Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

"Олмалиқ" Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан дуранг ўйнади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 172
"Олмалиқ" Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан дуранг ўйнади

Бугун жамоамиз "Бунёдкор" футбол клуби академияси майдонида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди, дея хабар беради олмалиқликларнинг расмий сайти.

Учрашув анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи ҳисоб 1:1 натижа билан якунланган бўлсада, дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кўп содир этилди. "Олмалиқ" вакилларининг хавфли бир қатор зарбаларини рақиб посбони қайтариб турди. Ўйинда биринчи гол меҳмонлар томонидан киритилди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни мухлисларимизга яхши таниш Александр Коблаш гол билан якунлади. Биринчи тайм шу ҳисобда якун топди. Иккинчи таймда жамоамизнинг ҳужумлари анча хавфли кўриниш ола бошлади. Шундай ҳужумлардан бирида Исломбек Исоқжонов рақиб ҳимоячисини моҳирона алдаб ўтиб дарвозани аниқ нишонга олди. Биринчи тайм охирларида меҳмонлардан бир футболчи ҳакамни ҳақоратлагани учун майдондан четлатилди.

Бу баҳсда Саидкомил Акбаров, Фарҳод Тожиев, Сирожиддин Маҳмудов, Михаил Наумов, Азамат Исроиловлар баъзи сабабларга кўра иштирок этишмади. Достон Тошматов, Максим Лавенецкий, Аббос Пўлатов, Максим Криушевлар куннинг биринчи ярмида ёшлар жамоаси сафида майдонга тушишди.

"Истиқлол"га қарши қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди.

"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Раҳматилло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Иномов, Достон Абдураҳмонов, Арслонмурод Аманов, Дониёр Исмоилов, Диёр Туропов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Муҳаммад Исаев, Шавкат Саломов, Исломбек Исоқжонов, Сергей Рекун, Никита Павленко, Зоҳир Пиримов.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar