Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Равшан Эрматов: "Мен бахтли инсонман"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 199
Равшан Эрматов: "Мен бахтли инсонман"

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда энг асосий бахт — Ўзбекистондек тинч ва фаровон мамлакатда яшашдир. Бу ҳақда у RedPen нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ҳа, мен бахтли инсонман. Ўзбекистондек тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик ҳукмронлик қилаётган мамлакатда яшаётганимиз — энг асосий бахтимиз. Севимли ишинг билан шуғулланяпсан ва бундан завқ оляпсан. Натижаларга эришиб, ҳурмат-эътибор орттиряпсан. Яқинларинг, оиланг, фарзандларинг бахтиёр — бундан ортиқ яна нима бўлиши мумкин?», — деди Равшан Эрматов.

Равшан Эрматов 2015 йил 27 декабрь куни бўлиб ўтган Глобе Соccер тақдимотида, 2015 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши ҳаками» деб топилди. Орадан тўрт кун ўтиб, 31 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эрматовни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

RedPen’га берган интервьюсида Эрматов орден билан мукофотланганини билган вақтида уни қандай ҳиссиётлар чулғаб олгани ҳақида сўзлади.

«Янги йил арафасида «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланишим унутилмас воқеа бўлди. Менга Ўзбекистон Футбол Федерациясидан қўнғироқ қилиб, бу ҳақда айтишганида, Миллий олимпия қўмитасида эдим. Ўзимни бироз йўқотиб қўйдим», — деди Равшан Эрматов.

«Бунақанги Янги йил совғаси ҳаётимда бўлмаган. Президентимиз томонидан тақдим этилган мазкур мукофот ҳадя этган чексиз қувонч ва миннатдорчилик ҳиссини ҳеч қачон унутмайман», — деди таниқли ҳакам.

Аввалроқ Равшан Эрматов ўз муваффақияти сирини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar