Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Жароҳат жафоси ёки футболдан "эртароқ" кетганлар ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 181
Жароҳат жафоси ёки футболдан "эртароқ" кетганлар ҳақида

Шу кунларда «Тоттенхэм» ҳамда Англия терма жамоаси аъзоси Женас футболчилик фаолиятини якунлади. 32 ёшли футболчи тиззасидан олинган жароҳатдан тўла қутулолмагач, шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Soссer.ru сайти шу баҳона айнан жароҳат сабаб катта футбол билан хайрлашган афсоналарни ёдга олди.

Марко ван Бастен (29 ёшида футбол билан хайрлашган)

Ван Бастеннинг яшил майдондан барвақт кетиши нафақат Голландия, балки жаҳон футболи учун ҳам катта йўқотиш бўлди. Аммо мухлислар бу футбол афсонасини мамнуният билан ёдга олишади. Агар Марко ёшлигида шифокорлар маслаҳатига риоя қилганида, футбол олами ҳеч қачон «буюк голланд»нинг бетакрор ўйинларига гувоҳ бўлмасди. Чунки шифокорлар унга профессионал спорт билан шуғулланишни тақиқлашган, акс ҳолда, яқин йиллар ичида ногиронлар аравачасига муҳтож бўлиб қолиши ҳақида огоҳлантиришган. Бироқ Марко бу тахминларни инкор этиб, 20гача эмас, 29 ёшгача юксак савияда ўйнади. «Милан» сафида барча мавжуд совринларни, жумладан, 2 марта ЕЧКни қўлга киритди. Голландия терма жамоаси сафида Евро-88 ғолиби сифатида шоҳсупага кўтарилди, 3 марта «Олтин тўп» соҳибига айланди.

1986 йилдан буён ван Бастен Европанинг энг етук жарроҳларидан бири - Мартенснинг доимий мижози ҳисобланади. Айнан шу шифокор томонидан амалга оширилган операциялар тўпурар ҳужумчининг фаолиятини бир неча йилга узайтирди.

Маттиас Заммер

(30 ёшида футбол билан хайрлашган)

«Бавария» клубининг амалдаги спорт директори ўз вақтида буюк ҳимоячи бўлган ва орқа чизиқда тўп сурганига қарамай, «Олтин тўп» совринига лойиқ кўрилган. Маттиас ҳам ЕЧК ва ЕЧларда ғолиб чиққан, лекин фаолиятининг якуний босқичида тез-тез жароҳатга йўлиққан. Охир-оқибат тиззасидаги жиддий жароҳат туфайли қўлтиқтаёқлар ёрдамида ҳаракатланишга мажбур бўлди. Энг ачинарлиси шундаки, жарроҳлик операцияси чоғида беморнинг организмига микроб тушиб қолгани сабаб тикланиш жараёни чўзилиб кетди. Оқибатда Заммер фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Тостао (26 ёшида футбол билан

хайрлашган)

«Агар Тостаонинг икки кўзи соғ бўлганида, голлари ҳам 2 бараварга кўпроқ бўларди!» - Владимир Висоцкий ЖЧ-1970 шарафига яратилган қўшиқда айнан ушбу мисраларни битганди. Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси мундиалдан икки йил аввал «Крузейро» сафида «Коринтианс»га қарши майдонга тушган, рақиб ҳимоячиси Дитао томонидан тепилган тўп унинг кўзига шикаст етказганди. Хьюстонда амалга оширилган муолажадан сўнг ҳужумчининг кўриш қобилияти тўла тикланди. Лекин Мексика мундиали арафасида хасталик қайта безовта қила бошлади. Шунга қарамай, ЖЧга йўл олган Тостао мусобақанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Орадан 3 йил ўтгач, барибир, футболдан кетишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, Тостао тиббиёт институтида айнан окулист ихтисоси бўйича таҳсил олганди. Лекин миллионлар ўйинига нисбатан кучли муҳаббат шифокорликдан устун келди. Кейинчалик Тостао ўз юртида машҳур шарҳловчига айланди.

Ули Хёнесс

(27 ёшида футбол билан хайрлашган)

Қария Ульрих ҳозиргача футбол оламининг йирик арбоблари орасида келди, малакали мураббий сифатида кўплаб сов­ринларни қўлга киритди. Футболчилик даврида ҳам ўзининг ихтирочилик қобилияти билан яққол ажралиб турарди. 22 ёшли пайтида Хёнесс ГФР терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғолиблик нашидасини сурди, «Бавария» билан 3 марта ЕЧК соҳибига айланди. Умуман олганда, 9 йиллик фаолияти давомида энг кўп соврин ютган футболчилардан бири бўлди. Лекин тиззасидаги сурункали оғриқлар яшил майдонни барвақт тарк этишга мажбур қилди. Унинг мурабийлик соҳасидаги фаолияти ҳам ўта муваффақиятли кечди. Тўғри, якунда Хёнесс қора курсига ўтирди ва панжара ортидан жой олди. Лекин мазкур воқеанинг бугунги мавзуга дахли йўқ.

Себастьян Дайслер

(27 ёшида футбол билан хайрлашган)

Ноёб иқтидор соҳиби бўлган Дайслернинг ЖЧ-2002 қаҳрамонларидан бирига айланиши тахмин қилинганди. Бироқ ярим ҳимоячи мусобақа арафасида ўнг тиззасидан жароҳатланди ва узоқ вақт давомида 5 марта жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Охир-оқибат, хасталик футболчининг руҳиятига ҳам салбий таъсир этди. Дайслерга ҳатто руҳий хасталиклар шифохонасидаги муолажалар ҳам ёрдам бермади. 5 йиллик азоб-уқубатлардан сўнг футболни тарк этишга қарор қилди.

Анатолий Бишовец

(27 ёшида футбол билан хайрлашган)

Бу ажойиб ҳужумчи ҳам Владимир Висоцкийнинг эътирофидан четда қолмаган: «Бишовец учун «Фиорентина» бежизга миллион таклиф қилган эмас». Ҳа, ҳозирда «футбол қуёши» сифатида эътироф этилаётган ҳужумчи собиқ иттифоқ ташқарисида ҳам юксак нуфузга эга бўлганди. Афсуски, Анатолий Фёдорович ҳам саломатлиги ёмонлашгани боис яшил майдон билан барвақт хайрлашишга мажбур бўлди. Аввалига белидаги оғриқлар, кейин тиззасидаги жароҳат ўз таъсирини кўрсатди. Ўша замон тиббиёти Бишовецдаги муаммоларни ҳал этишга ожизлик қилди.

Мирослав Ромашенко

(25 ёшида футбол билан хайрлашган)

Ҳозирда Станислав Черчесовнинг ажралмас ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган Мирослав 90-йилларда Романцевнинг «Спартак» клубидаги асосий ўйинчиларидан бири эди. Ана шу таърифнинг ўзиёқ футболчининг юксак савиясидан дарак беради. 1998 йилнинг сентябрида иқтидорли ўйинчи Беларусь терма жамоаси таркибида Данияга қарши майдонга тушди. Афсуски, ўша қарама-қаршиликда оёғининг шикастланиши унинг фаолиятига якун ясади - 3 йил давомида амалга оширилган 6 марталик жарроҳлик муолажалари кутилган натижани бермади.

Брайан Клаф

(29 ёшида футбол билан хайрлашган)

Британиянинг буюк мураббийлари қаторидан ўрин олган бу мутахассис ҳақида кўплаб асарлар ёзилган, фильмлар яратилган. Ёшлигида эса Брайан юксак савия­да ўйнаб, Англия чемпионатларидаги 274та учрашувда 251та гол урганди. Афсуски, ўз вақтида «Мидлсбро» ва «Сандерленд» клублари шарафини ҳимоя қилган ҳужумчига 1962 йилги «Boxingday» нохуш совға тайёрлаб қўйганди - байрам кунларидаги беллашувларнинг бирида у тиззасидан оғир жароҳат олди. Боз устига, футболчининг рафиқаси айнан ўша куни ҳомиласидан жудо бўлди. Қисқаси, Клаф учун байрам азага айланди. Шундан кейин у бутсаларини михга илишга қарор қилиб, мураббийлик соҳасига қадам ташлади.

Манба: Soccer.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar