Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Самвел Бабаян: "Барча рақибларимизни етарлича ўргандик"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 212
Самвел Бабаян: "Барча рақибларимизни етарлича ўргандик"

Қатар пойтахти Доха шаҳрида старт олган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати C гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши илк ўйиндан олдин турнирдаги барча жамоалар, жумладан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам олий мақсад – Олимпиада йўлланмаси учун кураша олиб бориш учун Қатарга келганини таъкидлади.

“Қатардаги турнир ҳозирги кунда шу ёшдаги энг кучли терма жамоаларни тўплади. Улар Осиё футболи келажаги деб айта оламан. Бу ерга барчамиз нима учун келганимизни биламиз. Биз ҳам, ўз навбатида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун ташриф буюрдик”, - дейди Бабаян.

“Тўғри, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қийинчилик билан қўлга киритдик. Аммо, айтишим керак, таркиб деярли 50 фоизга янлиланди. Бу бизга келажакка оптимистик кўз билан қарашга сабаб бўлади. Таркибимиздаги аксарият футболчилар ёш бўлишига қарамай анча истеъдодли футболчилар деб айта оламан. Уларнинг кўпчилиги 20 ёшгача бўлган Жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Таркибимизни ёшартирганимзга қарамай, биз тўғри йўлдан кетаяпмиз деб ҳисоблайман. Яна қайтараман, биз яхши тайёргарлик кўрдик ва ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, мақсадимизга эриша оламиз.

Аввало Ўзбекистонда истеъдодли ва тажрибали мураббийлар кўплигини айтишим керак. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти мени олимпия терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинлагани сабаби, аввало миллий терма жамоа учун қай даражада захирага эга эканлигимизни аниқлаб олиш учун бўлса керак. Сабаби, бу футболчилар, нафақат миллий терма жамоа, балки ўзбек футболининг ҳам келажагидирлар. Қолаверса, миллий терма жамоанинг ўйин фалсафаси, ғоясини олимпия терма жамоасига ҳам сингдириш лозим деб ўйлайман”, - деди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи.

Самвел Бабаян шунингдек, ҳар бир рақибнинг ўйинини терма жамоа мураббийлар штаби етарлича ўрганганини алоҳида таъкидлади.

“Барча рақибларимизнинг ўйин услубларини етарлича ўргандик. Хатто, айтишим мумкин уларнинг ўйин фалсафасини ҳам яхшилаб ўргандик. Тактик схемалари борасида ҳам етарли маълумотларга эга бўлдик. Биз энг кучли гуруҳдан ўрин олдик. Аниқ айта оламанки, ушбу гуруҳдан ўрин олган тўрт терма жамоадан бири учта йўлланмадан бирини қўлга киритади. Қолаверса, бундай қисқа муддатли турнирларга алоҳида тайёргарлик кўриш керак. Ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, ҳар бир рақибимизга қарши, ҳар бир ўйинга худди финалда ўйнаётгандек фалсафа билан ўйинга тушамиз”, - деди Самвел Бабаян.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar