Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

Қатар-2016. Мезбон олимпиячилари Эронни мағлуб этишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 153
Қатар-2016. Мезбон олимпиячилари Эронни мағлуб этишди

Олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида "А" гуруҳида 2-тур ўйинлари ўтказилди.
Биринчи турда мағлуб бўлган жамоалар — Сурия ва Хитой ўртасидаги ўйинда омад сурияликларга кулиб боқди. Учрашувда Лиао Лишенг жаримадан чиройли зарба билан ҳисобни очди. Аммо бўлим сўнгида хитойлик дарвозабон қўполлик туфайли майдондан четлатилди ва Сурия пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ўйнаган сурияликлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди — 3:1.

Биринчи ўйинда жуда фаол ўйин кўрсатган Эрон бугун Қатарга имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонлар Аҳмад Аълонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда тўпурар футболчи Абдулкарим Ҳассан ҳисобдаги фарқни оширди. 70-дақиқада эса эронлик Чашми пенальтидан фойдалана олмади. Али Каримий қўшиб берилган дақиқада битта гол урди. 2:1 ҳисоби учрашувда якуний кўриниш олди.
Қатар ўз очколарини 6тага етказди. Сурия ва Эронда эса 3 очкодан бор. Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро тўқнаш келадилар. Хитой эса кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ОЧ
СУРИЯ - ХИТОЙ - 3:1
ҚАТАР - ЭРОН - 2:1



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar