Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.01.2016

Стивен Жерард беҳуда сарфланган вақтига ачинмоқда?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 189
Стивен Жерард беҳуда сарфланган вақтига ачинмоқда?

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард The Telegraph мухбири билан суҳбатда ўзининг келажак режалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Англия футболи мутасаддиларини фахрий футболчиларга нисбатан эътиборлироқ бўлишга, уларни футболда имкон қадар узоқ вақт ушлаб қолишга даъват этди. АПЛда тўп суриб юрган пайтларида мураббийлик мактабини тугатиб олмаганидан афсусда эканлигини маълум қилди.

У ўзининг сўнгги мавсумини бошлаётган футболчига умуман ўхшамасди. Шу кунларда Лос-Анжелесга йўл олиш тадоригини кўраётган Стив бундан роса бир йил муқаддам «Ливерпул»ни тарк этишга қарор қилганди. Янги йилнинг дастлабки кунларида ҳам у ўз мухлисларига ажойиб янгиликни тақдим этди. «Бу менинг фаолиятимдаги сўнгги мавсум эканлигига 100 фоиз кафолат беролмайман», - деди Жерард Ливерпуль марказидаги хусусий Vincents ресторанида. - Аниқ вариантлар ҳозирча йўқ. «Ливерпул»дагилар қандайдир юмуш топиб беришни ваъда қилишмоқда. Аммо бу - шунчаки қуруқ гаплар».

Ярим ҳимоячининг фикрича, «олтин авлод» вакилларининг аксарияти у билан бир хил вазиятда. Ғайрат-шижоат ва янги ғояларга эга, лекин шу билан бирга, тушкун кайфият гирдобида. «Уларга шундай таклифлар бериш керакки, рад этишга имкон қолмасин. Ахир мамлакат учун 100та, клубида эса 700га яқин учрашув ўтказган футболчини ассоциация қандай қилиб осонликча қўйиб юбориши мумкин? Уларга нимадир таклиф қилишса бўлади-ку. Кўпгина жамоалар бундай кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўймайдилар. «МЮ» Райан Гиггзни ўзида олиб қолди, «Барселона» эса Хосеп Гвардиолани. Бу жамоалардаги қоида шундай: «Фаолиятинг якунига етгач, қандайдир иш билан шуғулланасан».

«Мураббийлик сирларини 21-22 ёшлик пайтимдан бошлаб ўрганишга киришмаганимдан афсусдаман. Бўш вақтларимни «Офис» ва «Сопрано оиласи»га сарфладим. Бунинг ўрнига таҳсил олганимда, айни пайт профессионал лицензия қўлимда бўларди. Биламан, аксарият касбдошларим фаолиятининг охирида бундай юмушлар билан банд бўлишни исташмайди. Лекин бу тўғри эмас. Наҳотки, 600тадан кўпроқ беллашувларда орттирилган бой тажриба ҳеч кимга кераги бўлмаса?».

«Футбол ассоциацияси вакиллари билан учрашиб, терма жамоада талаб даражасида тўп сурган футболчиларни имкон қадар кўпроқ ушлаб қолишларига даъват этдим. Ваҳоланки, улар футболни ривожлантириш бобида кўпроқ манфаат келтирадилар».

«Мураббийлик курсларини шундай ташкил этиш керакки, салоҳиятлилар ёшлигидан бошлаб таҳсил олишлари мумкин бўлсин. Футбол машғулотлари тушликка қадар давом этади, тўғрими? Демак, тушликдан сўнг мураббийликдан сабоқ олишса, чакки бўлмасди. Натижада, фаолияти якунланган футболчи тўппа-тўғри мураббийликка ўтиб кетаверади. Янги соҳани илк босқичидан бошлаб ўргатадиган зерикарли курсларда таҳсил олишдан халос бўлади».

«Жейми Каррагер ва Робби Фаулерга ўхшаган футболчилар миллионлар ўйинига наф келтиришга қодирлар. Уларни қўлдан чиқармаслик керак».

«Қисқа вақт ичида «Валенсия»дек номдор клубгача бўлган масофани босиб ўтган Гари Нэвиллдан ҳайратдаман. Уни «МЮ»да олиб қолишса керак, ўйлагандим. Унинг жасорати олдида таъзим қиламан. Гари бебаҳо тажриба соҳибига айланади».

Охирги бир неча ҳафта давомида Стивен Юрген Клопп билан Мелвудда машғулотлар ўтказди.

«Клопп билан суҳбатлашдим. У жамоа менинг қайтишимни кутишини маълум қилди. Лекин муайян бирор-бир лавозим ҳақида лом-лим демади».

«Мен доимо «Ливерпуль» ва ФАга яхши муносабатда бўлганман. Уйга қайтган пайтларимда жамоа ва мураббийларнинг фаолиятини кузатаман, ўзим учун тажриба ва қандайдир янгиликларни топишга уринаман. 2016 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида барча юмушлардан озод бўлсам керак. Умид қиламанки, мураббийлик лицензиясига оид ишларимни 75 фоизга якунлаб оламан».

«Мураббийлик - менинг орзим! Унга етишиш учун кўп меҳнат қилишим керак. Бу соҳани ўрганишга киришар экансан, унинг футболчиликдан қанчалик фарқ қилишини аниқ ҳис этасан. Турли табиатга эга 25 нафар ўйинчиларни бошқаришнинг ўзи бўлмайди».

«Икки ҳафта давомидаги машғулотлар кайфиятимни кўтарди, Клоппнинг ишига авваллари ҳам иштиёқим баланд эди. Унинг футболчиларга муносабати, янги тактик ечимларни ўйлаб топиши жуда қизиқарли».

«Оддий бир мухлис ва жамоанинг собиқ аъзоси сифатида ўтган бу қисқа вақт менга жуда ёқди. Аввалига ўйинчилар ва мураббийга халал бериб қўйишдан иккилангандим. Кейинчалик машғулотларда қатнашишга рози бўлганимдан беҳад мамнун бўлдим. Ўзимни ёш футболчилардек навқирон ҳис қиляпман».

«Шундан кейин собиқ жамоадошларим ва мураббийларда яхши таассурот қолдириш истаги туғилди: ҳозир ҳам Жеррард кўп нарсаларга қодир».



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar