Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

Бир даврлар келади…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 237
Бир даврлар келади…

Қалбнинг шундай жойлари борки, унга етиб, тегиниб ҳам бўлмайди.

У умиддир… У мавжуд дунёдаги оралиқ – аросатдир!..

Мухлислик ҳам шундай. Недир бир илинж доим ушлаб туради.

Эсимда, гўри нурга тўлгур жўрам – Беки жигар саратонига чалинганини билгандаям стадионга боришни канда қилмасди. Шишиб кетган оёқларига бармоқларини санчиб, айтганди: “Ошна бир даврлар келади, сену мен мундиалга борамиз, байроқнусха кийим тиктирамиз; бизни жаҳонга кўрсатишади…

Ўша пайтлар телеэкранда “Футбол+” бўларди. Бошловчи Бора Милутоновични Буюк Хитой деворидан сакраши ҳақида гапирарди. Маълум вақт ўтиб, Милутонович жаноблари ўрнига камина жарликдан сувга ташлаган. Ўзбекистон ютқизгани учунмас Анг Жун Хванг Италияга “калла қўйиб” кетган ёз пешинида.

Ундан бери қанча сувлар оқиб кетди. Бу орада футбол олимпи машъаласи Европага кўчди. Бедаво дардга йўлиққан чоғи, дўстим кураша-кураша ҳолсизланиб, тўшакка михланиб қолгандаям телевизорда футбол кўришни канда қилмади. Ўша пайтлар кундуз куни футбол кўраман десам, онам муттасил қаршилик қилар; узумзорга ҳайдарди, лекин “жўрамни олдига кетаяпман”, дея Бекзодларнинг айвони кенг уйига чопардим. Кейин… кейин эса ҳа, майли… эслагим келмаса ҳам…

…Уч кунча аввал супада овқатланиб ўтиргандик, падаримиз Бекзоднинг отаси билан суҳбатлашганини айтиб қолди. Даврада мен ўлароқ гапни чучмал қилдилар, онам лаб тишлади. – Ошнанг яхшими, ўғлим? сўрадилар кейин.

Яхшику, дедим. Хабарлашиб тур, савоб бўлади.

Эртасига кўргани бордим. Уйдагилари Тошкентга олиб кетишгандан бери хабарлашмагандим, кафтини маҳкам сиқдим. – Ҳўш, шаҳар қандай экан? “Пахтакор”ни кўрдингми? Стадион олдида расмга тушдингми?

Дўстимнинг қабоғига ботиб кетган кўзларида умид йилтиради.

– Нима деб ўйлайсан, бургут одамни кўтарармикан?

Билмасам, каттароғи кўтарар, нега буни сўраяпсан?

Тўғриси, дабдурустдан берилган савол анчайин гангитиб қўйганди, вазият ҳукмига кўра жим бўлдим.

Тушимда бургут минибман, устим юпун экану ҳечам совқотмапман. Менимча, Германияга борамиз-ов, дўст…

Ҳар доим футбол мавзуси очилса, тупугим сочилгудай баҳлашадиган бўлсамда негадир тилимдан сўз кўчмаган, меровсираб тураверганман. Ёш бола эмасдим, қазоси яқинлашса, одам фаромушҳол бўлиб қолишини билардим. Бўғзимга тиқилган аччиқ тутунсифат бир балони ташқарига чиқаролмай, аламдан далада кун бўйи ўроқ сермаганман. Барибир кетмаган.

…Бир сиқим тупроқни ҳеч ўлигиси келмаган умид учун сочиб юборгандим, ўшанда…

***

Ҳаётнинг ривожланиш қонунияти қизиқ. Ҳар доим ниманики йўқотсангиз, ўрни тўлгандек бўлади. Бу ўз-ўзини кўндириш тенденциясими, ёҳуд ҳақиқатда шундайми, ишқилиб, муҳитдан яхлит чиқиб кета олмайсиз. Икки тушунча: умид ва армон доим сизни тутиб туради. Маиший ташвишларингиз шулар атрофида айланаверади.

ОТЖ йигитларига нима ҳам дейин?.. Улар майда ричагда юқори тезликка чиқиб бўлмаслигини кўрсатдилар, холос. Бир пайтлар “БОРИМИЗ ШУ” иборасини Рауф Талгатович ҳам Чипперфельднинг ялтироқ бош зарбасидан сўнг ишлатганди. Орадан 10 йил ўтиб, шу гап ўз кучида турибди экан, эслаб қолганимиз учун биз мухлисларга раҳмат!

Жамиятнинг барча соҳалари босқичма-босқич ривожланиб, катта ютуқлар қўлга киритилаётган айни бир пайтда ўзбек футболи ўйин даражасининг бир жойда депсиниб қолгани ачинарли ҳол, албатта.

Мен инфратузилма, кўрсатилаётган эътибор ҳақида гапирмаяпман. Шунчаки, палапартиш ўйиннинг устқуртмаси йўқлигидан ажабланаяпман. Ироқ катта мусобақалар олдидан йиғиладиган жамоаку, ахир. Улар биздан ортиқ шароитга эга эмаслигини ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам билади. Кексеварлик қилиб нима қилдик, энди бизга катта талаблар керак экан.

Бир таржимон акамиз гап орасида Германияга борганини ва Кёльнда “Йўргак кубок” мусобақасини кўрганини айтиб берганди. Эмишки, жуда ёш болачалар ўртасида ўтказиладиган футбол томошаси. Қараб турсангиз ёш болалар тўпни аранг тепади, мабодо кимдир йиқилиб тушса ёки гол бўлиб кетса, шу жойда ҳозир ота-оналар қизғин қўллаб-қувватлашар экан. Танишимиз мақсад ҳақида сўраганда: ғолиблик руҳиятини юксалтириш, деб жавоб беришибди.

Бизни шоввозлар ғолиблик руҳини Қатардаёқ бой беришди. Бошлари омон бўлсин, насиб қилса кўрармиз, МТЖ даражасига чиққанда Ҳумам Тариқнинг кўзларига ёвқу бургутдек тикила олармиканлар?… Ё, футбол ғалаба ва мағлубиятлар орасида дея, дея мағлубиятга кўникиб қоладиларми?.. Билмадим, билмадим…

“Нимаики йўқотсанг, ўшанда қадрини биласан” дейишади. Бироқ йўқотаверсанг, кўниб қоласан. Кейин эса касбга айлантирасан. Шуйтиб-шуйтиб ўтиб кетасан…

Умид эса авлодларга ўтади. Яшайверади, яшайверади…

Маълум ёшга кириб қўйиб, шуни англадимки, мухлислик деганда, миллий жамоамиз ЖЧга чиқишию қарз ҳавола қилиб бўлса-да мундиалга бориб, байроқнусха кийим бош узра ғурурланиб, икки томчи кўз ёш ила қалбим таскин топишини, дўстим умидини ярим йўлда ташлаб кетмаганимдан, футболни танлаб адашмаганимдан сармаст бўлишимни ўйларканман. Барибир, Ватаннинг иштирокисиз байрам татимайди, кемтиклик ўрни тўлмайди.

Киши онгли ҳаётида қай касб эгаси бўлмасин шахсий чекинишлар, ютуқлар ва мувафаққиятларни бошдан кечиради. Аммо умумхалқ наздида ва эътиборида турган жиҳат барибир кўпчилик билан амалга ошади. Шу боис кутишга мажбурман. Имкон қадар ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга харакат қиламан.

Шуурим-да етмас жойда эса бир ибора айланаверади: БИР ДАВРЛАР КЕЛАДИ…

Temuchin



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar