Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

«Реал»: «ФИФА — ноҳақ!»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
«Реал»: «ФИФА — ноҳақ!»

«Реал» клуби ФИФА томонидан қўйилган трансфер тақиқи юзасида баёнот берди.
«Бугун «Реал» ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорини олди. Унда кейинги иккита трансфер муддати давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган ва жамоага 360 минг франк жарима солинган.

«Реал»ни қуйидаги бандлар бўйича жаримага тортишган:

1. 18 ёшга тўлмаган футболчилар Испания футбол федерациясида рўйхатдан ўтмасдан ўйнаган. Бу мутлақо нотўғри. Ёшлар жамоаларимизда ўйнаган футболчиларнинг барчаси майдонга чиқишдан олдин Федерацияда рўйхатдан ўтказилган. Буни тасдиқловчи ҳужжатимиз бор. У 2015 йил 17 апрель санаси билан рўйхатга олинган.

2. 18 ёшга тўлмаган хорижлик футболчи билан шартнома имзолаш, уларнинг Испаниядаги регистрацияси қонунга зид равишда амалга оширилгани ҳақидаги айблов ҳам асоссиз. «Реал» ҳамиша ФИФАнинг барча талабларига бўйсуниб келган.

12-18 ёшдаги футболчилар ФИФАнинг талабларига мос равишда рўйхатдан ўтказилган ва Испания футбол федерациясидан тегишли рухсатнома олинган.
12 ёшга тўлмаган испаниялик футболчилар учун эса регистрация талаб қилинмайди. Бу Федерация ва ФИФА талабига мос.

3. ФИФА Академияга тенглаштириб, ўйинчиларни Испания футбол федерациясида рўйхатдан ўтказмасдан ўйнатганимиз ҳақида айблов ҳам нотўғри. "Реал"нинг барча ёшлар жамоалари академияга бирлаштирилган бўлса-да, футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги хабар ҳамиша Испания футбол федерациясига бериб турилган. Уларнинг ҳар бирида тегишли лицензия бор. Буни исботлаб бера оламиз.

«Реал» ФИФАнинг қарорини мутлақо адолатсиз деб ҳисоблайди ва бу қарорга қарши курашади», – дейилади «Реал»нинг баёнотида.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar