Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

Эрнесто Пеллегрини:«Иш ва «Интер» - бутун ҳаётим мазмуни»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 221
Эрнесто Пеллегрини:«Иш ва «Интер» - бутун ҳаётим мазмуни»

«Интер» (Милан) клуби собиқ президенти Эрнесто Пеллегрини яқинда 70 йиллик юбилейини қарши олди. Бу жаҳон футболидаги энг машҳур клублардан бирини нақ 11 давомида (1984-1995) бошқарган инсон билан алоҳида суҳбатлашиш учун яхшигина асосдир. Хуллас, La Gazzetta Dello Sport нашри шу имкониятдан унумли фойдаланди. Айни пайт Пеллегрини бир неча мамлакатда кайтеринг (умумий овқатланиш тизими) билан шуғулланувчи улкан компанияга раҳбарлик қилмоқда. Эътиборлиси, ушбу компаниянинг тузилганига ҳам яқинда 50 йил тўлди. «Тадбиркор сифатида Италия ва Африканинг 4та мамлакатида 8 минг кишини иш билан таъминлайдиган компания тузганимдан ғурурланаман. Бу ишга бор иқтидорим, эҳтиросимни сарфлаганман. Яна озгина таваккалга ҳам қўл урганман», - дейди собиқ футбол функционери. У шунингдек, суҳбат чоғи «Интер»нинг амалдаги президенти Эрик Тоҳирга ҳурмат билан ёндашиши ва Криштиану Роналдуни севимли клубида кўришни орзу қилишини алоҳида таъкидлади.

- Ҳозир ёшлар даҳшатли ибора - «уруш» ҳақида тобора кўпроқ тушунчага эга бўлиб боришяпти. Иккинчи жаҳон уруши вақтида туғилган инсон сифатида бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ёшларнинг янги дунё яратишни хоҳлашларига ишонаман ва бу истакни тушунаман. Бироқ биласизми, бугун уларга нима етишмаяпти? Бирдамлик. Мен ёш бўлган пайт қайсидир дўстимиз ёрдамга эҳтиёж сезса, барча ишларимизни четга суриб, шунга интилардик. Афсуски, ҳозир бундай эмас.

- Қизиқ, ўзингизни меҳнаткаш инсон, деб ҳисоблайсизми ёки шунчаки, омади юришган корчалонсиз?

- Омад учун ҳам ишлаш керак. Дейлик, ўз компаниямда 150 минг лир билан иш бошлаганман. Бу маблағни мен қўл остида 24 ёшимдан буён бош ҳисобчи бўлиб ишлаган собиқ хўжайиним берганди. Ҳаётим давомида бошқа ҳеч кимдан туҳфа олган эмасман. Яъни барчасига қаттиқ ишлаш орқали эришганман. Энг асосийси, бунда ҳалолликни ҳаётий қоида ўрнида кўрганман.

- Аввалига камбағаллар учун рес-торан очган ва уни ҳаётдан кўз юмган дўстингиз шарафига «Рубен», деб номлагансиз. Шундайми?

- Ҳа. Буни Худога шукрона айтиш, шунингдек, дўстим руҳини шод этиш имконияти сифатида кўрганман. Зеро, у оиламизнинг 3та авлодига хизмат қилганди. Эндиликда ушбу ресторанда ҳар куни 350 нафар ночор киши овқатланади ва таомларга атиги 1 евро тўлайди. Бу рамзий нарх бўлиб, шу орқали одамлар шахсий қадриятларини унутишмайди. Лекин болалар учун овқатланиш мутлақо бепул.

- Энди футболга ўтсак, бу ўйинга қачон меҳр бергансиз?

- 14 ёшимда. Ўшанда оилавий дўстимизнинг ўғли - Редегалли «Интер» сафига қўшилганди. Шундан буён «нерадзурралар»га мухлислик қиламан. Ҳар доим оёғим «Сан Сиро»га тортаверади.

- Биринчи бўлиб, айнан кимнинг ўйинидан ҳайратлангансиз?

- Швед Скоглундни айтишим мумкин. У ажойиб дриблинги билан ажралиб турарди. Мен унинг ҳар душанба куни битта жойга бориб, бутсаларини таъмирлашини билардим. Қисқаси, Скоглундни ўша жойда учратиб, дастхат сўраганим ҳам эсимда.

- «Сан Сиро»га биринчи марта борганингизни эслай оласизми?

- Албатта. 13 ёшда эдим. 1954 йилнинг апрели, «Интер» ва «Ювентус» клублари соврин учун майдонга тушишган. Эсимда, «нерадзурралар» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишган, аммо мен бирорта голни кўролмаганман. Чунончи, стадион мухлислар билан тиқ тўлган эди. Айнан ўшанда биринчи марта доимо стадионга кириш ҳуқуқига эга бўлиш учун «Интер» президенти лавозимини эгаллашни хоҳлагандим.

- Умуман, президент бўлиш хоҳишига айнан қайси пайт жиддий қарагансиз?

- Ҳаммаси 1980 йили бошланди. Ўшанда жамоанинг собиқ президенти Фрайцоллига мактуб йўллаб, Виллар-Пероза базасига эгалигим ва унда «Ювентус» футболчилари шуғулланишаётганини баён этдим. Шунга қарамай, «Интер»га мухлислик қилишимни қўшиб қўйдим. Қарангки, мактубим бесамар кетмади ва орадан маълум вақт ўтгач, биз ўзаро учрашдик. Кейин мени жамоа кенгашига киритишди. Кўп ўтмай, вице-президент бўлдим ва 1984 йилга келиб, президент курсисини эгалладим.

- Раҳбарлик даврингиздаги нимадан кўпроқ ғурурланасиз?

- Биз бир неча совринларни ютдик - скудетто, УЕФА кубоги ва суперкубоги... Лекин мен булар эмас, балки «Интер»нинг қўл остимда фойда келтирувчи клубга айланганидан фахрланаман. Шунингдек, Амстердамга бориб, ортга Бергкамп ва Йонк билан тузилган шартномалар билан қайтганимизни эълон қилганимдан сўнг журналистларнинг тик туриб олқишганларини ҳеч қачон унутмайман.

- Қайси футболчи билан ўта илиқ муносабат ўрнатгандингиз?

- Карл-Хайнц Румменигге билан. «Интер» президенти сифатида амалга оширган илк жиддий харидим ҳам шу.

- Афсусланадиган хатоларингиз ҳам борми?

- Вақтида Бертини ва Бонисеньюни «Интер»га қайтармаганимдан афсусланаман. Улар 70-йилларда етук футболчилар қаторида эдилар ва биз тез-тез бирга овқатланардик. Зеро, ишларим яхши кетаётган ва уларни кечки овқат билан сийлашни хуш кўрардим. Умуман, ҳар иккисига ҳурматим баланд эди, аммо афсуски, ҳамкорликда ишлаш насиб этгани йўқ.

- Ҳамкасбингиз Сильвио Берлускони ҳақида қандай фикрдасиз?

- 1994 йилги воқеа ҳеч хотирамдан кўтарилмайди. Ўшанда ҳаётимдаги энг оғир даврни бошдан кечираётгандим. Сильвио ўша вақт менга ўта таъсирчан сўзлар битилган қўллаб-қувватлаш мактубини юборганди. Эътибор беринг, мактуб умуман кутилмаган сўзлар билан хотима топганди - Forza Inter.

- Қўл остингиздаги компания 50 йиллик юбилейини нишонлади. Шу муносабат билан етарлича қутловлар қабул қилганингиз тайин. Улар орасида сизни алоҳида ҳайратга солганлари ҳам борми?

- Маттео Ренцининг қўнғироғи мени лол қолдирганини айтишим мумкин. У аввалига мен ва компаниямни роса мақтади, кейин эса «Фиорентина»дан Никола Бертини «Интер»га олиб ўтиб, қаттиқ ранжитганимни эслатди (Берти «нерадзурралар» сафига 1988 йили қўшилган, ўшанда Ренци «Фиорентина» соҳиби эди).

- Табиийки, кўплаб машҳур инсонлар билан шахсан танишсиз. Улардан қай бири катта таассурот қолдирган?

- Папа Жованни Паоло II ва Папа Францеско. Биз одатда бировнинг ҳамроҳлигисиз учрашардик ва ҳар сафар иккисининг сўзларидан ҳам қалбим жунбушга келарди.

- Массимо Моратти билан муносабатларингиз қандай?

- У ва оиласи билан профессионал, ҳаттоки, дўстона борди-келдимиз бор.

- Эрик Тоҳир биланчи?

- Ҳаммаси жуда яхши. Тоҳир билан илк марта менинг уйимда учрашдик, лекин шахсан танишишгача ҳам у менда ижобий таассурот уйғонганди. Тўғриси, Тоҳир ва «Интер»га қаттиқ қайғуряпман. Хуллас, клуб президенти менга ёқяпти ва уни ҳурмат қиламан.

- «Интер» эндиликда итальянлар эмас, балки хорижликларга тегишли эканлигидан афсусланмаяпсизми?

- Ҳозир, йўқ. Лекин Тоҳир клубни сотиб олишидан аввал мен алоҳида консорциум тузишни таклиф этгандим. Унга ўзим ҳам киришим мумкин эди ва шу орқали клубни итальянлар қўлига қайтаришни кўзда тутгандик.

- Нима деб ўйлайсиз, «Интер» жорий мавсум скудеттони ютиши мумкинми?

- Битта ўйин мисолида айтсам, «Наполи»га қарши баҳснинг иккинчи бўлими жамоанинг кучи ва Манчини характерини яққол кўрсатиб берди. Ишончим комил, «нерадзурралар» охиригача скудетто учун курашишади.

- Ҳозирги жамоага сиз бошқарган «Интер»да ўйнаган қайси футболчи етишмаяпти?

- Лотар Маттеус сингари етакчи. Қани эди, шундай жонкуяр футболчи топилса...

- Тасаввур қилинг, ҳозир ҳам президент лавозимидасиз. Хўш, биринчи навбатда, қайси футболчини таклиф этардингиз?

- Роналдуни жамоада кўриш орзум бор. У аямай пул сарфлашга арзийдиган ижрочи.

- Қизиқ, 75 йиллик юбилейингиз шарафига қандай совға олишни хоҳлардингиз?

- Келажакка умид билан қарайман, албатта. Компания бошқарувида ўрнимни эгаллайдиган қизим - Валентина тез орада мени набира билан сийласа, ажабмас. Албатта, у ҳам «Интер»га мухлислик қилади.

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar