Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

«Оқ-тепа» Илдар Сакаевни истеъфога чиқарди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 201
«Оқ-тепа» Илдар Сакаевни истеъфога чиқарди

Бугун «Оқ-тепа» клуби базасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.
Яъни, 2015 йилги мавсумда “Оқ-тепа” жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият кўрсатган Илдар Сакаев бугундан истеъфога чиқди. Клуб раҳбарияти ва мураббий ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келинди.

Айни вақтда бўшаб қолган ўрин ўрнига янги номзодлар билан музокара ўтказилмоқда. Тез орада клубда янги бош мураббий иш бошлайди.

“Оқ-тепа” футбол клуби раҳбарияти тажрибали мутахассис Сакаев Илдар Усмоновичнинг кейинги фаолиятига омад тилаган ҳолда, жамоа учун қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдирди.

Илдар Сакаев истеъфога чиққач, тажрибали мураббий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммаси учун барчага раҳмат айтмоқчиман! Клубда ўтказган йилларим эсда қоларли бўлди. Бир жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Гарчи мақсадга эриша олмаган бўлсак-да, иштирокимиз ёмон бўлгани йўқ. Бу ерда яхши инсонлар, мутахассислар билан ишладим. Жамоа раҳбариятидан тортиб, қоровулигача илиқ муносабатда фаолият олиб бордик. Шунинг учун ҳам уларга раҳмат дейман!

Бундай қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Лекин бу ҳаёт ва футбол. Мураббийнинг ҳаёти шундай, бир кун бу ерда, бошқа куни бошқа ерда ишлайди. Жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. 2016 йилги мавсумда мақсадига эришишининг тилакдошиман!"



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar