Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 239
"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибига янги ўйинчиларни келиб қўшилиши давом этмоқда.

Бугун жамоамизнинг пойтахтдаги вақтинчалик қароргоҳига украиналик ҳужумчи Олександр Пишур келиб қўшилди. Кеча назорат учрашуви ўтказилганлиги сабабли, бугун футболчиларга дам олиш эълон қилинганлиги сабабли футболчи жамоамизнинг навбатдаги машғулотларида қатнашади. Ушбу ҳужумчи юртимиз мухлисларига Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидаги иштироки билан яхши таниш. Футболчи 2013 ва 2014 йилги мавсумларда айнан “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилганди. 2015 йилги мавсумни эса Пишур Қозоғистонда Жамбулнинг “Тараз” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра “Тараз” Қозоғистон премьер-лигасида учинчи ўринни қўлга киритганди. Пишур эса 32 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дaрвозасини тўққиз бор нишонга олган. Жамбулликлар билан шартномаси якунига етгач, Олександр Украинага қайтганди.
1981 йилнинг 26 январида Чернигов шаҳрида туғилган Пишур футболчилик фаолиятини Беларуснинг “Днепр-Трансмаш” клубида бошлаган. Кейинчалик ҳужумчи Украинанинг “Металлист”, Ворскла”, “Закарпатье”, “Волинь”, “Заря”, “Таврия”, “Оболонь” ҳамда Словакиянинг “Ружемберо” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Бунёдкор”да тўп сурган легионер Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубок соҳибига айланган. Умумий ҳисобда Пишур “қалдирғочлар” сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 35 та голга муаллифлик қилганди. 2013 йилги чемпионат якунида эса Олександр 19 гол билан олий лига тўпурари номини қўлга киритган.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar