Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

“Қўқон-1912”: ўринбосарларимиз мағлубиятга учрашди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
“Қўқон-1912”: ўринбосарларимиз мағлубиятга учрашди

Кеча хабар берагнимиздек, бугун Қўқондаги “Кимёгар” ўйингоҳида янги мавсумга ҳозирик кураётган “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига вакили “Ёзёвон лочинлари” жамоалари ўртасида назорат урашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ўринбосарларимиз устози Муҳиддин Абдувалиев ўтган йили Ёшлар лигасида муносиб ҳаракат қилган бир қатор футболчиларни майдонга туширди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам биринчи таймни жанговор таркибда ўтказишди.

Лекин шу куни стадионга йиғилган 100 нафарга яқин мухлисга биринчи 45 дақиқаликда гол кўриш насиб этмади.

Иккинчи таймда ўринбосарларимиз таркибида синовда бўлиб турган бир қатор футболчилар майдонга тушишди. Натижада тажриба борасида бироз устунликка эга бўлган “Ёзёвон лочинлари” жамоаси иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Ёзёвонликлар сафида ҳар икки голни захирадан ўйинга қўшилган Одил Холматов киритди.

Шу тариқа, ўринбосарларимиз 2016 йилдаги биринчи учрашувда мағлубиятга учради.

Мазкур учрашувни ҳар икки жамоа раҳбарлари бевосита стадион кўзатиб боришганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

“Шаҳрихончи” ва “Андижон”даги ўйинлари орқали танилган Лутфулла Ҳайдаров ушбу учрашувда “Ёзёвон лочинлари”ни мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди. Айтишларича, ёзёвонликларда янги орада янги мураббий боқаради. Бу ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (ўринбосарлар) – “Ёзёвон лончинлари” – 0:2 (0:0)

Ҳакам: Раҳмат Иноғомов.
Голлар: Одилжон Холматов 52, 77.

“Қўқон – 1912”: Ислом Абдуллаев, Лазиз Назиров, Исмоил Охунжонов, Аброр Раҳмонов, Дилшод Баратов, Абдуқаҳҳор Ўткамов, Достон Мелиқузиев, Иброҳим Ғофуров, Ихтиёр Аҳмаджонов, Фаррух Назаров, Иброҳим Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Тоҳиров (дарвозабон), Бахтиёр Мусулмонов, Дилшод Мелибоев, Иқбол Мамадиев, Жамшид Нурматов, Нажот Райимжонов, Вали Нуралиев, Илёс Мансуров.

“Ёзёвон лочинлари”: Баҳодир Мўминов, (Элмурод Мирзаматов), Жаҳонгир Юсуфжонов, Бобур Расулов, Ислом Ҳошимов, Ёқубжон Ералиев, Боймирза Абдуллаев, Зоҳид Исмоилов, Аброр Исмоилов, Шаҳбоз Абдурахмонов, Умиджон Ҳошимов, Бекзод Махпиралиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Мунаввар Валихўжаев (дарвозабон), Шаҳзод Шаропиддинзода, Одилжон Холматов, Зиёджон Қурбонов, Мақсуд Ҳакимов, Мақсуд Ибрагимов.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar