Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.01.2016

Шерзод Каримов:«Чиройли ўйнаб, термадан чақирув олмоқчиман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 247
Шерзод Каримов:«Чиройли ўйнаб, термадан чақирув олмоқчиман»

Бир неча йиллардан бери «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шерзод Каримовнинг бир муддат аввал клубни тарк этиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди. Лекин у якунда қарорини ўзгартириб, яна жонажон жамоасида қолишни афзал билди. «Шерлар»нинг навбатдаги машғулотлари якунлангач, ўтган йили «Локомотив» дарвозасига мавсумнинг энг чиройли голларидан бирини урган Шерзод Каримовдан интервью олдик.

- Мавсум тараддудини юқори кайфиятда давом эттиряпмиз, - дея сўз бошлади Ш.Каримов. - Олдимизда янада масъулиятли давр кутиб турибди. Чемпионлик унвонини ҳимоя қилишимиз керак. Ўтган мавсум аввалида ҳам қийинчилик туғилади, «Пахтакор» чемпион бўла олмаса керак, деган фикрлар янграганди. Лекин футболчиларимиз кучли ирода намо-йиш этиб, бу вазифани шараф билан уддалашди. Янги мавсумда ҳам худди шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилган. БААдаги йиғинимизда эса кўпроқ тўп билан муомалада бўламиз, ўртоқлик учрашувларида имкониятларимизни чамалаш имкони туғилади. БААда Европанинг кўзга кўринган клублари ҳам йиғин ташкил этишади. Уларга қарши ўтказиладиган ўйинлар биз учун фойдали бўлишига умид қиламан. 31 декабрь куни клуб билан шартномам муддати якунига етди. Таклифлар келишига қарамай, яна «Пахтакор»да қолишни афзал билдим.

- «Пахтакор» мавсумни ОЧЛ ўйинлари билан бошлайди. Гуруҳдаги рақиблар ва жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- ОЧЛда кучсиз клубнинг ўзи бўлмайди. Улар билан кўп бор тўқнаш келганмиз, кўплаб маълумотлар тўпланган. Лекин бу йилги таркибда ўзгаришлар рўй бериши мумкин. БААдаги йиғинимизда рақибларимиз иштирокидаги ўйинларни ҳам таҳлил қилсак керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Пахтакор» муносиб ўйин намойиш этади. Ўтган йили ОЧЛда омадсиз қатнашдик. Ўз майдонимиздаги учрашувда ғалаба қозонсак, ке-йинги босқичга чиқардик. Афсус, вазифа уддаланмади. Бу йил хатоларни такрорламаслик, мухлисларни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган йиллар мобайнида ўйинингизда бироз пасайиш кузатилди. Айниқса, жаҳон чемпионатидан сўнг...

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ҳамиша айбни биринчи навбатда, ўзимдан излаганман. Қайсидир пайтда ўз устимда ишлашдан тўхтаб қолгандирман. Муҳим машғулотларни енгил қабул қилгандирман. Ҳамма-ҳаммасидан тегишли хулосалар чиқариб олдим. Ўйлайманки, янги мавсумда янги Шерзод Каримовни кўрасизлар. Чиройли ва самарали ўйинларим орқали миллий терма жамоадан чақирув олишга астойдил ҳаракат қиламан.

- Фаолиятингизда ёрқин из қолдирган ёшлар ўртасидаги Осиё ҳамда жаҳон чемпионатларини ёдга олсак...

- 2008 йили Саудия Арабистонида ўтган қитъа чемпионати мезбонлар томонидан юқори савияда ташкил этилганди. Меҳмонхоналар, шароитлар ва стадионлар яхши ҳолатда бўлган. Гуруҳда Иорданияни мағлуб этиб, Австралия билан дуранг ўйнагандик. Ўшанда урган голим ёдимда. Сўнгги турда эса Таиландни ҳам мағлуб этиб, чорак финалга чиққандик. Ушбу босқичда жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналганди. Хитой билан кечган баҳс кўпчиликнинг хотирасида сақланиб қолган, ҳойнаҳой. Қўшимча бўлимлар тугаб бораётганда дарвозабонимиз қизил карточка олиб майдонни тарк этган, мураббийимиз эса учта ўзгаришни амалга ошириб бўлганди. Шу боис, пенальтилар сериясида дарвозага ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедов туриб, иккита зарбани қайтаришга эришганди. Шу тариқа, кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритгандик. Осиё чемпионатининг ярим финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушгандик. Гарчи асосий вазифа бажарилган - ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилган бўлсада, мураббийимиз Аҳмад Убайдуллаев бизни руҳлантириб, «Бугун ютсангиз, финалга чиқасизлар ва тарихга кирасизлар», дегандилар. Кореяликларга қарши баҳсда менинг ягона голим эвазига зафар қучиб, финалга йўл олгандик. Афсуски, ҳал қилувчи баҳс биз учун омадсиз якунланган. БАА билан бўлиб ўтган учрашувда дастлаб ҳисобни очганимизга қарамай, кейинчалик стандарт вазиятлардан сўнг дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборгандик. Тан олиш керак, ўша жамоа БААнинг олтин авлоди бўлган. Ҳозирги кунда терма жамоанинг асоси ўша йилги таркиб футболчиларидан ташкил топгани ҳам фикримнинг исботи.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнерФУТБОЛ" газетаси



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar