Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

«Ифлосланган» футбол ёки миллионлар ўйинидаги қинғирликлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 246
«Ифлосланган» футбол ёки миллионлар ўйинидаги қинғирликлар

Барчага маълумки, футбол ўта жозибали спорт тури бўлгани учун ҳам жуда кўп сонли мухлисларга эга. Аммо финтлар, дриблинглар, чиройли алдаб ўтишлар, такрорланмас голларга бой ушбу спорт турида баъзида қинғирликлар ҳам учраб туради. Қуйида ана шулар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Чикен-гейт

2011 йили Мексика терма жамоасининг бир йўла беш футболчиси, шу жумладан, Гильермо Очоа ҳам навбатдаги допинг-назоратдан ўта олишмади. Чунки уларнинг қонидан тақиқланган кленбутерол унсури топилганди. Маълумки, бу унсур мушаклар фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади. Эътиборлиси шундаки, бу можаро КОНКАКАФнинг «Олтин кубоги» роса авжига чиққан июнь ойида рўй берганди. Шунда Мексика футбол федерацияси вакиллари ўртага чиқиб, бу модда футболчилар танасига муддати ўтиб қолган товуқ гўшти орқали тушиб қолганини баҳона қилишди. Шуниси қизиқки, раддия қанчалик ғайритабиий бўлмасин, футболчилар жазодан қутилиб қолишди. Мексика терма жамоаси эса ўша турнирда бош мукофотга эга чиқди.

Ҳуштакли порахўрлар

Бразилия футболидаги энг йирик футбол можароси 2005 йилда кузатилган. Ўшанда мамлакат чемпионатида фаолият юритувчи икки ҳакам - Эдилсон Перейра ди Карвальо ва Паулу Жозе Данелонлар тергов учун полиция маҳкамасига олиб келинади. Уларга қарши тўпланган далиллар шу қадар асосли эдики, иккала ҳакам ҳам чор-ночор мамлакат олий дивизионидаги бир қатор ўйинлар натижасига таъсир кўрсатиш учун катта миқдорда пора олишганига иқрор бўлишади. Маълум бўлишича, бу «олғир» ҳакамларни тотализатордан пул ишлашни мақсад қилган маҳаллий бир «тадбиркор» ёллаган экан. Бунинг натижасида шубҳа остида қолган бир неча ўйинлар ҳисоби йўққа чиқарилди.

Кальчиоскомессе

Евро-2012 баҳслари бошланиши арафасида Италия полицияси кетма-кет ҳибсга олишларни амалга ошира бошлади. Зеро, мамлакат футболида шубҳали ўйинлар сони ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганди. Хуллас, гумон остида қўлга олинганлар орасида «Аталанта» сардори Кристиано Дони ва Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси Жузеппе Синьорилар ҳам бор эди. Айтганча, терговлар оқибатида «Аталанта» ва «Сиена» сингари клублар жаримага тортилиб, муҳим очколардан маҳрум бўлишди.

Чемпионлик учун конверт

1993 йилнинг май ойида «Марсель» клуби навбатдаги чемпионлик унвонига жуда яқин турганди. Бунинг учун жамоа аъзолари «Валансьен»ни мағлуб этишса, бас эди. Кутилганидек, учрашувда «Марсел»нинг қўли баланд келди. Аммо кейинроқ маълум бўлишича, марселликлар ғалабага ғайриқонуний йўл билан эришишган экан. Гап шундаки, натижадан шубҳаланган француз полицияси Кристоф Робернинг ўйини тинтув қилиб, пул солиб қаппайтирилган каттагина конверт топиб олади. «Валансьень» сардори ҳарчанд уринмасин, охир-оқибат, бу пуллар «Марсел»дан олинган пора эканига иқрор бўлди. Унга эса пулларни «Марсель» президенти Бернар Тапи берган экан. Хуллас, сирнинг ошкор бўлиши натижасида «Марсель» еврокубокларда бир йилгача қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Шунингдек, клуб УЕФА суперкубоги ва қитъалараро кубокдан ҳам четлатилди.

Панжара ортидаги «масхарабоз»

Қизиғи шундаки, ҳатто маҳаллий футболи у қадар оммавий бўлмаган Австралия ҳам тотализаторлар «ҳужуми»га дучор бўлган. Аниқроғи, 2013 йили келишилган ўйинларни ташкил қилишда айбланиб, яримпрофессионал ҳисобланган «Саутерн Старз» клубининг беш нафар аъзоси қўлга олинади. Маълум бўлишича, уларни Сегаран Субрамани исмли масхарабоз бўлиб ишловчи кимса йўлдан урган экан. Тергов-суриштирув ишлари якунида масхарабоз бир йиллик қамоққа ҳукм қилинди. Аммо у «ўтириб чиқиб» бўлса-да, барибир, 2 миллионлик ютуқни қўлга киритди.

Буюк жума можароси

Ишониш қийин-у, аммо «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» каби клублар ҳам ўзаро келишилган ўйин ўтказишган. Бу воқеа олис 1915 йилда бўлиб ўтганди. Ўшанда манкунианликлар қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остида қолишади ва уларга очко сув ва ҳаводек зарур эди. Мерсисайдликлар эса бу вақтда жадвал ўртасида мустаҳкам туришганди. Шунда «МЮ»нинг етакчи ўйинчилари рақиблардан ёрдам сўрашади ва устига-устак, букмекерлик идораларига пул ҳам тикишади. Ўйин футболчилар келишганидек, 2:0 ҳисобида «МЮ»нинг фойдасига ҳал бўлади. Аммо футболчилар майдонда шундай ҳаракат қилишадики, учрашув ҳисоби келишилганлиги яққол сезилиб қолади.

Кальчополи

Бутунжаҳон футболи тарихидаги энг катта, шов-шувли воқеалардан бири Италияда, 2006 йилда кузатилган. Тўғрироғи, коррупцияга алоқадор ишлар туфайли «Ювентус» клуби иккита чемпионлик унвонидан маҳрум қилиниб, «В» серияга тушириб юборилди. Жазога шунингдек, «Милан», «Лацио», «Фиорентина» ва «Реджина» клублари ҳам тортилишди.

Германиялик виждонсиз

2005 йил бошларида Германия оддийгина бир ҳакамнинг қинғир ишларидан лол бўлиб қолди. Чунки, Роберт Хойцер исмли бу кимса букмекерлик идораларига пул тикиб, катта маблағ орттириб олиш ниятида бир қатор учрашувлар натижасига таъсир ўтказиб келган экан. Масалан, у «Гамбург» ва «Падерборн» жамоалари ўртасидаги учрашувда ўз ниятини амалга ошириш учун Эмиль Мпензани асоссиз равишда майдондан четлатиб, яна иккита пенальти ҳам белгилаган. Муҳими, тергов якунига кўра Хойцер қилмишига яраша жазоланди: у 29 ой қамоқда ўтирди. Актёрми ёки Ривалдо?

Бизнингча, футбол майдонида симуляциядан хунукроқ ҳолат бўлмаса керак. Аммо шундай бўлсада, футболчилар бот-бот бу ярамас ишга қўл уриб туришади. Ҳаттоки, машҳур футболчилар ҳам. Жумладан, бутун дунёга танилган бразилиялик Ривалдо ҳам 2002 йили Жанубий Корея ва Япония майдонларида ўтган мундиал чоғида дунё ишқибозлари нафратига учради. Аниқроғи, Туркия-Бразилия ўйини чоғида Ҳоқон Унсал бурчакда турган Ривалдо томон тўпни тепиб юборади. Копток эса кутилмаганда, Ривалдонинг белига тегади. Албатта, кучсизгина зарба билан. Лекин Ривалдо буни ҳакам кўрмай қолганидан фойдаланиб, юзини чангаллаганча, ерга ётиб олади. Бразилиялик «жабрдийда» ролини шундай ўхшатиб ижро этадики, натижада Унсал ҳакамдан қизил карточка олиб, майдондан чиқиб кетади. Тўғри, ўйиндан кейин бразилиялик симуляциядан фойдаланганини тан олади. Аммо шу билан бирга, рақиби ҳам ноҳақ эканини юзсизларча рўкач қилади.

«Илоҳий қўл»

ЖЧ-1986нинг чорак финалида аргентиналик Диего Марадона томонидан «Илоҳий қўл» ёрдамида урилган гол ҳалигача англиялик футбол ишқибозлари қалбини яралаб келади. Бу гол аслида қоидабузиш эвазига урилганини барча кўрган. Фақат ҳакам эмас. Мазкур вазиятда тўп Англия терма жамоаси ҳимоячисининг оёғига тегиб, ташқарига чиқиб кетаётганди. Аммо Марадона эпчиллик қилиб, сакрайди-да, худди бош билан зарба бераётгандек ҳаракат қилиб, чап қўли ёрдамида тўпни дарвозага йўллайди.

И.Раҳимов тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar