Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

Хайрулла Ҳамидовдан: Зидан “Реал”ни муносиб бошқара оладими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 217
Хайрулла Ҳамидовдан: Зидан “Реал”ни муносиб бошқара оладими?

Бу масалада айни пайтда Зиданни оқлаш жуда мушкул ва мен шу мушкул ишни бўйнимга олишга журъат қилдим. Энг катта сабаби бу буюк даҳони яхши кўришим, қолгани эса унга илова, холос.
Демак, Зиданнинг жамоага айнан шу пайтда келганлиги анча яхши бўлди. Франциялик мутахассис мавсум бошида келганида, ўзига ўзи ташвиш орттириб оларди. Ҳозир мавсумни чемпионмас ҳолда якунлаш ҳам Зидан ва унинг шогирдлари учун у қадар ёмон натижа бўлмайди. Сабабини биласиз, албатта. Зиданни бундай ноқулайликдан Рафаэль Бенитес қутқариб кетди. Рафа жамоани шу қадар қийин ҳолатда ташлаб кетяптики, унинг ортидан келган исталган инсон бор айбни испаниялик мутахассисга ағдариши мумкин. Мана шу эътибор билан Зиданга ҳозирги паллада ишлаш оғир эмас.
Бу бир. Иккинчидан, Зидан бу лавозимга келгунига қадар “Реал”нинг сегундадаги иккинчи жамоаси билан ишлади. “Кастилья” иккинчи ўринда бормоқда. Ҳар ҳолда, мураббийлик салоҳияти борлигини билдиради. Яъниким, футбол ичида юрибди Зидан. У ниманинг бошига келаётганини яхши билади, демак.
Учинчидан, Зидан футболчилик фаолиятидан бери шу клуб ичида юрибди. “Реал” футбол мактабида фаолият юритди, кейин мураббийлик лецензиясига эга бўлди, ҳозирги лавозимига қадар Рафанинг олдида ўтирди, ўйинларни кузатди, футболчилар билан ҳамоҳанг. “Реал”нинг ички муаммоларию ҳолатини Зидандан яхшироқ билгувчи йўқ, десам хато қилмайман. Перес ҳам баъзи вазиятларда франциялик билан маслаҳатлашиб турганини ҳам ўқигандим матбуотдан.
Ва ниҳоят, НОМ! Ҳа, Зидан шунақа сиймоки, у футболчиликдан кўра, мураббийчиликдан кўра ШАХСлик даражасига кўтарилган. Уни Марадона ва шунга ўхшаш миллат юлдузларига қиёслаб, мураббийликда омадсизликка учрайди, деб тахмин қилаётганлар битта масалада хатога йўл қўймоқдалар. Кечирасизу, Зидан Марадона эмас. Табиат эътибори билан, бошқаларга муомала эътибори билан у аргентиналик афсонадан анчайин юқорида. Марадонани номи қутқариб қололмаганининг сабаби, бу НОМ ичида қора нуқталар ва қайсар табиатнинг жамланганлиги ҳам халақит берарди. Зидан эса рақиблари томонидан-да ҳурматга сазовор бўлган камдан кам иқтидор эгаларидан биридир. Ишонаверинг, у қайси жамоада ўйнашидан қатъий назар рақиблар ҳамиша ҳурмат қилишган. Рақибларки, ҳурмат қилишадими, демак, ўзи бошқарадиган йигитлари уни қийин аҳволга ташлаб қўйишмас, деган яхши ниятларим бор.
“Реал” ўта қайсар жамоа. Футболчилари ҳам, мухлислари ҳам. Переснику, гапирмай қўя қолай. Бу ўжарликни босиш учун жамоага ё Маурга ўхшаш ҳеч кимни бир тийинга олмай, аямасдан жазолайдиган мураббий керак, ё йигитларнинг ҳаммасига маъқул келадиган суюмли инсон керак. Анчелотти суюмли ва кучли мутахассислардан эди. Унинг қадрига етилмади, жазо эса олти ойдан сўнг етиб келди. Бундай пайтда, менимча, Моуриньонинг келиши ҳам клубни жар ёқасидан қутқариб қололмайди. Қайтанга, қайсарлик кучайгани сари мадридликлар ўйини орқага кетади. Бироқ, бу паллада Зиданнинг ташрифи айни муддао бўлди. Тўғри, бунақа сценарийни Перес хоҳламаган. Аммо баъзан ёзилмасдан рўй берадиган воқеалар фойдага юради. Мен буни қачон билиб қолдим, айтайми?
“ЗИДАН “РЕАЛ” МУРАББИЙИ БЎЛДИ” деган хабар чиққанида! Ҳа, айнан шу хабар эълон қилинганида, ижтимоий тармоқ “портлади”. Қизиқ томони шуки, “Реал”нинг азалий рақиби бўлган Каталония томонда ҳам бу хабар яхши қабул қилинди. Зиданга нисбатан сақланиб қолган ҳурмат энг ашаддий мухлисларнинг-да тилини тийиб туришига сабаб бўлди. Мен ҳатто ўйлаб ҳам қолдим, бугунги Зидан бугунги “Реал”дан буюкроқ экан…
Мен Зиданга омад тиламоқчиман, менмас, жуда кўпчилик омад тилаяпти. Бу сиймонинг омадсизлигидан жуда кўпчилик қўрқяпти. Ўйлашимча, ташқарида туриб вазиятни кузатаётганлардаки шундай ҳолат бўлса, ичкарида – Мадрид жамоаси таркибида бу эҳтирос икки чандон. Ҳозирча Зиданнинг қандай тактик қуроллари борлигини билмаймиз, ҳозирча унинг мураббийлик салоҳияти қанчалик кучга эга эканлигини ҳам билмаймиз, аммо битта нарсани биламизки, ўжар реалчилар бу даҳо учун борини бериб ўйнаб беришлари мумкин. Таркибнинг энг эркатойи бўлган Роналду ҳам унинг тепасида ўзидан анчайин савияли ва буюкроқ бўлган инсон устозлик қилаётганини билади энди. Шунга қараб ўйнашлари мумкин.
Мен бу билан “Реал” бу йил чемпионликни қўлга киритади, демоқчи эмасман. Ваҳоланки, ўтган йили “Барса”га таклиф этилган Энрикенинг ҳолати бундан ҳам қийинроқ бўлса-да, каталон йигит бир йил ичида жамоани ўнглай билганини кўрдик. Балки Зиданда ҳам юлдузли онлар мураббийлар ўриндиғида ҳам давом этиб кетар, балки…
Лекин мен айни паллада кўпчиликнинг бир фикрига қўшила олмайман – Зидан Марадона эмас, футболчиликда пастроқ ўйнаган бўлиши мумкин, аммо шахс эътибори билан уларни таққосламанг, илтимос!!!

Хайрулла Ҳамидов


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar