Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Равшан Эрматов: «Севимли касбимдан роҳат оляпман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 261
Равшан Эрматов: «Севимли касбимдан роҳат оляпман»

Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Равшан Эрматов RedPen интернет нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

— Янги йил арафасида иккита мукофот олдингиз. Дастлаб 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлдингиз. Кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирландингиз. Мукофотни олишингизни билганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

— Бу унутилмас лаҳзалар. Ўшанда Олимпия қўмитасида Ойбек Қосимов билан суҳбатлашиб ўтиргандим. Шу пайт футбол федерациясидан қўнғироқ қилиб, бу ажо-йиб янгиликни айтишди. Аввалига ишонгим келмади... Бунақа янги йил совғасини ҳали олмагандим. Президентимизнинг қўлларидан мукофот олганимни ҳеч қачон унутолмайман.

— Global Soccer Awards тақдимотининг видеоконференциясида таниқли ҳакам Никола Риццолининг айтишича, ФИФА барча ҳакамларни йиғиб, ЖЧ-2014 финал учрашувини бошқарадиган бригадани айтишидан олдин у сизга қараган экан. Чунки Риццоли ва бошқа ҳакамлар бригадангизнинг финални бошқаришига ишонган экан. Бироқ финални айнан италиялик ҳакамга ишониб топширишган. Бу мавзуда унинг ўзи билан гаплашганмисиз?

— Албатта. Риццоли айтганидек, ҳакамлар корпусида кўпчилик финалга бизнинг бригадамизни тайинлашларига ишонган. Аммо якунда омад италияликларга кулиб боқди. Риццоли ўша пайтда ўзимни қандай тутишимни кўрмоқчи бўлганини айтганди. Олдинги финалларни бошқарган ҳамкасбларимнинг қандай ҳолатга тушишганини билардим. 2006 йили аргентиналик ҳамкасбимиз Орасио Элисондо хурсандчилигидан йиғлаган. 2010 йили эса Ховард Уэбб сакраб юборганди. Тасаввур қилинг. Ҳамманинг эҳтироси ҳар хил бўлади. Риццолининг айтишича, бир зумда бутун умри кўз олдидан ўтган ва ўн дақиқа мобайнида бўлаётган воқеликка ишонмай турган. Шундан сўнг менга «Равшан, тўғрисини айтсам, финални сен бошқарасан, деб ўйлагандим. Сен бунга муносибсан. Лекин омад бизга кулиб боқди», деганди. Унга мен Бразилияда қолган тўртта бригаданинг барчаси финални бошқаришга муносиблиги ва уни трибунадан туриб қўллашимни айтгандим. Албатта, барчамиз финални бошқаришни жуда истагандик. Чунки ҳакамлар учун бундан ортиқ нарсанинг ўзи йўқ. Яъни, ўз касбингизда Эверестни забт этгандек бўласиз. Аммо ўша пайтда қандай ҳолатга тушишимни билмайман.

— Лекин буни ҳали билиб олишимиз мумкин.

— Ҳа. Шунга умид қиламан.

— Сиздан Ўзбекистон ҳақида тез-тез сўраб туришадими?

— Ҳалигача мамлакатимиз ҳақида тасаввурга эга бўлмаган инсонлар учраб туради. Аммо уларнинг сони тобора камаймоқда. Уларга тарихимиз, номдор аждодларимиз ва мамлакатимизнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб бераман. Шундан сўнг уларнинг кўпчилиги юртимизга ташриф буюриб, барчасини ўз кўзи билан кўришни истаб қолади.

— ЖЧ-2010нинг очилиш ўйинига сизни тайинлашганида жаҳон матбуоти ҳайратдан бонг урганди...

— Бизни тайинлашганининг эртасига ФИФА матбуот котиби Фурс бир қанча қоғозни кўтариб келиб, «Равшан, очилиш ўйинига тайинланганинг учун футбол оммасининг фикри», деганди. Бирорта ҳам яхши изоҳ йўқ эди. Барча «Ким ўзи у? Ўзбекистонда футбол борми ёки йўқми?» деганди. Улар «Нима учун очилиш ўйинига футболи ривожланган Германия, Англия, Испания ёки Бразилиядан ҳакам тайинлашмади?» деб ўзларига савол бергандилар. Айримлар эса очилиш учрашувида ЖАРга ёрдам бериши учун атайин уни тайинлашган, деганлар. Яна ҳам мени ҳайрон қолдирган нарса - унинг менга шу қоғозларни бергани бўлган. Эҳтимол, руҳий таъсир ўтказмоқчидир, балки у ҳам бизни тайинлашганига хурсанд эмасдир, деб ўйлаганман. У менга: «Равшан, очилиш ўйини трансляциясини жаҳон бўйича 4 миллиарддан ортиқ инсон томоша қилади. Стадионда 100 минг томошабин ва бир қатор мамлакатларнинг президентлари бўладилар. Бундан чўчимайсанми?» деганди. Мен эса «Агар қўрққанимда чемпионатни уйда телевизор орқали томоша қилардим», деганман. Шунда ҳакамлар департаменти раҳбари кўнглимни кўтарган. «Сен буни лотереяга ютуқ, деб ўйлама. Бу кўп йиллик меҳнатинг самарасидир. Бундай вазифа шунчаки топширилмайди», деганди.

- Шу кунларда олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимизнинг Рио-де-Жанейрога бориш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Мендан кўпинча қайси жамоага мухлислик қилишимни сўрашади. «Реал», «Барселона», «Челси»? Уларга «Ўзбекистон терма жамоасидан бошқа жамоага мухлислик қилмайман», деб жавоб бераман. Ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларимиз шулар жумласидандир. Баъзида футбол томоша қилаётиб, овозимдан айрилиб қолишим мумкин. Нафақат футбол, балки ўзбекистонликлар иштирок этадиган ҳар қандай спорт турида вакилларимизга мухлислик қиламан.

Ўз миллий терма жамоаси либосида мамлакат шаънини ҳимоя қилиш - катта шараф ва фахр. Ҳар бир спортчи иштирок этаётган пайтида бутун халқ мухлислик қилаётганини ҳис қилиши лозим. Баъзида 70-80 ёшли мухлислар билан учрашиб қоламан. Улар менга иштирокимни кўриб, кўзларига ёш олишганини айтишади. Бундай сўзларни эшитгандан сўнг чарчоқни ҳам унутиб, янада кўпроқ ишлашни бошлайсиз. Бизнинг футболчиларимиз ҳам шу нарсани ҳис қилиб туришибди. Умид қиламанки, улар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришади. Футболда ҳамиша кучли ёки тажрибали жамоа ғалаба қозонмайди. Интизом ва иштиёқ ҳам муҳим роль ўйнайди. Агар ҳар бир эпизод учун, майдоннинг барча нуқтаси учун курашсангиз, муваффақият сиз томонда бўлади. Йигитларимиз ғалабага чанқоқлар. Улар бундай имконият кам берилишини яхши билишади. Олимпиада йўлланмасини ҳеч ким осонликча бериб қўймайди. Шунингдек, миллий терма жамоамизга ҳам ишонаман ва улар ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритишларига умид қиламан.

— ЖЧ-2014дан сўнг барча Равшан Эрматовнинг олдида яна иккита жаҳон чемпионати турганини ҳис этди. Лекин ўтган йили ФИФА ҳакамларнинг ёш лимитини бекор қилди. Бунинг учун улар нормативларни топширишлари шарт. Бу сизнинг кейинги режаларингизга қандай таъсир ўтказди?

— Ҳар бир инсоннинг жисмоний имкониятлари бор. Агар саломат бўлсам давом эттиравераман. Чунки севимли касбим билан шуғулланяпман ва бундан роҳат оляпман. Яқинда биз учун «йо-йо» тест жорий қилишди. Бунда 20 метр у ёққа, 20 метр бу ёққа 52 марта югуриш керак эди. Бу тестнинг учдан бирини бажариб бўлмасингиздан юрак уриши дақиқасига 180-190тага чиқиб кетади. Яъни, юрак сониясига уч марта кўп уради. Ҳакамлар шундай шароитларда ишлашга мажбурлар. Ўйинларда ҳам шундай. Масалан, жаҳон чемпионатларида пульс 200тага чиқиб кетади. 90 дақиқа шундай режимда иш олиб бориш керак.

— Ҳакамлик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг режалар қандай?

— Ҳали шошилманг (кулади). Олдиндан бир нарса дея олмайман. Ҳозирча севган касбим билан шуғулланяпман. Муҳими шу.

Шерзод Эгамбердиев суҳбатлашди



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar