Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

Тақдир ёқимтойи ("Милан" мухлислари ўқисин)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 173
Тақдир ёқимтойи ("Милан" мухлислари ўқисин)

“Мен учун азиз ва қадрли «Милан»! Ҳа, мен кетяпман! Ҳаёт ўзи шунақа – кимдир келади, кимдир эса кетади… Ҳаёт эса ўз йўлида давом этавераркан! У адашмайди, фақат тартибга солиб туради. Мен «Милан»ни тақдиримдан миннатдор ҳолда тарк этяпман! Мен балки бир кун бу ерга яна қайтарман, лекин… ҳозир тарк этяпман!
Ва ниҳоят у кетмоқда. Гўёки бу ердан кетишга ҳаққи йўқдек… Аммо кетмоқда… Унинг ҳечам кетгиси йўқ, лекин ҳаёт давом этар экан, у бировнинг ҳоҳиш-истагига қарамайди. Кетишга мажбур қилади, агар ўзи кетмаса! У миллионлаб футбол мухлисларининг ёқимтойи эди. Ҳамма уни ҳурмат қиларди. «Милан»да барча яхши нарсалар гўёки унинг учун аталгандек эди. У майдонга тушса, ҳаттоки, тўп ҳам дарвоза томонга ошиқарди. Сабаби тўп ҳам унинг эгизаги эди гўё! У майдонга тушганида мухлислар астагина рақиб жарима майдончаси томон юзланардилар. “Ана ҳозир гол бўлади”, дерди ҳайратдан нима бўлаётганини тушунолмаётган болакайни қўлларидан меҳр билан ушлаб турган ота! “Қара ҳозир ён ҳакам байроқчасини юқорига кўтаради”, дейишарди истеҳзо билан рақиб мухлислари.
Ҳа, ҳаттоки, унинг ўзи ҳам гол урганида бош ҳакамга эмас, ён ҳакамга қарарди. Кейин эса мухлислар томон югурарди. У ҳам бизни яхши кўрарди. Ҳар доим гол урса биз томон талпинарди. Худди барчамизни қучиб, меҳрга тўла бағрига сингдириб юборадигандек қўлларини очарди!
2007 йил. Май ойининг 23 санаси. Қадим ва шонли Элладанинг гўзал Афинаси. Навқирон «Олимпия» ўйингоҳи футбол мухлислари билан тўлиб тошган. Майдонга олиб чиқувчи йўлакнинг кўздан пана қисмида «Милан» клуби йўлбошчиси футболчиларга омад тилаб руҳлантирмоқда. У стадионни тўлдириб ўтирган кўп сонли оломонга қараб нималарнидир хаёл қилиб турган “9” рақамдаги футболчига яқинлашаркан, унинг елкаларига астагина уриб қўйди ва унга: «Сен бугун албатта 2 та тўп киритасан» деди…
Ўйиндан сўнг эса худди ўша футболчи «Ўйиннинг энг яхши футболчиси» совринини қўлларида тутиб тураркан, “Мен бу иккала голимни “Милан” йўлбошчиси Силвио Берлусконига бағишлайман, — дея олди, холос. Албатта, чемпионлик унинг тақдири эди. Ҳеч бир инсон унинг тақдирини ўзгартиролмасди. У гол уриш учун дунёга келган эди. У ғалаба учун туғилганди. У буюклар орасида сараси эди. Унинг учун ишғол қилиб бўлмайдиган дарвоза йўқ эди. Айримлар унинг муваффақиятларига қараб ҳасад қилишаётганда, у навбатдаги голини уриб биз томон ошиқаётган бўларди. Бу буюк инсон сизу биз яхши кўрадиган, энди эса унинг ўйинларини соғиниб қўмсайдиган оддийгина “Пиппогол” эди. Ўша ёқимтой Филиппо Инзаги!.

Сиз-у бизнинг суюклигимиз бўлган Филиппо 1973 йилнинг 9 август кунида Италиянинг мафтункор Пиачензасида оддий тадбиркор Жанкарло ва Мариана Инзагилар оиласида дунёга келади. У оиласи хақида гапирар экан, ота-онаси ва футболчилик фаолияти давомида унинг соясида қолиб кетган укаси Симонеларнинг номлари ёзилган узугини фахр билан ўпиб қўяди. У хақиқий юлдуз даражасига кўтарилиши учун дастлабки қадам вазифасини ўтаган «Аталанта» сафига келиб қўшилгунига қадар камтарона «Пиаченза», «Леффе», «Верона» ва ўша даврда Италия клублари учун чақилмас ёнғоқ ҳисобланган «Парма» клубларида тўп суради.
1996-1997 йилги мавсумда «Аталанта» сафида дебютини нишонлаган Инзаги ўша мавсумнинг ўзидаёқ 24 та гол билан тўпурарлик шохсупасига кўтарилади. Бу эса «Кекса сениора» назарига тушиш учун етарли кўрсатгич эди. Тақдирнинг Пиппо учун ҳадя этган дастлабки табассуми эди. У ерда эса уни буюк келажак кутар эди. Инзаги 1997-1998 йилги «Ювентус» сафида ўтказилган биринчи мавсумдаёқ мухлисларнинг ҳақиқий ёқимтойига айланади. «Маэстро» Дел Пиеро ва Зайниддин Зиданлар билан супертандем ҳосил қилган Филиппо бирин-кетин «Барселона», «Нюкасл», «ПСВ» ва Лобановски бошчилигидаги метин «Динамо»ни янчиб ташлади. 90-йиллар Италиясида янги легион бош кўтарган эди.
«Ювентус» таркибида у дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ Италия «А» серияси чемпионлигини қўлга киритди. Тақдирнинг ҳазилини, балки туҳфасини қарангки, «Ювентус»нинг яқин тарихини зарҳал ҳарф ила безаган икки буюк тандем Филиппо Инзаги ва Алессандро Дел Пиеролар бир кунда ўз суюклиларини тарк этмоқдалар! Улар икки супер клуб «Ювентус» ва «Милан»нинг ашаддий мухлисларини «етим» қолдирмоқдалар. Улар туфайли футболга ошно бўлган қалбларни ўкситмоқдалар. «Милан»нинг қизил ва қора рангдан иборат қалбига камалакнинг турфа рангларини олиб кирган Инзаги ўзининг қадрдонлари юрагидан бу жилони яна юлиб олмоқда.
2001 йилга қадар «Ювентус» таркибида турли мусобақаларда бир қанча ютуқларни қўлга киритган Инзаги энди Италиянинг яна бир супер клуби «Милан» сафига келиб қўшилади. Инзагига шахсан «Милан» раҳбари дон Силвионинг ўзи ошуфта бўлган эди. «Милан»га келиб қўшилгунига қадар бир марта Италия чемпионлиги ва 2000 йилги Европа чемпионати кумуш медалини қўлга киритишга улгурганди. Ҳамиша қўлида омад калитини қучиб келган Инзаги учун «Милан» таркибида ҳам эришиш тақдирига битилган янги марралар навбат кутиб туришарди.
2004 ва 2011 йилларда Италия «А» серияси чемпионлигини нишонлаган Филиппо Инзаги ҳали ўзи учун забт этилмаган қуйидаги ютуқларни ҳам қўлга киритди:
2003 ва 2007 (2007 йилдагиси худди Инзаги учун атайин тортиқ қилингандек эди) йилларда Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. 2006 йилда эса барча футболчилар умри давомида орзу қиладиган энг олий мукофот – Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 2007 йилда эса бу кубокнинг мантиқий давоми ҳисобланмиш Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги унга насиб этди. Ўша финал Инзаги ва Какаларнинг бенефисига айланганди. Ўша йилги Чемпионлар лигаси финалига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу йил у фаолиятнинг энг юқори чўққисига кўтарилган даврлар эди. 2005 йилда Истамбулда «Ливерпул»га “оғзидаги оши”ни олдирган «Милан» Инзаги тимсолида ўша Англия супер клубини “ўлим жари”га итариб юборди.
Энди фақат унинг ўзигагина тегишли бўлган ютуқларга навбат етди. Ўз мамлакати терма жамоасида ва тўп сурган клублари сафида бир қанча ажойиб ютуқлар соҳиби ҳисобланган Пиппо ҳавас қиларли даражада шахсий ютуқлар эгаси ҳам ҳисобланади. У 1997 йилда мавсум тўпурари бўлиши билан бирга Италия «А» сериясининг худи ўша йилги энг яхши ёш футболчиси, деб тан олинган. Орадан 10 йил ўтиб 30 ёшдан катталарга бериладиган «Гаэтано Ширеа» шарафига номланган мукофотга сазовор бўлди.
2009 йилнинг 15 мартида «Сиена» дарвозасига киритилган 2 тўп эса 300 дан кўп гол урган футболчилар элитасида унга 4 ўринни тақдим этди. Ундан олдинги ўринларни Силвио Пиола, Жузеппе Меазза, ва Роберто Бажжолар эгаллаганлар. 1997 йилдан 2007 йилгача «Squadra Azzura» сафида 57 та ўйин ўтказиб 25 та голга муаллифлик қилади. 2007 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финалида дубл эгаси Филиппо “Man of the match” (Ўйиннинг энг яхши футболчиси) деб топилди. Инзаги ФИФА ва УЕФА тасарруфидаги барча мусобақалар (Турли ёшдаги Жаҳон ва Европа чемпионатлари, клублар ўртасидаги барча мусобақалар)да гол киритган ягона футболчи ҳисобланади. Чемпионлар лигасининг 2010-2011 йилги мавсумида «Реал» дарвозасига киритилган дубл унинг Еврокубокларда урилган голлар бўйича Герд Мюллер ўрнатган рекордни янгилаш имконини берди. Бу унинг 69 ва 70-голлари эди. Шу билан бир қаторда у 1992-1994 йилларда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ҳамдир. Шунингдек, Инзаги “Италия Республикасига кўрсатган хизматлари учун” ордени офицери ҳамдир. Ҳа, булар ҳар бир футболчи ҳаёт йўлида эришишни орзу қиладиган ютуқлардир.
Уни турли инсонлар турлича атайдилар. “Пиппо”, “Пиппогол”, “СуперПиппо”, “Пиппо Инзаги”, “Супер Гуф”. Сиз ҳам хоҳлаганингизча атанг. Жуда ҳам эркалангингиз келса “Супер Пиппо Инзагол” деяқолинг. Лекин нима деб атаманг, унинг маҳоратини сўз билан ифода эта олмайсиз.
Буюк ҳолланд Йохан Круифф у ҳақда шундай деган эди: «Уни қаранглар, у футбол ўйнашни умуман билмайди, у фақат тўп қаерга келиб тушишини олдиндан кўра олади ва ўша ерда пайдо бўлади, бу маҳоратдан ҳам кўра устунроқ бир нима, нималигини эса ўзим ҳам билмайман».
Унинг ҳамюрти Паоло Росси эса: «Менинг такрорим йўқ, лекин Инзаги худди менга ўхшайди. Сиз жарима майдончасига унга қарши 11 та футболчини жойлаштириб қўйинг. Барибир унинг гол уришига тўсқинлик қила олмайсиз».
«У ўйиндан ташқари ҳолатда туғилган». Бу машҳур иборани “Қизил иблис”лар устози СЭР қўллаган эди. Ҳа, бугун у ҳар қанча эътирофга лойиқ. У ўз фаолияти давомида қанчадан-қанча одамларни қувонтирди, дардларини озгина бўлсада енгиллатди, офтобда қолган навниҳолдек сарғая бошлаган қалбларга яна яшиллик олиб кирди. Бугун уни қанчалик мақтасак ҳам кам. Бу йил 39 ёшга қадам қўяётганини сезмай ҳам қолганимиз ўша эркатой Инзаги бугун кетяпти. Миландан бутунлай кетяпти. Келинг дўстларим, унга омад тилайлик! Умрининг энг гуллаган даврини биздан қизғанмаган суюклигимиздан биз ҳам ҳеч бўлмаса, у учун тилашимиз мумкин бўлган эзгу тилакларни қизғанмайлик. Биз бугун «Ювентус» мухлисилигимизни, «Милан»нинг ошуфтасилигимизни, борингки, «Барселона» ва «Реал» ёки «Манчестер»дан бошқасини тан олмаслигимизни эсдан чиқариб, биргаликда уни олқишлайлик. Ахир у шунга лойиқ!
Барчамизга ўз ҳаёт йўлимиз давомида мана шундай эътирофларга лойиқ бўлиш насиб этсин!
“Мен учун азиз ва қадрли Милан! Ҳа мен кетяпман! Ҳаёт ўзи шунақа кимдир келади, кимдир эса кетади. Тақдир чархпалаги эса ўзинг йўналишида айланишда давом этаверади! Мен Миланни тақдиримдан миннатдор ҳолда тарк этяпман! Мен балки бир кун бу ерга яна қайтарман, лекин… у пайтда сизларни ўз голларим билан хушнуд эта олмайман! Шундай бўлса-да, азизларим шуни билиб қўйинг, мен сизлар учун ўйнадим, сизлар сабаб ғалаба қозондим. Тўп суриш ва ғалаба қозониш ҳиссиётларсиз ҳеч қандай маънога эга бўлмаганидек, менинг барча яхши ва ёмон кунларим ҳам сизсиз, меҳрингизсиз зерикарли ва рангсиз ўтган бўларди. Шу сабабли ҳам сизга бўлган муҳаббатимни ҳеч ким мендан тортиб ололмайди”.

12 май 2012 йил. Қаҳрамони йўқ навқирон «Милан»нинг оддийгина фарзанди Филиппо Инзаги.

У кетди, мени ва сизларни ташлаб кетди. Футболчилик фаолиятидаги сўнгги эшикни сассиз ёпиб чиқиб кетди. Гўёки тунда чаққан чақмоқдек ёрқин фаолияти давомида сизу бизнинг муҳаббатимизни қозона олган, тақдирнинг ёқимтойи Миланни астагина тарк этди.

Филиппо Инзаги сабаб футбол оламига кириб келган ўзбек фарзанди Комрон
Мr_juventus



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar