Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Ҳусниддин Ғофуров: «Мураббийларимиз Ироққа қарши ўйинга бизни яхши тайёрлашга ҳаракат қилишди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 168
Ҳусниддин Ғофуров: «Мураббийларимиз Ироққа қарши ўйинга бизни яхши тайёрлашга ҳаракат қилишди»

Хабарингиз бор, айни пайтда Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк турда Жанубий Корея олимпиячиларга қарши майдонга чиқиб, нисбатан тенг ўтган ўйинда имкониятни бой бериб қўйди. Бугундан эса қитъа биринчилигида 2-тур учрашувлари давом эттирилади. "С" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши майдонга чиқади. Мазкур матч олдидан терма жамоамиз сафида ягона легионер бўлган Ҳусниддин Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ҳусниддин, барчамиз кўрдик, терма жамоамиз илк турда корейс футболчиларига имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
— Одатда ҳакамга айбни ағдариш ярамайди. Аммо ўша ўйинда чиндан ҳам учрашув бош ҳаками қўпол хатоларга йўл қўйди. Қолаверса, майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз боис ҳам ўзимиз истагандек ўйнай олмадик. Ҳакамнинг ўйинга таъсир ўтказгани сабабли барчамизда бироз бўлса ҳам руҳий тушкунлик кузатилди.

— Энди терма жамоамиз Ироқ қаршилигини енгиши лозим бўлади. Мазкур ўйинга қандай тайёргарлик олиб борилди?
— Ироқ терма жамоасига қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Барчамиз бу ўйинда майдонга фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиқамиз. Бу сафар хато қила олмаймиз. Мураббийларимиз ҳам бизнинг ҳар жиҳатдан мазкур ўйинга шай бўлишимиз учун ҳаракат қилишди. Уларнинг кўрсатмаларини тўғри бажариш орқали керакли натижага эриша оламиз, деб ўйлайман.

— Умуман олганда, Осиё чемпионати атмосфераси ҳақида қандай фикрдасиз? Ташкилотчилик борасида муаммолар йўқ бўлса керак…
— Менимча, бундай турнирни бундан ортиқ даражада ташкил этишнинг иложиси йўқ. Қатарнинг чемпионатга жиддий тарзда ҳозирлик кўргани билиниб турибди. Футболчиларга барча шароитлар яратиб берилган. Биздан фақатгина майдонда ўзимизни кўрсатиш талаб этилади. Қатарликларга ташкилотчилик учун 5 баҳо қўйса арзийди.

— Мухлислар олдинда турган учрашувларда терма жамоамиздан фақат ғалаба кутишмоқда…
— Ҳа, буни биз ҳам жуда яхши англаб турибмиз. Зеро мухлисларимиз бизнинг имкон қадар яхши натижа қайд этишимизни исташади. Биз ҳам уларнинг ушбу ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда катта далдадир. Насиб этса, қолган ўйинларда зафар қучиб, ишқибозларимизни хушнуд этамиз.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar