Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтиш истагини билдирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 162
Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтиш истагини билдирди

Сэр Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед» жамоасига маслаҳатчи мураббий сифатида қайтиши мумкин. Бу ҳолат жамоанинг ҳозирги мураббийи Луи ван Гаал ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Райан Гиггз жамоани бошқара бошлаган ҳолда юз беради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берган.

Айни вақтда Гиггз Луи ван Гаалга ёрдамчилик қилмоқда. Ван Гаал кўрсатаётган натижалар эса мухлислар ҳамда раҳбариянинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Нашрнинг ёзишича, голландиялик мутахассис "Ливерпуль"га қарши бугун бўлиб ўтадиган ўйинда керакли натижа қайд этилмаса, ишдан бўшатилади.

21 турдан кейин "қизил иблислар" 34 очко тўплаган ҳолда АПЛнинг турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. 22 турнинг шу вақтгача ўтказилган ўйинларидан кейин «Лестер» 44 очко билан пешқадамлик қилиб турибди ва манкунианлар пешқадамдан 10 очко ортда қолган.

Маълумот учун, 74 ёшли мутахассис Фергюсон «Манчестер Юнайтед»ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган. 2012-13 йилги мавсум якунида мураббий жамоа билан 13 марта Англия чемпиони бўлди ва истеъфога чиқишга қарор қилди. Бундан ташқари Алекс Фергюсон жамоа билан 2 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан.

Футболчилик фаолиятини «Манчестер Юнайтед»га бағишлаган 42 ёшли собиқ футболчи Райан Гиггз 2014 йилда (у 24 мавсумни «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказган ва 672 марта шу жамоа сафида майдонга тушган) бутсаларини михга илганди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar