Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

Зидан ғояси аниқ: ҳужумда ВВС боқлами

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 229
Зидан ғояси аниқ: ҳужумда ВВС боқлами

Франция футболининг тирик афсонаси Зайниддин Зидан ўтган ҳафта «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатида илк матбуот анжуманини ўтказди. Табиийки, журналистлар Зизуни турли хил саволларга кўмиб ташлашди, гўё.

- Айтингчи, «Реал» бошқарувини қўлга олишингизга тўғри келишини сезган ва бунга тайёрмидингиз?

- Ҳеч бир мураббий воқеаларнинг бундай кескин ривожига тайёр турмайди. Боз устига, мен ҳали жиддий иш тажрибасига эга эмасман. Шунга қарамай, ушбу ишга иштиёқим баландлиги ва барчасига тайёр эканлигимни ҳис этяпман. Дейлик, Флорентино Перес бу ҳақда хабар берганида, фақат ижобий ҳиссиётни сездим. Хуллас, ушбу чорловдан ғоят хурсандман.

- Жамоа бошқарувини июлда қўлга олганингизда яхшироқ бўлармиди?

- Ҳа. Негаки, энди ихтиёримда атиги ярим йил бор. Аммо ҳозир бу ҳақда гапириш ноўрин. Чунончи, Рафаэль Бенитес клубда яхшигина ишларни амалга оширди ва унга келгуси фаолиятида омад тилайман.

- Футболчиларга биринчи навбатда, нима дедингиз?

- Биз мухлислар олдида машғулот ўтказдик. Табиийки, илк сўзларим оддий бўлди. Яъни янги саргузаштга тайёрлигим ва жамоа билан ишлашдан хурсандлигимни таъкидладим. Шунингдек, олдимизда муайян вазифалар борлиги ва уларни бажаришимиз шартлигини қўшиб қўйдим. Хуллас, кўзланган мақсадларга эришиш йўлида бор имкониятларимизни ишга солишимиз зарур.

- Хўш, қандай футболга таянишни режалаштиряпсиз?

- Айрим муаммоларни зудлик билан ҳал қилишимиз талаб этилади. Ўйин услубига келсак, бу клуб учун доимо чиройли футбол муҳим саналган. Демоқчиманки, томошабоп ўйин «Реал»нинг қадриятларидан биридир. Шундай экан, биз ҳужумкор футболга эътибор қаратамиз. Лекин шу билан бирга ўртадаги балансни таъминлашимиз ва тўп назоратига кўпроқ урғу қаратишимиз зарур. Футболчиларга ўз ғоямни тушунтирдим. Кўряпманки, йигитлар хурсанд ва астойдил ишлашга тайёрлар.

- Анчелотти билан ҳамкорликда кўп нарсани ўзлаштиргансиз. Моу­риньо билан ҳам гаплашиб кўрдингизми?

- Уларда мураббийлик тажрибаси улкан. Ҳар иккиси билан клубдаги иш жараёнида етарлича суҳбатлашганман. Албатта, ҳар биридан нималарнидир ўзлаштиришга уринганман. Лекин энди мустақил равишда ишлайман ва ўзим маъқул кўрган йўлдан боришим керак.

- Мураббийлар штаби ҳақида нима дея оласиз? Дейлик, Солари хусусида гап-сўз чиққанди...

- Бизда «Бош мураббий ассистенти» қабилидаги тушунча йўқ. 3-4 нафар мутахассис бор, улар мен билан тенгма-тенг иш олиб боришади.

- Клуб билан янги шартнома тузасизми?

- Ўзаро келишувимиз яна 1,5 йил амалда бўлади. Яъни шартнома бўйича ҳали гаплашганимиз йўқ.

- Табиатан, камтарсиз, лекин «мадридчилар» орасида ўта машҳур шахс ҳисобланасиз. Мухлисларнинг муайян даражадаги хайрихоҳлигига умид боғлайсизми?

- Йўқ, бу борада гапириш ортиқча. Зеро, мен янги роль ва фаолиятимнинг янги даври бўсағасида турибман. Мураббий натижани таъминлаши шарт. Мендан ҳам яхши натижа талаб қилишлари табиий. Қисқаси, бу масалада ўтмишда қандай футболчи бўлганим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

- Асосий жамоада юлдузлар билан ишлаш «Кастилья»даги фаолиятдан кескин фарқланади.

- Шубҳасиз, шундай. Табиийки, ёндашув ҳам бошқача. Ахир асосий таркибдаги барча футболчилар ўз номлари ва тажрибага эгалар. Лекин моҳиятан олганда, қоидаларим ўзгармайди: ишлаш ва фаоллик.

- Жамоа билан қандай муносабат ўрнатишни ўйлаяпсиз?

- Биз доимо бир ёқадан бош чиқаришимиз керак. Албатта, ҳар бир футболчи билан илиқ муносабат ўрнатишни хоҳлайман. Ҳа, мен натижа учун масъулман, аммо кийиниш хонасида самимий муҳит ҳукмрон бўлишини хоҳлайман.

- Хамес Родригес ва Иско масаласида нима дея оласиз?

- Фақат бир нарсани айтишим мумкин: мен учун бутун жамоа ҳам, алоҳида ҳар бир футболчи ҳам муҳим саналади. Хамес ва Иско жамоада ўз ролларига эгалар - улар қудратли куч. Кўрамиз, бундан нима чиқаркин?

- Модрич ва Ковачич...?

- Такрорлайман, ҳар бир футболчининг ўрни бор. Жамоа­да эндигина иш бошладим. Демак, озгина сабр қилиш лозим. Ҳарқалай, кейинроқ муайян хулосаларга келаман.

- Бэйл билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, Бенитеснинг кетгани уни ранжитди. Зеро, Гарет муҳим «фигура»га айланганди. Албатта, мен ҳам уни қўллаб-қувватлашимни айтдим: «Сен жамоамизда асосий футболчилардан бирисан».

- Ҳужумда ВВС боғламига таянишда давом этасизми ёки...?

- Бу борада ҳаммаси аниқ-равшан. Ўз ғоямга кўра, Бензема, Бэйл ва Роналдудан тенг фойдаланган ҳолда ўйин ташкил этаман.

- Сизни Гвардиолага қиёслашмоқда...

- Йўқ, мени кимгадир таққослашларини истамайман. Гвардиола - бу Гвардиола. У буюк мураббий. Мен эса йўл бошида турибман. Тўғри, унингдек яхши натижаларга эришиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, албатта. Лекин қайтараман, мени кимгадир ўхшатишларини хоҳламайман. Умуман, футболчилик пайтим ҳам бундай таққослашларга хушим йўқ эди, мураббий сифатида ҳам шундайлигимча қоламан.

- Чемпионат ва ЧЛда ғалаба қозониш реал вазифами?

- «Мадрид» футболкасида ўйнасанг, ҳамма сендан ЧЛда зафар қучишни кутишини дарҳол тушунасан. Ушбу турнир доимо клуб эътиборида ва ҳамиша шундай бўлади. Примерога келсак, айни пайт турнир жадвалидаги ҳолатимиз чакки эмас, аммо олдимизда ўта муҳим 6 ой бор.

- Фанатлар энди жамоа худди ўзингиз ўйнаган пайтдаги каби чиройли футбол кўрсатишига умид боғламоқдалар...

- Улар футболда кўп нарсани яхши тушунишади ва доимо «Реал» билан алоҳида ғурурланишади. Ниятим - мухлислар биз билан ҳам фархланишсин. Жамоамизда 2та соврин ютиш имконияти бор ва биз бунинг уддасидан чиқишимиз шарт!

«Реал»нинг Зидан раҳбарлигидаги илк машғулотига нақ 6,5 минг мухлис йиғилди. Жараённи шунингдек, Испания ва франциялик бир неча ўнлаб журналистлар кузатиб боришди. Хуллас, клуб базасида жойлашган Альфредо Ди Стефано номидаги стадион лиқ тўлди. Зайниддин кейинги 2та машғулотни ёпиқ тарзда олиб борди.

Аввалига французга жамоанинг яна бир собиқ футболчиси Сантьяго Соларининг ассистентлик қилиши айтилганди. Бироқ якунда «Кастилья»да Зидан билан бирга ишлаган Давид Беттони ёрдамчи мураббий сифатида таништирилди. У Зизунинг эски қадрдони. Аниқроғи, Беттони ва Зидан Франциянинг «Кан» клубида танишишган. Ўшанда Зизу 19 ёшда эди. Айтишларича, вақтида Зиданнинг Карло Анчелоттига ёрдамчи сифатида тайинлаш ғояси айнан Беттонидан чиққан экан.

Ўз ўрнида Зиданнинг расмий дебюти ўта омадли чиққанини ҳам таъкидлаш жоиз: «Реал»-«Депортиво»-5:0.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar