Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

“Металлург” “Бунёдкор” ёшларини мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 198
“Металлург” “Бунёдкор” ёшларини мағлуб этди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча пойтахтимизда “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтди.

Қўқонликларга қарши ўйинда бўлгани каби “Металлург” устозлари бу сафар ҳам машғулотларда қатнашаётган барча футболчиларни синаб кўришди. Биринчи таймда асосий таркиб ўйинчилари фаолият юритишган бўлишса, иккинчи таймда ёшлар таркиби аъзолари катта эътибор қаратилди.

Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни мезбонлар очишди. Бекободликларнинг ҳимоядаги эҳтиётсизлигидан унумли фойдаланган Ҳикмат Эргашев шогирдлари олдинга чиқиб олишди. Бу вазиятда асосий таркиб билан хориж йиғинига кета олмай қолган Шокир Зуагининг маҳоратини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Аммо маҳорат ва тажриба борасида устунликка эга бўлган “Металлург” тезда ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ “Металлург” ҳисобни тенглаштириб олди. Жарима майдонига кирмасдан берилган зарба гол билан якунланди. Гол муаллифи Дилмурод Каримов бўлди.

Иккинчи таймда ҳам суръатни бўшаштирмаган бекободликлар кўплаб имкониятларга эга бўлишган эрса-да, улардан фақат биттаси дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Чап қанотдан ҳужумни Мурод Тошматов бошлаб берди ва унинг жарима майдонига юқорилатиб етказиб берган тўпига Зоҳид Абдуллаев биринчи бўлиб етиб келди ва боши билан тўпнинг йўналишини ўзгартирди – 2:1. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

“Металлург” кейинги назорат учрашувини 19 январь куни “Машъал” жамоасига қарши ўтказади.

“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар) – 2:1 (1:1).

Ҳакамлар: Игорь Гармашов, Баҳодир Баҳромов, Олим Абдувосилов.

“Металлург”: Зафар Сафоев (Тимур Тўйчибоев, 75), Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов (Жасур Аҳмедов, 46), Даврон Каримқулов (Улуғбек Худоёров, 46), Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов(Суннатилла Эрматов, 65), Дониёр Одилов (Улуғбек Боқиев, 46), Саид Абдужабборов(Озод Комилов, 60), Руслан Вагапов(Сирож Тошпўлатов, 65), Аюбхон Нўъмонов (Сардор Расулов, 40), Зоҳид Абдуллаев.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar