Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

ОАВ: "Реал" президенти Перес Роналду билан ўзаро зиддияти туфайли уни сотиб юбормоқчи

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
ОАВ: "Реал" президенти Перес Роналду билан ўзаро зиддияти туфайли уни сотиб юбормоқчи

"Реал" жамоаси президенти Флорентино Перес жамоа етакчиси, португалиялик 30 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдуни жорий трансферлар ойнаси вақтида сотиб юборишни истамоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатган.

Бунга икки томон ўртасидаги муносабатларга дарз кетгани сабаблиги айтилмоқда.

Қолаверса, ФИФА томонидан "Реал"га кейинги 2та трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик бўйича қўлланган тақиқ Переснинг ушбу футболчидан тезроқ қутилиб, ўрнини янгиси билан тўлдиришга ундаётгани айтилган. Қайд этилишича, агар бу тақиқ бўлмаганида ҳам 3 марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган бу футболчи билан ёзги трансферлар вақтида хайрлашиш мўлжалланган эди.

Манбанинг ёзишича, Перес Роналдунинг раҳбариятни танқид қилишларидан "тўйиб кетган".

Бундан олдинроқ, Роналду учун "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Унинг трансфер қиймати 105 млн евро этиб белгиланган.

Футболчининг ўзи ҳам берган интервьюларидан бирида келгусида MLS чемпионатидаги жамоалардан бирида фаолиятини давом эттириши мумкинлигини истисно қилмаганди.

Маълумот учун, Роналду 2009 йилда "Манчестер Юнайтед" сафидан Мадридга рекорд даражадаги маблағ эвазига келиб қўшилганди. У ўтган вақт ичида "Реал" билан 322та ўйин ўтказди ва 336та гол урди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar