Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Ван Гаал: "МЮ"га "Ливерпуль" каби 26 йил совринсиз қолиш таҳдид солмаяпти"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 137
Ван Гаал: "МЮ"га "Ливерпуль" каби 26 йил совринсиз қолиш таҳдид солмаяпти"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ваан Гал "Ливерпуль" билан бўлажак тўқнашув арафасида ўзининг иш услубига кинояли фикр билдириб, унинг "футбол фалсафаси" ҳақида эслаб ўтган рақиблар бош мураббийи Юрген Клоппга кинояли равишда жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, "МЮ" "Ливерпуль"дан фарқли ўлароқ 26 йил чемпионлик совринисиз қолиб кетмайди.

Қайд этиш керакки, мерсисайдликлар 1990 йилдан буён, лига номи Англия премьер лигаси дея ўзгартирилганидан бери Англия чемпионатида ғолиб бўла олмай келмоқда.

"МЮ" ҳам 26 йил давомида (1967 йилдан 1993 йилгача) Англия чемпиони бўла олмаган.

"Мен жамоанинг қайта қурилиш даврида иштирок этмоқдаман ва "Манчестер Юнайтед"ни 26 йил чемпион бўла олмаслигини тасаввур қила олмайман. Биз ўтиш даврида тўғри ҳаракат қиляпмиз.

Балки бу мен ўйлаганимдан кўра кўпроқ вақт давом этиши ва совринларни кутиб қолишимиз мумкин. "МЮ" яхши ташкил этилган, йирик клуб. Бизда ажойиб инфраструктура бор ва йилдан йилга ўсишга эришяпмиз.

Менинг ҳисоблашимча, ҳозирда АПЛда аввалги ўн йилликлардаги каби осонгина чемпион бўлиш иложсиз. Ўша вақтларда "МЮ", "Ливерпуль" каби жамоалар бошқаларидан бир бош устун бўлган. Ҳозирда бу фарқлар йўқолган. Лекин "МЮ" келгусида яна ўз даражасига қайтади. Биз ҳар мавсумда кучли учликка киришимиз керак. "Ливерпуль" билан ҳам шундай вазият", дейди ван Гаал.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar