Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 172
Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Кеча кўпчилик кутган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзининг биринчи юришини бошлади. Афсуски дастлабки қадам сиз-у биз кутганчалик муваффақиятли чиқмади. Футболчилар бир-бирларини тушуниш борасида ҳали яхши кўникмага эга бўлмагандек таасурот қолдиришди. Тўғри, бу бизнинг биринчи баҳсимиз ва қолаверса, рақиб жуда кучли. Бизни буллашув олдидан бироз ҳавотирга солган томони, вакилларимиз ўз тенгқурларини бирор марта ҳам мағлуб эта олмаганликлари эди. Қолгани эса иккинчи масала.

Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Олимпиячиларимизнинг кенгайтирилган рўйхатини кўрган ҳар қандай киши биз чемпионлик учун курашишимиз шарт эканлигини биларди. Лекин кеча...

Кеча биз сайтимиз томонидан ўйин олди тахминий таркибни тузиб сизларга ҳавола этган эдик. Лекин Бабаян ҳар диомгидек бошқача мураббий эканлигини яна бир бор намоён қилди. Миллий терма жамоамизга ғолиблик руҳини қайтараётган Самвел Бабаян олимпиячилар борасидаги дастлабки қадамида омадсизликка эришди. Унинг энг катта хатоси жароҳат билан ўйиннини анча йўқотиб қўйган Жамшид Искадаров ва Жамшид Болтабоевнинг асосий таркибда кўриниш бергани бўлди. Тўғри, бу икки футболчининг ўйинига шубҳа қилмаймиз. Лекин уларнинг бир неча ой “ўйиндан ташқари ҳолатда” бўлгани барибир сезилиб қолди. Жамшид Искадаровнинг майдонда бажарадиган иш коеффициентини инобатга олсак, олимпиячиларимизнинг ўйини қовушмаганига ажабланмаслик керак. Чунки унинг вазифаси ҳужумчиларни қулай вазиятларга олиб чиқиш эди. ўзини ўйини чиқмаган футболчи бошқаларга ёрдам бера олмаслиги аниқ.

Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Нима бўлганда ҳам ўйин биз учун омадсиз якунланди. Энди руҳиятимизни кўтарган ҳолда кейинги учрашувга тайёрланишимиз зарур. Чунки бизни кейинги турда яна бир кучли жамоа Ироқ кутиб турибди. Ироқликлар амалдаги чемпион ҳисобланишади. Шундай экан мураббийлар бу беллашувга аптимал таркибни танлашлари шарт!

Бу борада SPORTS.uz Ўзбекистон U-23нинг оптимал таркибини тузиб чиқди.

Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Бу таркибда биз олий лигада кўриб ўйинларини кузатиб юрган футболчилар ўрин олишган. Кеча олимпиячиларимизнинг ҳимоя чизиғи жуда кучсиз кўриниш олган эди. Рақиб ҳужум қилса, қўрғонимиз дош бера олмайдигандек кўринди. Шу боисдан ҳам марказий ҳимояга Жавлон Мирабдуллаевни қўйган мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. Чунки Жавлон бўйи баланд ва бошқаларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин бўлган вариант. (Биз бу позицияда Рустам Ашурматовни кўрганимизда, балки кореяликлар 2 та гол урмаган бўлармиди?). Сардор Раҳмоновни эса кўпчилик кўрдики у майдонга тушгач, қанот ҳимоясидаги хатолар анча бартараф этилди. Икром Алибоев эса ўтган йили миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши ўртоқлик ўйинида ўзини ҳар томонлама кўрсата олганди. Клубдаги фаолиятини эса гапирмаса ҳам бўлади. Марказни ишончли тарзда ушлаб турадиган ярим ҳимоячи. Шу ўринда Бабаян яна бир вариантни амалда синаб кўриши мумкин. Бу Ҳусниддин Ғофуровдир. Бу футболчи олимпиячиларимиз орасида ягона легионер ҳисобланади. У ҳам Алибоевнинг ўрнида тўп тепа олади. Ҳусниддин айни пайтда Сербиянинг “Явор” клубида ҳаракат қилмоқда. Демак Ғофуровни терма жамоамизда синаб кўрса бўлади. Жалолиддин Машарипов қанотда Достон ёки Элдор билан жой алмашган ҳолда яхши тандем ҳосил қилиши мумкин. Бу ҳақиқатга анча яқинроқ.

Ўзбекистон U-23 Ироққа қарши қайси таркиб билан ўйнаши мумкин?

Битта ўйин билан ҳулоса чиқариш ярамаслигини барча яхши билади. Лекин биз айнан шундай беллашувлардан сабоқ олишимиз зарур. Биз Бабаянга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаб қоламиз.

Бекзод Исаев



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar