Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.01.2016

“Насаф” 26 январ куни БААга жўнаб кетади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 455
“Насаф” 26 январ куни БААга жўнаб кетади

Аввал хабар қилганимиздек бугун “Насаф” жамоаси Тошкентда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Ушбу учрашувда “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги голларга айни пайтда жамоа сафида кўрикдан ўтаётган Ильдар Маматказин ва жамоанинг ўтган мавсумдаги тўпурари Илҳом Шомуродовлар киритишди.

Рўзиқул Бердиев назорат учрашувидан сўнг ўйинчиларга уч кунлик дам олиш эълон қилди. Жамоа 20 январ куни яна Қарши шаҳридаги ўз базасида йиғилади.

25 январ куни жамоа Тошкентга сафар уюштиради ва 26 январда Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонда соат 15:00да бошланиши белгиланган.

“Насаф” жамоаси бу йилги илк хорижий йиғинга 26 январ куни йўл олади. Бу йиғин Бирлашган Араб Амирлигида ўтказилади. У ердаги йиғинда шунингдек бир қанча назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши режага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоа учун бу йилги футбол мавсуми 19 февралдан бошланади. Шу куни “Насаф” жамоаси “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон Суперкубоги учрашувида майдонга тушади.

Февралнинг 24-куни эса ОЧЛ-2016 доирасидаги Саудия Арабистони Жидда шаҳрининг “Ал-Аҳли” клубига қарши ўйнайди. Учрашув Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу хабар “Насаф” ПФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar