Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

Яри Литманен:«Омадсиз эмасман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 179
Яри Литманен:«Омадсиз эмасман»

Бир вақтлари «Аякс», «Барселона» ва «Ливерпуль» клубларида тўп сурган афсонавий плеймекер Яри Литманен футболи унчалик тараққий топмаган Финляндиядан етишиб чиққан. Унинг фаолиятига иккитагина сўз билан таъриф бериш мумкин - фидойилик ва самарадорлик. Зеро, Литманен 1987 йилдан 2011 йилгача давом этган 25 йиллик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Қолаверса, Финляндия бош жамоасидаги 137та ўйинда 32та голни ўз номига расмийлаштирган Литманен терманинг энг яхши тўпурари сифатида ҳам тарихда қолган. Яқинда унинг «Литманен 10» номли китоби сотувга чиқди. FIFA.com портали эса шу баҳона афсонавий футболчидан интервью олишга қарор қилди.

- Рой Хожсон «Литманен — футбол оламида мен учратган энг омадсиз йигит», деганди. Унинг фикрига қўшиласизми?

- Йўқ. Аксинча, 1992 йили бошимга бахт қуши қўнди. Зеро, айнан шу йили «Аякс» сафига ўтдим. Ёш ва тажрибасиз футболчи учун ўз омадини чет мамлакатда, таниқли клубда, машҳур мураббий ва юлдуз футболчилар орасида синаб кўриш - катта бахт. Аммо минг афсуски, тинимсиз жароҳатлар фаолиятимга салбий таъсир ўтказди. Алам қиладигани шундаки, ўша жароҳатларни энг кутилмаган пайтда, кўпроқ кулгули ҳолатларда орттириб олардим (масалан, машғулотлар чоғида Рикардо Батиста тўпга ноаниқ зарба бергач, копток уч метр наридаги Литманеннинг бошига текди ва ярим ҳимоячи анча вақтгача майдонга туша олмади). Хожсон шуларни назарда тутган бўлса керак.

- Тўғри, жароҳат туфайли кўп вақтингизни шифохонада ўтказгансиз. Аммо бу кўплаб совринлар ютишингизга халал бермаган. Қайси ютуғингиз билан кўпроқ фахрланасиз?

- Ўйлашимча, мен учун энг муҳим мукофот - 1994-1995 йиллар мавсумидаги Чемпионлар Лигаси кубогидир. Ўшанда «Аякс» Европадаги энг кучли клублардан бири эди. Бу ютуқни барча жамоалар ҳам қўлга киритавермайди. Финляндиялик аксарият футболчилар учун бу ушалмас орзу. Мен эса клубдаги уч нафар хорижликнинг бири эдим ва бундан жуда фахрланаман. Шунингдек, жамоамизда Нванкво Кану ҳамда Финиди Жорже каби легионерлар ҳам тўп суришган.

- Армонингиз борми?

- Биласизми, ҳамиша ниманидир нотўғри қилганга ўхшайвераман. Лекин аслини олганда, одатий фин футболчисидан кўра кўпроқ ютуқларга эришдим.

- Клуб миқёсида орзуларингиз ушалган. Аммо терма жамоа борасида бундай дейиш қийин. Мазкур ҳолат сизни ортиқча асабийлаштирмайдими?

- Йўқ, ахир дунёнинг энг яхши футболчилари билан тўп сурдим-ку. Боз устига, ҳар доим ватаним шарафини ҳимоя қилганимда, ўзимда мислсиз ғурур туйғусини сезардим. Бу эса ҳар қандай ҳиссиётлардан кўра кучлироқ. Ҳа, клубдаги дўстларим Европа ва жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Мен эса уларнинг термаларига ишқибозлик қилиш орқали ёқимсиз кайфиятдан халос бўлардим.

- Нима деб ўйлайсиз, футболи унчалик ривожланмаган мамлакат вакилларининг «Олтин тўп» учун курашдаги имкониятлари чекланган, деган фикрлар тўғрими?

- Ҳа, бу қийин, аммо уддаласа бўладиган вазифа. Зеро, мазкур соврин футболчининг индивидуал хусусиятлари учун берилади. Жорж Бест Шимолий Ирландиядан эди, аммо шунга қарамай, «Олтин тўп» соҳиби бўлган (1968). 1995 йилги мукофотга либериялик Жорж Веа эга чиққанида шундоққина унинг ёнида ўтиргандим...

- Ўша йилги сўровлар якунида учинчи ўринни эгаллагансиз. «Бронза тўп» сиз учун қанчалик аҳамиятли эди?

- Учинчи ўринни олганимдан шараф туйдим. Чунки ўзимни «Аякс» тизимидаги кичик бир мурват, деб ҳисоблардим, холос. Устига-устак, миллатим ҳам фин эди. Бу эса икки карра ҳайратланарли натижа демак.

- Маълумки, 39 ёшида Европа чемпионати саралаш ўйинида гол урган камсонли футболчилардан бирисиз. Бундай матонатнинг сири нимада?

- Ҳаммаси оддий - гап менинг футболга нисбатан кучли муҳаббатимда.

- Сизни қачонлардир мураббий сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, албатта. Мана, яқинда мураббий фаолиятини бошлашга ҳуқуқ берувчи лицензияга эга бўлдим. Уни шунчаки, кўргазма сифатида деворга илиб қўйиш ниятим йўқ.

- Яқинда «Литманен 10» деб номланган китобингиз ҳам сотувга чиқди...

- Мен учун бебаҳо асар! Чунки унда 25 йиллик фаолиятим акс этган. Футбол билан хайрлашганимдан сўнг бўш вақтим кўпайди. Хотиралар ҳали унутилмаганидан фойдаланиб, дарров қоғоз қоралашга киришдим. Китобимнинг қандай чиққанига мухлислар баҳо беришади.

- Финляндияда миллат қаҳрамонисиз. Юртингизда Яри Литманенга ҳавас қиладиган болалар кўпдир?

- Албатта, мамлакатимизда кўплаб ёшлар футбол билан жиддий шуғулланишмоқда. Аммо уларга яратиб берилаётган шароитлар унчалик мақтовга арзийдиган даражада эмас. Ўзингиз айтгандек, Финляндия - футбол борасида «кичик» давлат, холос.

И.РАҲИМОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar