Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 145
"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди

Жамоамиз аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди, дея хабар беради "Навбаҳор" расмий сайти.

Эрталабки машғулот “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида ўтказилган бўлса кечки пайт футболчилар тренажёр залида шуғулланишди. Шу ўринда бугунги машғулотларга янги ўйинчиларни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тажрибали ҳимоячилардан бири Хайрулло Каримов Тошкентдаги йиғин бошлангач, жамоамиз билан деярли бирга бўлсада машғулотларда қатнашмаётганди. Бугундан Каримов ҳам “Навбаҳор” сафида шуғулланишни бошлади. Шунингдек, жамоамиз таркибига олдинги мавсумларни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган дарвозабон Алибек Туробов ҳам қўшилди. 1993 йилда туғилган ушбу посбон ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Бундан бир неча кун олдин мураббийлар штабидан ўрин олган Микола Шевченко айни пайтда жамоамиз билан бирга эмас. Ушбу мутахассис соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли “Навбаҳор”да фаолият олиб бормайдиган бўлди. 2015 йилги мавсум сўнггида Шевченко кўзини операция қилдиргач “Металлург” билан хайрлашганди. Орадан маълум вақт ўтгач мураббийни соғлиғи яна безовта қилганлиги сабабли “Навбаҳор” лагерини тарк этди. Бугунги машғулот чоғида таркибда яна бир йўқотиш бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев жароҳат олиб яна маълум муддатга сафдан чиқди. Ёдингизда бўлса Жўраев оғир жароҳатдан кейин ўзининг аввалги спорт формасини тиклаётганди. Футболчини оёқ суяги дарс кетганлиги боис унга гипс қўйилди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar