Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

«Реал Мадрид» тарихидаги энг муҳим саналар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 199
«Реал Мадрид» тарихидаги энг муҳим саналар

Мадриднинг «Реал» жамоаси мухлислари жуда ҳам кўп. Биз мазкур жамоа тарихида зархал ҳарфлар билан битилган саналар ҳақида маълумот бериб ўтишни жлиз деб топдик.

«Реал Мадрид» тарихидаги энг муҳим саналар

1. 1902 йил 6 март. Бир гуруҳ футбол мухлислари «Madrid Foot Ball Club» жамоасини тузишди. Жамоа бошқарувини Хуан Падрос Рубио ўз қўлига олди.
2. 1902 йил 13 май. «Мадрид» ва «Барселона» ўртасида илк «Эл Классико» ўтказилди. Унда таркибида бир қатор чет эллик футболчилар тўп сурган каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
3. 1902 йилда «Реал» «Эспаньол»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги илк соврин «Copa de la Gran Peca»ни қўлга киритди.
4. 1905 йил 18 апрель. «Мадрид» жамоаси ўз тарихида илк бор Испания чемпионлигини қўлга киритди. Ўша пайтда бу мусобақа «Кубок Чемпионати» деб аталар эди.
5. 1920 йил 29 июнь. Испания қироли «Мадрид» жамоасига «Қироллик клуби» унвонини берди. Шу пайтдан бошлаб жамоа «Реал Мадрид» деб номлана бошлади.
6. 1939 йил 19 апрель. Фуқаролар урушидан сўнг Педро Парагес жамоани қайта тузишга қарор қилди. Уруш пайтида майдон бузилган, футболчилар турли жойларга тарқалиб кетишган эди.
7. 1943 йил 13 июнь. Испания Кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида «Барселона»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган «Реал» жавоб учрашувида рақибини 11:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
8. 1943 йил 15 сентябрь. Жамоа тарихидаги энг буюк кун. Шу куни «Реал»га Сантяго Бернабеу президент этиб тайинланди.
9. 1947 йил 14 сентябрь. «Сантяго Бернабеу» стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мезбонлар Португалиянинг «Ос Белененсеш» жамоасини 3:1 ҳисобида таслим қилишди.
10. 1956 йил 13 июнь. «Реал» илк бора ўтказилган Чемпионлар кубогида муваффақият қозонди. Мадридликлар ҳал қилувчи баҳсда Франциянинг «Реймс» жамоасини 4:3 ҳисобида таслим қилишди.
11. 1960 йил 15 май. «Реал» қаторасига бешинчи маротаба Чемпионлар кубогида ғолиб чиқиб рекорд ўрнатди.
12. 1978 йил 2 июнь. Жамоага 35 йил давомида президентлик қилиб келган Сантяго Бернабеу оламдан ўтди.
13. 1985 йил 22 май. «Реал Мадрид» ўз тарихида илк марта УЕФА Кубогини қўлга киритди.
14. 1998 йил 12 январ. ФИФА «Реал Мадрид»ни тарихдаги энг яхши жамоа деб тан олди.
15. 2000 йил 23 декабр. ФИФА «Реал Мадрид»ни ХХ асрнинг энг кучли жамоаси деб эълон қилди. Флорентина Перес ва Алфредо ди Стефано ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг қўлидан мукофотни қабул қилиб олишди.
16. 2014 йил 24 май. «Реал» Лиссанбонда кечган Чемпионлар лигасининг финалида ҳамшаҳари «Атлетико»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 10-бор Чемпионлар лигасида зафар қучди ва бундай натижага эришган илк клубга айланди.
Фурқат Юсупов тўплади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar