Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

ОАВ ходимлари диққатига. “Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати” мавзусида танлов ўтказилади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 229
ОАВ ходимлари диққатига. “Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати” мавзусида танлов ўтказилади

Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида ҳамда XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг бошланишига 200 кун қолганлиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Ўзбекистонда олимпия ҳаракати” мавзусида танлов ўтказади.
Танловга 2016 йил 18 январдан 2016 йил 1 июнгача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг махсус мукофотлари билан тақдирланадилар.
Танлов доирасида рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этилаётган телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 3 дақиқадан 40 дақиқагача, радиоэшиттиришлар (системали диск ёки флешка) 5 дақиқадан 40 дақиқагача бўлиши керак. Матбуот ва интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилади.
Материаллар (иккитадан кам бўлмаган ҳолатда) танловга таҳририят тавсияси билан жорий йилнинг 15 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ва профессионал фаолияти ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим.
Танлов ғолибларига мукофотлар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни топширилади.
Материаллар “Ўзбекистонда олимпия ҳаракати” танловига деб кўрсатилган ҳолда Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6-уй. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси манзили бўйича юборилиши ёки Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига тақдим этилиши лозим.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar