Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 217
Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

Ортда қолган 2015 йил "беш"ларга бой бўлди. Биз ана шундай "бешли" воқеаларга тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

1. “Пента-трик”ка эришганлар
2015 йилда Испания, Германия ва Англия чемпионатида тўп сурувчи футболчилар бир ўйинда бештадан гол уришга муваффақ бўлишди. Бу борада “Реал” ҳужумчиси Роналду барчага ўрнак бўлди. У йил давомида 2 марта “Гранада” ва “Эспаньол”га қарши учрашувларда “пента-трик” қайд этди. “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски эса 9 дақиқа ичида рақиб посбонини беш бора ранжитган ҳолда, Гиннес рекордлари китобига ўз исм-шарифини киритиб қўйди. “Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэрога эса 5 та гол уриш учун 20 дақиқа кифоя қилди.
2. “Барселона”дан 5 та кубок
Луис Энрике мураббийлик қилган “Барселона” учун 2015 йил жуда омадли кечди. Унинг шогирдлари Испания чемпионати ва кубоги, ҳамда Чемпионлар лигасида чемпионликка эришиб “требл” қайд этишди. Янги мавсумда эса Каталонияликлар бу совринлар қаторига Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини ҳам қўшиб қўйишди. Шу тариқа “Барса” 2015 йилни 5 та кубок билан якунлади!
Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

3. Мессининг “олтин тўп”лари 5 тага етди
Жамоаси билан 5 та мусобақада зафар қучган Лионель Месси йил якунларига кўра “олтин тўп” совринига сазовор бўлди. Шу тариқа аргентиналикнинг олтиндан бўлган тўплари сони ҳам бештага етди. Жаҳон футболида Мессидан бошқа бирорта ҳам футболчи ҳали бу совринни 3 маратдан ортиқ қўлга кирита олмаган. Фантастика!
4. Роналду бешинчи бор иккинчи
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “олтин тўп” сўровномасида Мессидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа португалиялик фаолияти давомида бешинчи бор мазкур сўровномада иккинчи бўлди. Криш бундан олдин 2007, 2009, 2011, 2012 йилларда ҳам иккинчи ўрин билан чекланганди.
5. Неймар охирги 7 йилдаги учинчи бўлган бешинчи “Барса”чи
“Барселона” ҳужумчиси Неймар “олтин тўп” сўровномасида учинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа “Барселона” футболчилари охирги 7 йил ичида бешинчи бор учинчи ўринни эгаллашди. Бундан олдин 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда клуб футболчилари Хави ва Иньеста учинчи бўлишганди.
6. Переснинг бешинчи “қўлқопи”
2009 йилда “Реал” президентлигига қайта сайланган Флорентина Перес 6,5 йил ичида бешта мураббийни тайинлашга улгурди. У 2009 йилда Пеллегрини,ни 2010 йили Моуриньони, 2013 йили Анчелоттини, 2015 йили Бенитесни ва 2016 йилда Зиданни “Реал” бош мураббийи сифатида таништирди. Кўрамиз Перес бешинчи “қўлқопини” қанча вақт кияр экан.
Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

7. Зидандан “бешли” дебют
“Реал” бош мураббийига айланган Зинедин Зиданнинг дебют ўйини “Депортиво”га қарши тўғри келди. Зидан шогирдлари илк ўйиндаёқ 5:0 ҳисобида зафар қучиб, мураббийларига ажойиб совға тайёрлашди. Ҳозирча Зиданнинг биринчи иши “5” баҳога лойиқ. Мавсум охирида бу баҳо қандай кўриниш олар экан? Буни вақт кўрсатади.
8. Олимпия термамизни охирги 2 йил ичида беш мураббий бошқарди
Олимпия терма жамоамизни охирги 2 йил ичида нақ 5 та (!) мураббий бошқарди. Буни эшитиб ҳатто Перес ҳам ҳайрон қолса керак. Менданам кучлилар бор экан деб. Бир ярим йил ичида олимпиячиларимизга Миржалол Қосимов, Бахтиёр Ашурматов, Виктор Жалилов, Дилшод Нуралиев ва эндиликда Самвел Бабаян мураббийлик қилмоқда. Кўрамиз бу ўзгаришлар самара бериб, вакилларимиз Олимпиадага чиқа олишармикан.
Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнинг “5”лари. Роналду, Мессидан Бабаянгача…

9. Бабаян ва термамиздан кетма-кет бешта ғалаба
Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилганидан сўнг, миллий терма жамоамиз бошқарув рулига Самвел Бабаян келди. Кутилмаган қарор ўзини оқлади. Ҳар ҳолда ҳозирча шундай. Терма жамоамиз 2015 йилда ўтказган охирги 5 та учрашувда ҳам рақибларини таслим қилди. Тўғри рақиблар у қадар кучли эмас эди. Бироқ ушбу ғалабалар термамизнинг ЖЧ саралаш босқичида кейинги босқичга чиқиши учун яхши имкониятни юзага келтирмоқда.
Фурқат Юсупов



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar