Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

Ўзбекистон олимпия термаси Олимпиада йўлланмаси учун курашни тўхтатди. Мураббийнинг изоҳи (Видео)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
Ўзбекистон олимпия термаси Олимпиада йўлланмаси учун курашни тўхтатди. Мураббийнинг изоҳи (Видео)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари учун йўлланмага эга бўлмайдиган бўлди. Самвел Бабаян шогирдлари 16 январь куни U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ироқ термасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


Бу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳимоядаги қўпол хатолар эвазига рақибга имконият бой берилганини таъкидлади.

«Иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлдик. Афсуски, ҳозирги кундаги бор имкониятимиз шундай экани кўриниб қолди. Ироқ олимпия терма жамоаси ҳам мусобақа ғолиблиги учун даъвогар терма жамоа ҳисобланади. Бугун курашни бой бердик. Айниқса, ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли рақибга имкониятни бой бердик», — дейди Бабаян.

«Бу футболчилар бугун биздаги мавжуд энг кучли футболчилар. Аммо, ҳимоя чизиғи — бизнинг энг муаммоли чизиғимиз бўлиб қолмоқда.

Учинчи голдаги вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтарган бўлса ҳам ўйин давом этди. Боиси, бош ҳакам учрашувни давом эттирди ва хуштагини чалмади. Бизнинг футболчимиз эса бу вазиятда охиригача курашиш ўрнига тўхтаб қолди. Ўйин ҳакам ҳуштагигача давом этади ва буни футболчилар билиши керак. Афсуски, футболчимиз (Владимир Козак назарда тутилмоқда) ўша вазиятда қандай савиядаги футболчи эканини билдириб қўйди. Юқори савияли футболчилар бундай вазиятларда нима қилиш кераклигини яхши билади ва бундай хатога йўл қўймаган бўлар эди. Бугун Жамшид Искандеров ҳам ўзини кўрсата олмади ва уни алмаштирдик», — деди Ўзбекистон олимпия термаси устози.

Самвел Бабаян шунингдек, терма жамоа Яман терма жамоасига қарши сўнгги ўйинда ўз ўйинини кўрсатиши кераклигини ва хатолардан хулоса чиқариб, яхши ўйин намойиш этиши кераклигини таъкидлади.

«Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, сўнгги учрашувда ҳақиқий ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз иккита кучли жамоага қарши ўйнадик ва мағлуб бўлдик. Ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун, учинчи турда ғалаба қозонишимиш шарт», — деди Бабаян.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar