Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 240
Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Қатарда бўлиб ўтаётган 23-ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабони Асилбек Амонов билан мусобақа таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

Асилбек сиз бундай йирик турнирларда олдин ҳам қатнашгансиз. Қатардаги таассуротларингиз қандай ?

– Мен қатнашган мусобақалар билан солиштирганда Қатардаги чемпионатда ташкилотчилик, футболчиларга яратилган шароитлар аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Мен бундай шароитларни, бундай муҳитни ҳеч қаерда кўрмаганман. Стадионлар, кийиниш хоналари, майдонни сифати ҳаммаси аъло баҳога лойиқ.

– Иккита ўйинда жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз ?

– Кореяга қарши биринчи ўйинимизда хакамнинг ғалати қарорлари болаларни руҳиятини издан чиқарди. Қачонки 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар ўзларига келишди. Қолаверса, корейслар бизни роса яхши ўрганишган экан. Ироқ билан ўйинда эса биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўйинни бой бердик. Тўғриси мусобақани бунча эрта тугатишимизни мен умуман хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Энди ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт.

Сизни нимага майдонда кўрмаяпмиз?

– Бу саволни яхшиси мураббийларимиздан сўрсангиз бўларди. Чунки кимни майдонга тушириш мураббийни иши. Лекин мен доим тайёр бўлиб турибман. Мусобақага келган барча 23 футболчи ўйинга тайёр туришибди.

-Бу йил “Қўқон-1912” жамоасига келган янги мураббийдан нималар кутяпсиз?

– Мурод ака жуда яхши инсон, ўз ишининг устаси. Ўйламанки, биз Мурод Исмоилов бошчилигида мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ўзим хам бу йил жамоамизнинг асосий таркибига киришга ҳаракат қиламан. Лекин бу осон иш эмас, сабаби бизда жуда тажрибали дарвозабонлар бор. Қўқонда ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари хам қизиқарли бўлади. Чунки ўринбосарлар ўйинига хам жуда кўп мухлислар келишади. Биз эса уларни стадиондан хурсанд ҳолда қайтишларига харакат қиламиз.


Акрамжон Мамадалиев сухбатлашди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar