Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.01.2016

Самвел Бабаян: "Хатоларни ўрганамиз ва кейинги ўйинда такрорламасликка интиламиз"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 289
Самвел Бабаян: "Хатоларни ўрганамиз ва кейинги ўйинда такрорламасликка интиламиз"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи дастлабки тур ўйинлари доирасидаги Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа ёмон ўйин кўрсатмаган бўлсада, керакли натижа қўлга киритилмаганини айтиб ўтди.

"Яхши ўйин ўтказганимизга қарамай, ўйинда мағлуб бўлдик. Бу мусобақада ҳар бир ўйин жуда муҳим. Шунинг учун, Ироққа қарши кечадиган келаси ўйинда яхши ўйин намойиш қилиш билан бир қаторда, керакли натижани ҳам қайд этамиз, деб умид қиламан.

Козак ва Фомин учун марказий ҳимояда ўйнаш янгилик эмас. Улар бу амплуада аввал ҳам ўйнашган. Улар нега айнан ҳимоя марказидан жой олганига келсак, ҳимоядаги муаммоларимиздан бохабарсизлар. Турнирда саломатлиги сабаб иштирок этолмаётган футболчиларимиз ўрнини тўлдиришимиз лозим эди. Балки марказий ҳимоячилар баъзи хатоларга йўл қўйгандир, лекин умуман олганда уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Ҳужумда ишларимиз юришмади. Биз хатоларни ўрганиб чиқамиз. Кейинги ўйин мусобақадаги иштирокимизнинг давомий бўлиши эътиборидан жуда муҳим эканлигини яхши англаб турибмиз ва унда бугунги каби хатоларга йўл қўймасликка интиламиз", дейди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar