эса устунлик асосан “темирйўлчилар” томонида бўлди. Йигитлар жисмоний томондан биринчи ўйиндагига қараганда яхшироқ таассурот қолдиришди. Тўпни эгаллаб туриш ва ҳужумлар ташкил қилишда ҳам улар анча фаол бўлишди.

Мирко Еличич қўли остидаги футболчиларни иккида жамоа қилиб тақсимлади. Қуйида биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар номи тўлиқ келтирилган. Кахи Махарадзеда кичик жароҳат бўлгани учун ҳам, мураббийлар штаби таваккал қилишни истамади ҳамда грузиялик легионер ўйинда иштирок этмади.

Ҳар иккала бўлимда ҳам устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Жамоамиз ҳужумларини қайтаришда хитойлик футболчилар ўзларининг кескин ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Беллашувнинг анчагина қўпол курашларга бой бўлгани уммонлик ҳакамларнинг ишини бироз қийинлаштирди.

Хитой Суперлигасини 5-ўринда якунлаган жамоа сафида бир қатор легионер футболчилар бор экани ҳақида айтиб ўтгандик. Улар “Хенан Жианье”нинг Дубайдаги тайёргарлик йиғинига ҳали қўшилиб улгурмаганликлари учун беллашувда иштирок эта олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ўзининг учинчи учрашувини Кей лига етакчиси “Чонбук Моторс” клубига қарши ўтказади. Дубайдаги йиғин 23 январь куни ўз якунига етади.

19 январь, 2016 йил
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“ХЕНАН ЖИАНЬЕ” (Хитой) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46) — 4. Шерзод Файзиев (3. Хуршид Мухторов, 46), 16. Жасур Ҳасанов (8. Сардор Мирзаев, 46), 17. Салим Мустафоев (33. Олег Зотеев, 46), 36. Неманья Яничич (24. Ислом Тўхтахўжаев, 46) — 9. Сервер Жепаров (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 18. Тимур Кападзе (68. Сергей Прохоров, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 77. Жасур Ҳасанов (11. Марат Бикмаев, 46) — 7. Иван Вукович (10. Марат Бикмаев, 46), 34. Дониёр Усмонов (70. Иван Нагаев, 46).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar