Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Рустам Ашурматов: «Ироқдан ўтиб олсак, Риога боришимизга ишонаман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 158
Рустам Ашурматов: «Ироқдан ўтиб олсак, Риога боришимизга ишонаман»

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Доҳада ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг иккинчи ўйинини ўтказади. Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Шу сабабли “Бунёдкор” ҳимоячиси Рустам Ашурматовнинг бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
— Рустам, биринчи ўйинда футболчиларга нима етишмади деб ўйлайсиз?
— Жамоамизнинг ҳимояси ва ҳужум чизиғида бирдамлик етишмади. Футболчилар жонларини бериб ҳаракат қилишди. Лекин бу камлик қилди. Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди деб ўйлайман.
— Қайси футболчиларни дастлабки дақиқалардан майдонга тушганида ажабландингиз? Нима учун?
— Тўғрисини айтсам, Жамшид Болтабоевни тушишини кутмагандим. Чунки у бир йил давомида футбол ўйнай олмаганди. Мен унинг ўйинига ва қандай футболчи эканлигига шубҳа қилмайман. Жамшиднинг қандай кучга эга эканлигини жуда яхши биламан. Лекин бош мураббийдан бундай қарорни кутмагандим.
— Бугунги баҳсда жамоалардан қандай ўйин кутмоқдасиз?
— Ироқ — кучли жамоа. Буни ҳамма билади. Лекин бизникилар ҳам улардан қолишмайди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқади. Аммо бизга 3 очко жуда зарур. Бироқ эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишса керак. Ўз навбатида, мураббий ҳам шунга қараб тактика танлаши аниқ.
— Бўлажак ўйин олдидан сизнинг тахминий таркибингиз? Дастлабки дақиқаларда кимлар майдонга тушади деб ўйлайсиз?
— Жамоанинг таркибини тахмин қилиш жуда қийин. Чунки бу футболчилар Ўзбекистондаги энг кучлилари. Асосий таркибда кимлар тушишини бош мураббийнинг ўзи ҳал қилади.
— Терма жамоамиз қайси босқичгача етиб боради деб ўйлайсиз?
— Буни вақт кўрсатади. Агар Ироқдан яхши натижа билан ўтиб олсак, Риога боришимизга ишонаман. Худо хоҳласа, терма жамоамиз буни уддалайди.
Бекзод ИСАЕВ суҳбатлашди



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar