Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

Вануату ҳамда Янги Каледония Месси ва Роналдуга қарши

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
Вануату ҳамда Янги Каледония Месси ва Роналдуга қарши

Гарчи «Олтин тўп»нинг сўнгги йиллардаги тақдири ҳақида олдиндан тахмин билдириш осон кечаётган бўлсада, жаҳонда номзодларга ўзига хос тарзда овоз берганлар ҳам учради.

Тўпланган очколарни ҳисоблаб чиқиш - қизиқарли машғулот. Хабарингиз бор, «Олтин тўп» соҳибларини уч тоифа кишилар танлаб беришади: терма жамоа сардори, бош мураббий ҳамда ҳар бир мамлакатдан бир нафардан журналист. Ҳаммасидан футболчиларнинг кимга овоз беришгани қизиқроқ. Рўйхатни астойдил кузатсак, Вануату термаси сардори, маҳаллий «Амикале» клуби ҳужумчиси Масаувакало Фенеди эътиборни тортади. Буни қарангки, унинг танловидан Месси, Роналду ва Неймар ўрин олишмади. Жаноб Фенеди бошқалардан фарқли равишда, Поль Погба, Томас Мюллер ҳамда Алексис Санчесга овоз берган.

Умуман, бундай ҳолатлар яна кўп учради. Хусусан, Фенедининг геог­рафик жиҳатдан қўшниси - Янги Каледония термаси ҳимоячиси Жан-Брис Вадриако ҳам шунга ўхшаш қарор қабул қилди. Мазкур мамлакат бош жамоаси сардори Андрес Иньес­та, Златан Ибрагимович ва Карим Бенземани танлаган. Шунингдек, Янги Зеландия, Қирғизистон, Марокаш ҳамда Мальта термалари сардорлари ҳам кучли учликка ўзлари хоҳлаган бошқа футболчиларнинг номини киритишган.

Месси, Криштиану ва Неймарни эътибордан четда қолдирганлар орасида экзотик мамлакатлар термаси сардорларидан ташқари Роналду ҳам бор! Ўзига-ку, овоз беролмайди. Лекин Месси ва Неймарни танламаганини ҳам тушуниш мумкин. Португалиялик юлдузнинг танловидан Карим Бензема, Хамес Родригес ҳамда Гарет Бэйлнинг номлари ўрин эгаллаган. Роберт Левандовски (Нойер, Видаль, Мюллер) ҳамда Диего Годин (Суарес, Мюллер, Левандовски) ҳам ўз қарашларига эга. Камерунлик Мбиа, перулик Писарро эса ноодатий танловчилар рўйхатини якунлаб беришади. Умумий ҳисобда бундай сардорлар сони ўн кишини ташкил қилди.

Сиз эса ҳар йили бир хил футболчиларга овоз берилаверади, дейсиз!

Месси ҳам худди Роналду сингари ўз жамоадошларининг номига мурожаат этди - Суарес, Неймар, Иньеста. Қизиғи, ушбу танлов деярли Златан Ибрагимовичники билан бир хил бўлди. Шунчаки, швециялик ҳужумчи Иньес­танинг ўрнига Мессининг номини қайд этиш баробарида, уни биринчи ўринга қўйди. Мана сизга холислик!

Неймар ҳам шундайлар қаторида - у Месси, Суарес ва... Ракитичга овоз берди!

Россияликлар эса кўпчилик қаторида бўлишни маъқул кўришди. Месси ва Криштиануни ҳамма танлади. Фақат Неймарни эътибордан четда қолдиришди.

Роман Широковнинг танловидан Месси, Криштиану ва Де Брюйне ўрин эгаллашди. Леонид Слуцкийга эса Месси, Криштиану ва Нойернинг иштироки маъқул келибди. Машҳур журналист, «СЭ»нинг собиқ бош муҳаррири Константин Клешевнинг рўйхатида Месси, Криштиану ва Левандовскининг номларига кўзингиз тушиши мумкин.

Ўзбекистон термаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда бош жамоамиз устози Самвел Бабаян бир хил қарорга келишган. Улар футболчилар номини қуйидаги кетма-кетликда жойлаштиришди: Месси, Роналду, Неймар. Демак, улар ғолиб номини тўғри топишган. ПФЛ матбуот котиби Григорий Ртвеладзенинг танлови эса бошқача тус олди. У биринчи ўринга Роналдуни қўйган бўлса, кейинги поғоналарга Луис Суарес ҳамда Томас Мюллерни муносиб кўрди.

Якунда мураббийларнинг қай тариқа танлангани ҳақида. Месси ва Неймарнинг кимни эътироф этишгани кундек равшан. Авваллари Бразилия ва Аргентина бу қадар якдил фикрга келишмаганди. Ҳар икки футболчи биринчи ўринга «Барселона» устози Луис Энрикени қўйишган. Ушбу мутахассиснинг Месси билан ҳамон келишмаётгани ҳақидаги хабарларни тарқатаётганларга ўзига хос жавоб бу.

Криштиану Роналду ўз овозини Карло Анчелоттига берди (биринчи ўрин), шунингдек, Жозе Моуриньо ҳамда Пеп Гвардиолани ҳам ёддан чиқармаган.

Широков эса ғолибни тўғри топди, лекин иккинчи ўринга Унаи Эмерини қўйгани... Афсус, улар «Спартак»­да кўришмадилар-да...

Дарвоқе, Слуцкийнинг рўйхатида ҳам Эмерига жой топилди. Фақат Энрике ва Моуриньодан кейин. Умуман, «Севилья» устозини кўпчилик танлади. Улар орасида дель Боске ҳамда Аллегри ҳам бор. Футболчилардан эса Ибрагимович, Левандовс­ки ҳамда Годин ушбу мутахассисга овоз беришди.

Ҳамюртларимиз эса мураббийлар орасидан кимнинг ғолиб чиқишини аниқ кўрсатишди. Самвел Вячеславович 2015 йил якунига кўра Энрике, Гвардиола ҳамда Аллегрининг ишига юқори баҳо берган бўлса, Одил Аҳмедовда ҳам деярли шундай танлов кузатилди. Фақатгина термамиз сардори «Ювентус» устозининг ўрнига Арсен Венгер номзодини илгари сурди. Григорий Ртвеладзе эса Энрике, Аллегри, Гвардиоладан иборат учлик тузди.

Манба: «СЭ», ЖАҲОНГИР тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar