Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.01.2016

Танишинг: "Қўқон-1912"нинг янги ўйинчимиз Отабек Зокиров

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 213
Танишинг: "Қўқон-1912"нинг янги ўйинчимиз Отабек Зокиров

Мавсум-2015 кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган 23 ёшли ярим ҳимоячи Отабек Зокиров янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказади. Яқинда клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланди. Айни дамда Зокиров жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этмоқда. У кеча “Металлург”га қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушди.

Марғилон футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Отабек Зокиров 1992 йилнинг 11 октябрь санасида таваллуд топган.

Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган.

2013 йили Ёшлар лигаси тўпурарларидан бирига айланган. 2014 йилдан эътиборан “Нефтчи”нинг асосий таркибида ўйнай бошлаган.

2015 йилни эса Самарқанднинг “Динамо” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра, Отабек Зокиров 30 та учрашувда майдонга тушди.

Бу ўйинларда 23 ёшли футболчи рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга олди. Отабек Зокиров “Қизилқум”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна” ва “Андижон” жамоалари посбонларини доғда қолдирган.

Икки марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Танишинг: "Қўқон-1912"нинг янги ўйинчимиз Отабек Зокиров

Бизнинг маълумот:

Тўлиқ исми: Отабек Зокиров

Туғилган сана: 11 октябрь 1992 йил

Ўйнаган жамоалари:

2012-2014 – “Нефтчи”

2015 – “Динамо”

2016 – “Қўқон-1912”



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar