Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.01.2016

Хатолардан хулоса чиқармадик ёхуд икки термани бир вақтда бошқариш тўғрими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 193
Хатолардан хулоса чиқармадик ёхуд икки термани бир вақтда бошқариш тўғрими?

Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати “С” гуруҳи 2-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ироқлик тенгдошлари билан ўзаро баҳс олиб борди. Афсуски, Жанубий Корея термасига мағлуб бўлганимиздан сўнг, Ироққа ҳам имкониятни бой бердик. Рио-де-Жайенрода ўтадиган Олимпия ўйинлари аввалгилари сингари биз учун яна армон бўлиб қолади.
Мусобақа аввалида Самвел Бабаян шогирдлари олдига Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо, ОТЖ олдига қўйилган мақсадни уддалай олмади.
Шу кунга қадар Олимпия ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларига чиқиш учун терма жамоамизнинг барча уринишлари муваффақиятсиз якунланган эди. Бу сафар ҳам мазкур “қора анъана” давом этадиган бўлди.
Энг қизиғи, ҳар сафар Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашда ОТЖга Миллий терма жамоанинг бош мураббийлари тайинланган эди. Икки қайиқни бир вақтда бошқармоқчи бўлган мураббийлар эса ҳар сафар денгиз тубига "ғарқ бўлишган". Афсуски, Самвел Бабаян ҳам икки қайиқдан бирини денгиз сатҳида сақлаб қола олмади.
Келинг ўтмишга бир назар солиб, қўлдан бой берилган Олимпия ўйинлари йўлланмаларига назар ташласак.
1996 йил, Атланта
Ўша пайтлардаги Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Александр Иванков олимпия терма жамоасини ҳам ўз бошқарувига олди. 1995 йили бўлган саралаш баҳсларида Олимпия ўйинлари йўлланмаси қўлдан бой берилди.
2000 йил, Сидней
Мазкур Олимпия ўйинлари “чиптаси” учун жамоани Виктор Борисов тайёрлаганди. 1999 йилги баҳсларда муваффақиятсизликка учраган Борисов ҳам бу вақтда икки кемани бошқарган эди.
2004 йил, Афина
Тўрт йилдан сўнг Борисов ҳамон жамоани бошқараётганди. Ўшанда ҳам мутахассис бир вақтнинг ўзида Миллий терма жамоа билан бирга эди. Аввалги муваффақиятсизликдан хулоса чиқармаган Борисов яна Олимпиада йўлланмасини қўлдан бой берди.
2008 йил, Пекин
Мазкур Олимпия ўйинларида ҳам бизга иштирок этиш насиб этмади. Жамоани Рауф Инилеев саралаш баҳсларида бошқарди. Тажрибали мутахассис бир вақтнинг ўзида Миллий терма жамоани ҳам бошқариб бораётган эди. Тўртинчи марта Олимпия ўйинлари йўлланмаси кўкка совурилди.
2012 йил, Лондон
Вадим Абрамов ҳам икки термани бир вақтда бошқарган вақтлар эди. Афсуски, Абрамов ҳам кўпчилик ишончини оқлай олмади. Қўлдан бой берилган Олимпия ўйинлари йўлланмасини бугун алам билан эсга оламиз.
2016 йил, Рио-де-Жанейро
Аввалига Миллий терма жамоани қабул қилиб олган Самвел Бабаян ЖЧ-2018 турнирига саралаш баҳслариида барқарор ўйинлари билан кўпчиликнинг назарига тушиб қолди. Шундан сўнг, унга ОТЖ топширилди. Бироқ, аввалги хатолардан хулоса чиқарилмади ва биз яна Олимпия ўйинларидан қуруқ қолдик.
Биз Осиё чемпионати олдидан терма жамоамизга катта баҳо бергандик. Чемпионликни кутган термамиз якунда хатто гуруҳдан ҳам чиқа олмади. Нега бугун мағлуб бўлдик? Нима сабабли ҳимояда бундай қўпол хатоларга йўл қўйилди? Таркибдаги футболчиларнинг деярли барчаси ўз жамоаларида асосий таркиб ўйинчилари саналади. Терма жамоа мураббйилари ўйинчларни учрашувга тайёрлай олишмадимикан? Кўпчилик ишқибозлар бу жамоани ўзбек футболи тарихидаги энг кучли олимпия терма жамоаси дея ҳисоблаётган эди. Лекин қайд этилган натижа сиз-у бизни қувонтирмади.
Жавобсиз қолаётган саволлар жуда кўп. Афсуски, бу сафар ҳам Олимпия ўйинларини шунчаки телевизор орқали кузатамиз.


Зоҳид Акрамов



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar