Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Ироқга қарши бошланғич таркибни тахмин қилинг

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 159
Ироқга қарши бошланғич таркибни тахмин қилинг

Бугун Қатарда 23 ёшгача бўлган Осиё чемипонатининг “С”- гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Доҳадаги “Суҳайим бин Ҳамад” стадионида Тошкент вақти билан соат 21.30да Ўзбекистон олимпиячилари Ироқга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда ижобий натижага эришсак, гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган бўламиз.

Тўғри, олимпиячиларимиз 1-турда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди. Самвел Бабаяннинг дебюти омадли чиқмади. Мухлислар таъбири билан айтганда, асосий таркибда майдонга тушган айрим футболчилар мухлислар ишончини оқламадилар. Кўрамиз, бу сафар Самвел Бабаян Ўзбекистон олимпия терма жамоасида кимни бошланғич таркибда майдонга туширади. Буёғи энди мураббийлар штабига боғлиқ.

Лекин, улардан фарқли равишда ҳар бир мухлис бугунги ўйинда ким бошланғич таркибда майдонга тушиши ҳақида ўзаро тахмин қилиб чиқамиз. Ҳар ким ўзининг истаган таркибини тахмин қилиш мумкин. Ҳар бир мухлис олимпия терма жамоамизнинг бошланғич таркибида майдонга тушадиган 11 ўйинчининг тахминий таркибини киритишини сўрайман. Биз мухлисларнинг фойдаси тегиб қолар, балким.

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Жанубий Корея билан ўйнаган такрибини назарингизга ҳавола этаман.

Дарвозабон: Абдумавлон Абдулжалилов - “Нефтчи.

Ҳимоячилар: Максимильян Фомин -“Бухоро”, Жамшид Болтабоев - “Пахтакор” (четлатиш), Владимир Козак - “Пахтакор”, Акромжон Комилов
- “Бунёдкор”.

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов -“Пахтакор”, Отабек Шукуров
-“Бунёдкор”, Достон Ҳамдамов -“Бунёдкор”, Жамшид Искандеров -“Пахтакор”.

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев -“Пахтакор”, Элдор Шомуродов
-“Бунёдкор”.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Раҳмонов - “Нефтчи”, Жалолиддин Машарипов -“Пахтакор”, Хусниддин Гафуров “Явор”(Сербия)

Марҳамат, ўз танловингизни киритинг, азиз мухлислар.

Абдумажид Қодиров



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar