Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

«Гол+пас» тизими бўйича ҳам Месси ва Роналдуми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 240
«Гол+пас» тизими бўйича ҳам Месси ва Роналдуми?

Миллионлар ўйинида ҳам гол уриш, ҳам унга ассистентлик қилишни қойилмақом даражада эплайдиган ижрочиларнинг алоҳида қадрланишлари барчага маълум. Хўш, ўтган йил давомида жаҳоннинг энг кучли лигаларида қайси футболчилар шу икки вазифани ҳам дўндиришди? Бу саволга FootballHD.ru сайтининг «Гол+пас» тизими бўйича тузган рейтингига қараб жавоб олишингиз мумкин.

10-ўрин. Томас МЮЛЛЕР

(«Бавария») - 47 балл (36та гол+11та «пас»; 57та ўйин)

Арьен Роббен ва Франк Риберининг сафдан чиқишлари «Бавария» ўйинлари тамойилини бироз ўзгартирди. Яъни асосий хавф тўлқини қанотлардан марказга кўчди. Зеро, ўрта зонада Мюллер ва Левандовски ўзгача фаоллик кўрсата бошлашди. Хусусан, немис ҳужумчиси йил бўйи барқарор ҳолда тўп сурди. Яъни ўтган мавсумни яхши тугатиб, янгисини қойилмақом даражада бошлади. Натижада Томас «Бавария»нинг иккинчи тўпурари ва асосий ассистентига айланди. Мюллер айниқса, кузда гол уриш бобида катта силжишни амалга оширдики, «МЮ»нинг жиддий эътиборига тушди. Ҳар ҳолда, манкунианликларнинг немис йигитини тарихдаги энг қимматбаҳо футболчига айлантиришга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар урчиди.

9-ўрин. Арис АДУРИС

(«Атлетик») - 48 балл (38та гол+10та «пас»; 54та ўйин)

Баскониянинг энг яхши ҳужумчиси ўтган йили сира тўхтамади. Бунинг самараси ўлароқ, деярли 40та голдан хирмон ҳосил қилиб, сайёранинг энг яхши тўпурарлари сафига кирди. «Зорро» лақабли ҳужумчи яна бир ойдан сўнг 35 ёшга тўлади. Қизиғи, у узоқ фаолияти давомида ҳеч қачон бундай даражада самарали ўйнаган эмасди. Умуман, Арис нафақат ҳужумларни якунига етказишда беназир ҳаракатланди, балки ўйиннинг барча жиҳатларида яққол кўзга ташланди. Хусусан, жамоадошларини зарба йўлига чиқаришда ҳам. Натижада жами 10та голнинг ҳаммуаллифига айланди. Алоҳида айтиш ўринли, бу тан олинган айрим уста ассистентлариникидан ҳам кўп.

8-ўрин. Кевин де БРЮЙНЕ («Вольф-сбург»|«Манчестер Сити») - 49 балл (25та гол+24та «пас»; 58та ўйин)

Бельгиялик малласоч 2015 йил футболининг энг ёрқин кашфиётларидан биридир. «Вольфсбург»да мутлақ етакчилик қилиш асносида бундеслиганинг энг яхши футболчиси мақомини олган Кевин шу билан улкан мақсадли ва беҳисоб пулга эга клублар эътиборини тортди. Мана, унинг Англияга қайтиши ўринли бўлиб чиқди. Ҳарқалай, де Брюйне ҳозирда «Манчестер Сити»нинг етакчиларидан биридир. Умуман, бельгиялик охирги 1,5 йил давомида кўрсатган барқарор ўйинлари ҳисобига замонавий футболдаги энг кучли плеймейкерлар қаторига қўшилди. Кевин заргарона тўп узатишлар бўйича тенги йўқ футболчи. Қолаверса, унинг гол уриш қобилияти ҳам тобора ривожланмоқда. Дейлик, 2015 йили нақ 25та голга муаллифлик қилди. Эътибор беринг, бу жаҳоннинг энг яхши марказий ҳужумчиларидан бири - Карим Бенземанинг статистикаси билан тенг. Ваҳоланки, де Брюйне асосан майдон марказида тўп суради.

6-7-ўринлар. Роберт ЛЕВАНДОВСКИ («Бавария») - 54 балл (49та гол+5та «пас»; 58та ўйин)

Польшалик ҳужумчи фаолиятининг Дортмунддаги босқичида нафақат кўп гол урарди, балки барқарор равишда шерикларини самарали узатмалар билан таъминларди. Мана, Роберт «Бавария»да ҳам ҳар жабҳада яхши таассурот қолдиряпти. Лекин мюнхенликлар ундан асосан ҳужумларга нуқта «босувчи» ижрочи сифатида фойдаланмоқдалар. Натижага қаранг, Роберт йил давомида деярли 50та гол ҳосил қилди (голлар сони Роналду ва Мессидагина кўпроқ), аммо ассистентлик бобида унча яхши кўрсаткичга эришолмади. Асосий факт шуки, The Body бунингсиз ҳам замонамизнинг энг хавфли ҳужумчиларидан бири саналмоқда.

6-7-ўринлар. Пьер-Эмерик ОБАМЕЯНГ («Боруссия» Д.) - 54 балл (46та гол+8та «пас»; 57та ўйин)

Дортмундда Левандовски ўрнини эгаллаган габонлик форвард ҳам айнан 54 балл тўплади. Бугунги Обамеянг ҳимоячилар учун жаҳон футболидаги энг ноқулай ва ёқимсиз ҳужумчилардан бўлса, ажабмас. У фантастик тезлиги ҳисобига таъқибчиларидан осонгина қочиб кетади. Хуллас, Пьер-Эмерик - тезкор оёқлар эгаси. Асосийси, габонлик йигит «Боруссия» ўйинига идеал тарзда мослашиб, Генрих Мхитарян ва Марко Ройс билан ҳавас уйғотадиган даражада ҳамкорлик қиляпти. Яъни ҳамон гол хирмонини тўлдиришда давом этяпти. Хусусан, айни пайт мавсум якуни бўйича «Олтин бутса» совринини олишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

5-ўрин. Златан ИБРАГИМОВИЧ («ПСЖ») - 60 балл (46та гол+14та «пас»; 54та ўйин)

Златан кучли лигалар вакиллари орасида йил давомида ўртача ҳисобда 1та ўйин учун бир ёки кўпроқ балл йиққан 6 нафар футболчидан биридир. Эсингиздами, Ибра ўтган мавсум Лига 1нинг энг яхши тўпурари мақомини ҳайратланарли тарзда осонгина бой берганди, боз устига, голларидан катта қисмини пенальти орқали урганди. Шу туфайли, танқидчилар тилларига эрк бериб, Швеция футболи тарихидаги энг яхши ўйинчининг фаолияти уфқ томон яқинлашганини гапира бошлашди. Бироқ ҳеч нарсани тан олмайдиган Златан янги мавсумда Франция чемпионатининг энг хавфли ҳужумчиси мақомини қайтариб олди, шунингдек, терма жамоасида ҳам етарлича гол урди. Муҳими, доимгидек, жамоадошларига ассистентлик қилишни ҳам жойига қўйди. Диққатни тортадиган яна бир томони шуки, Ибранинг 2015 йилдаги деярли ҳар бир голли узатмаси - бу футбол санъатининг кичик «шедеври» бўлди.

4-ўрин. НЕЙМАР

(«Барселона») - 62 балл (45та гол+17та «пас»; 62та ўйин)

Ҳозирда бир неча йил олдин бразилиялик ёш истеъдоднинг Европада муваффақиятсизликка учрашини башорат қилишгани хусусида гапириш ҳам кулгули. Ваҳоланки, озғин йигитча Бразилия майдонларида нафис дриблинги, тезлиги ва гол уриш истеъдоди билан алоҳида кўзга ташланганди. Бироқ симуляцияга мойиллиги, озгина худбинлиги ва шубҳалидек кўринган диди Неймарнинг еврофутболга мос тушишига халақит берадигандек туюлганди. Мана, у «Барса»даги бир неча йилда анча улғайди, қувватга тўлди, симуляцияга мойилликдан қутулди, аввалги «даҳшатли» соч турмакларидан воз кечди. 2015 йилга келиб эса, яхши маънодаги сурбетлиги, беқиёс техникаси ва йўқ жойдан гол ҳосил қилиши билан «кўҳна қитъа» футболини батамом забт этди. Ҳақиқий бразилча карнавал.

3-ўрин. Луис СУАРЕС

(«Барселона») - 69 балл (48та гол+21та «пас»; 57та ўйин)

«Барселона» мухлислари Суареснинг Каталонияда «Ливерпул»дагидек ўйнаб кетишига заррача шубҳаланишмаганди. Аммо энг максималчилар ҳам уругвайликнинг янада кучайиши хусусида гапиришга ботинолмаган бўлсалар керак. Воқеалар ривожи шуни кўрсатдики, Луис ёрқинроқ нур сочишга қодир бўлган экан. Тўғри, у бир неча ойни мослашиш жараёнига сарфлади. 2015 йилга келиб эса, худди «гол машинаси»дек таассурот уйғотди. Ҳарқалай, Суарес ҳеч қачон йил давомида бунчалик кўп гол урмаган ва бунчалик кўп ассистентлик ҳам қилмаганди. Муҳими, у Неймар ва Месси билан бирга ўйнаётган бўлсада, ўз насибасини бус-бутун ҳолда оляпти.

2-ўрин. Криштиану РОНАЛДУ («Реал») - 74 балл (57та гол+17та «пас»; 57та ўйин)

Роналду кетма-кет 2-марта йил давомидаги голлари сони бўйича ўзининг азалий ва абадий рақиби - Лионель Мессини ортда қолдирди. Хуллас, португалиялик юлдуз футбол тарихидаги энг мукаммал «гол машина»ларидан бири эканлигини яна исботлади. Демак, Криштиану шахсий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан, 2015 йилни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга тўла ҳақли. Бироқ «Реал» совринлардан яна четда қолди. Ҳа, Роналду ҳам янги мавсум стартида бироз «хира» кўринди, бунга Бенитес билан яхши чиқишолмагани сабаб бўлди, эҳтимол. Мана, мураббий истеъфога чиқди ва Роналду энди бой берилган нарсаларни ўз жойига қайтаришга уринса, ажабмас.

1-ўрин. Лионель МЕССИ

(«Барселона») - 76 балл (52та гол+24та «пас»; 61та ўйин)

Лео ёқимсиз жароҳатга қарамай, беназир эканлигини тўла исботлади, барибир. У ўтган йили ўйинини сезиларли даражада кучайтирди. Яъни ҳужумдаги юлдуз шериклари билан «кўҳна қитъа» футболининг энг кучли ҳимоя чизиқларини ҳам «чилпарчин» қилди. Асосийси, «Барселона» футбол-2015да имкони бор деярли барча совринларга эга чиқди ва бу ютуқларда аргентиналик даҳочанинг голларию, заргарона узатмалари муҳимлик касб этди.

Гол ва «пас» бўйича алоҳида рейтинг

2015 йили гол уриш ва унга ассистентлик қилиш бобида топ-10 рўйхатига киришган футболчиларни алоҳида-алоҳида олсак, рақиблар дарвозасига йўл топишда Роналду, «пас» йўналишида эса Месси ва де Брюйне етакчилик қилишди.

2015 йилнинг энг яхши тўпурарлари

10. Гонсало Игуаин («Наполи») - 37та гол (62та ўйин)

8-9. Арис Адурис («Атлетик») - 38та гол (54та ўйин)

8-9. Алекс Тейшейра («Шахтёр») - 38та гол (42та ўйин)

7. Неймар («Барселона») - 45та гол (62та ўйин)

5-6. Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.) - 46та гол (57та ўйин)

5-6. Златан Ибрагимович («ПСЖ») - 46та гол (54та ўйин)

4. Луис Суарес («Барселона») - 48та гол (57та ўйин)

3. Роберт Левандовски («Бавария») - 49та гол (58та ўйин)

2. Лионель Месси («Барселона») - 52та гол (61та ўйин)

1. Криштиану Роналду («Реал») - 57та гол (57та ўйин)

2015 йилнинг энг яхши ассистентлари

9-10. Гарет Бэйл («Реал») - 16та «пас» (46та ўйин)

9-10. Давид Сильва («Манчестер Сити») - 16та «пас» (45та ўйин)

6-8. Неймар («Барселона») - 17та «пас» (62та ўйин)

6-8. Криштиану Роналду («Реал») - 17та «пас» (57та ўйин)

6-8. Анхель ди Мария («МЮ»|«ПСЖ») - 17та «пас» (54та ўйин)

5. Халк («Зенит») - 20та «пас» (44та ўйин)

3-4. Луис Суарес («Барселона») - 21та «пас» (57та ўйин)

3-4. Месут Озил («Арсенал») - 21та «пас» (56та ўйин)

1-2. Лионель Месси («Барселона) - 24та «пас» (61та ўйин)

1-2. Кевин де Брюйне («Вольфсбург»|«Манчестер Сити») - 24та «пас» (58та ўйин)

P.S.: рейтингга киритилган ушбу футболчиларнинг кўрсаткичлари айрим манбаларда берилган статистик маълумотлардан бироз фарқланади.

A. Aҳмедов тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar