Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Рашид Ғофуров:«Пишур ва Каримов тез орада сафимизни тўлдиришади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 166
Рашид Ғофуров:«Пишур ва Каримов тез орада сафимизни тўлдиришади»

Биласиз, «Навбаҳор» ўз анъаналарига эга, олий лиганинг барча мавсумларида қатнашган камсонли клублардан биридир. Миллий чемпионатнинг дастлабки мавсумларида муносиб қатнашган, ҳаттоки, 1996 йили чемпионликни тантана қилган «лочинлар» учун XXI аср омадсиз бошланди, десак муболаға бўлмас. Зеро, ҳамиша совринли ўринларга даъвогарлик қилган жамоа ўртамиёналар сафига қўшилиб қолди. Таассуфки, шундай жамоанинг баъзи мавсумларда элитада «жон» сақлаш учун курашгани ҳам айни ҳақиқат. Сўнгги йилларда клуб Бахтиёр Ашурматов қўл остида бироз ўзини тиклаб олидигандек кўринганди. Бироқ таркиб иқтидорли футболчилар ҳисобига шакллантирилган бўлсада, «Навбаҳор» барибир, чемпионат якунида кучли олтиликка киришни ҳам уддалай олмади. Ўтган йили эса 8-ўрин билан кифояланди. Табиийки, бу натижа маҳаллий ишқибозларни ҳам, мутасаддиларни ҳам қаноатлантирмади. Шу туфайлими, 2016 йилги мавсумга тайёргарлик жараёни бошланиши арафасида жамоа­да жиддий ўзгаришлар кузатилди. Мураббийлар штабида кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, келажакка йўналтирилган янги режалар тузилди. Жумладан, клуб бошқаруви Наманган футболида тарбияланиб, маълум ютуқларга эришган собиқ футболчи - Рашид Ғофуровга топширилди. Тўғри, бу ўзгариш ҳали расман эълон қилинмади. Аммо айни кунларда жамоани айнан Рашид Ғофуров ва маҳаллий футболнинг яна бир ёрқин намоёндаси, собиқ ҳужумчи - Шуҳрат Мирхолдиршоев шуғуллантиришаётгани бор гап. Биз ўз навбатида, ушбу ўзгаришлардан сўнг «Нав­баҳор» қароргоҳида вазият қандайлигини билиш мақсадида клубнинг янги устозини суҳбатга торт­дик.

- Рашид ака, авваламбор, масъу­лиятли вазифани бошлаганингиз билан қутлаймиз. Янги мавсумда сиз ва шогирдларингизга омад ёр бўлишини тилаймиз...

- Катта раҳмат. Яқиндагина бошланган 2016 йил барчамиз учун сербарака келсин.

- Айтингчи, «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида иш бошлашингиз ойдинлашганидан сўнг қандай ҳиссиётларни туйдингиз?

- Тўғрисини айтсам, бу мен учун бироз кутилмаган ҳолат бўлди. Чунки «Навбаҳор» - олий лигамизда ўз ўрнига эга, чемпионат ташкил этилганидан буён унда мунтазам иштирок этиб келаётган клублардан бири ва Намангандаги мухлислик ҳар қандай киши ҳавасини келтиради. Шундай экан, бу жамоада ишлаган мутахассис кучли босим ва юқори масъулият ҳиссини сезиши аниқ. Боз устига, менинг бу вазифага та­йинланишим мавсумлар оралиғига, футбол тили билан айтганда, жамоада «келди-кетди»лар жараёни айни авжига чиққан пайтга тўғри келди. Шуни инобатга олсак, менда бироз иккиланиш ҳолати ҳам сезилди. Чунки «Навбаҳор»дек жамоа бошқарувини дабдурустдан қўлга олиш - осон эмас. Таклиф тушганидан сўнг шуларнинг барчасини обдон ўйлаб кўриб, аввалига «Эплай олармиканман ёки йўқ?» деб шубҳаланиб қолдим. Аммо менинг номзодимни танлашган раҳбарлар мураббийлик фаолиятимни бугунми-эрта, барибир, қачондир бошлашим кераклиги уқтиришди ва салоҳиятимга катта умид боғлашаётганини айтишди. Қолаверса, «Навбаҳор»даги иш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришларини алоҳида таъкидлашди. Шу тариқа янги вазифани қабул қилиб олдим. Дастлабки таассуротларга келсак, бу ҳақда яхшиси, бирор ойдан кейин фикр билдирганим маъқулроқ, менимча. Чунки ҳозир бош қашишга ҳам вақт йўқ (кулади).

- Айни пайт сизда қайси ҳис кучлироқ: ҳаяжонми ёки масъулият?

- Очиғини айтсам, табиатан ҳиссиётларга унчалик берилавермайман. Лекин дастлабки вақтларда ҳаяжон сезилди, албатта. Мана, машғулотларни бошлаб олганимизга ҳам 3-4 кун бўлди. Ўтган давр мобайнида ҳаяжон ўрнини секин-аста кучли масъулият ҳисси эгаллаб бормоқда. Зеро, ортимизда бутун бошли вилоят аҳли бизнинг натижамизга кўз тикиб турганини яхши биламиз.

- Кўпчиликни қизиқтираётган нав­батдаги савол: негадир ҳалигача «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида расман таништирилмадингиз. Бу ҳолат лицензия билан боғлиқми? Умуман, сизда мураббийлик фао­лиятига йўл очувчи қайси лицензия бор?

- Йўқ, бу лицензия билан боғлиқ эмас. Ортиқча шубҳалар туғилмаслиги учун айтиб қўйишим зарур, бир йилча илгари «А» тоифасидаги лицензия­га ўқиб, махсус сертификат олганман. У олий лига клубларини бош­қаришга тўла ҳуқуқ беради. Аммо лицензиялар ОФК томонидан тайёрланади ва уларнинг Малайзиядан етиб келишида бироз вақт йўқотилади. Умуман, тегишли ҳужжатни қўлга олишни бир ўзим эмас, ўшанда бирга ўқиган чамаси 30 нафар киши кутмоқда.

- Бу масала тушунарли. Айтингчи, биринчи кунларда асосий эътиборни нималарга қаратяпсиз?

- Биласизми, ҳозир барча иккинчи даражали ишларни четга йиғиштириб қўйиб, сафимизни тарк этган футболчилар ўрнини тўлдириш ҳақида ўйлаяпмиз. Тўлдирганда ҳам, бу ишни муносиб футболчилар ҳисобига қилмоқчимиз.

- Келинг, шу мавзуга бироз аниқлик киритиб олсак: ўтган йилги таркибнинг тахминан неча фои­зи сақланиб қолинган?

- Менимча, ўша таркибда ўйнаган футболчилардан 70-80 фоизи янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. «Навбаҳор»ни тарк этган аксар йигитлар - бошқа клублардан таклиф этилган ўйинчилар. Албатта, биз иш бошлашдан олдин барча билан бирма-бир гаплашиб олдик. Суҳбатлар якунида бирга ишлаш ҳоҳишини билдирганлар жамоада қолишди. Омадларини бошқа клублардан излашни истаганларга эса рухсат бердик.

- Биздаги маълумотларга кўра, ҳозир эътиборни асосан Наманган футболи тарбияланувчилари ҳисобланган футболчиларга қаратмоқдасизлар. Мисол учун, бунгача «Насаф» шарафини ҳимоя қилган Акром Баҳриддинов машғулотларга қўшилибди. Шунингдек, «Олмалиқ», «Бунёдкор» клубларида тажриба оширган Обид Жўрабоев ҳам «Навбаҳор» лагерига етиб келган...

- Ҳа, худди шундай. Вилоят ҳокими қабулида бўлганимизда, олдимизга асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган кучли жамоа шакллантириш вазифаси қўйилди. Сизга яхши маълум, Наманган ҳеч қачон иқтидорлар камёблигидан азият чекмаган. Энди фақат ана шу иқтидорларни бир жойга жамлаб, уларга тўғри йўналиш берсак, бас. Чунончи, умидимиз шундайки, маҳаллий футболчилар вилоят шаънини бошқалардан кўра, кучлироқ ҳис қилишади ва бу омил уларга ўйинларда кўпроқ куч бағишласа, ажабмас.

- Кетганлар ўрни муносиб футболчилар билан тўлдирилишини айтдингиз. Масалан, жамоа билан хайрлашган ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновнинг ўрнида ким ҳаракат қилиши мумкин? Бу борада режаларингиз қандай?

- Шаҳбознинг ўрнида тўп суришга номзодни топиб қўйганмиз. Бу - «Бунёдкор»даги фаолияти орқали футбол ишқибозларига танилган Александр Пишур. Украиналик ҳужумчининг қандай имкониятга эгалигини шахсан ўзим яхши биламан. Ўйлайманки, у «Навбаҳор» мухлисларига тез орада олам-олам қувонч ҳадя қилади.

- Марказий ҳимоячи Бобур Акбаров ўрнига мўлжалланган номзод-чи?

- Уни ҳам барча яхши танийди, билади: Хайрулло Каримов. Ҳозирги пайт­да бизга Хайруллонинг ёрдами жуда-жуда асқотади. У - туғма етакчи. Қисқаси, Хайрулло клубимизда ўйновчи-мураббий сифатида иш бошласа, бу тажрибалари кам ёшларимиз учун катта руҳий мадад бўларди.

- Бу футболчилар билан барча масалани ҳал қилиб олдингларми?

- Ҳа, албатта. Насиб қилса, улар 15 январдан Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган йиғинимизга қўшилишади.

- Бизнингча, катта клубда энди иш бошлаганингиз инобатга олиниб, янги мавсумда зиммангизга жиддий вазифа қўйилмаса керак...

- Тўғри, клуб олдига қўйиладиган вазифа ҳақида ҳали сўз очилмади. Лекин бу бизнинг майдонга мақсадсиз тушишимизни англатмайди, албатта. Бу йил насиб қилса, жамоа ўзаги, ўйин услубини шакллантириб олиб, камида ўтган мавсумдаги натижани сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, ишларимиз ўзимиз ният қилгандек тус олса, балки янада кўпроғига эришармиз. Шу ўринда бир нарсани қўшимча қилиб ўтишни хоҳлардим, ҳар бир инсонда ўз-ўзини ҳурмат қилиш хусусияти бор ва мен ҳам бундан мустасно эмасман. Яъни табиатан футболдами, спортдами ёки бошқа йўналишда, хуллас, ҳеч қачон ютқазишни истамайман. Чунки ҳар қандай мағлубият киши руҳиятига маълум бир пайтгача салбий таъсир ўтказиб туради, барибир. Шунинг учун биринчи нав­батда, таркибни кучайтириб, рақобатбардош жамоа шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. Мана, куни кеча «Насаф» клуби вакиллари алоқага чиқиб, ўртоқлик ўйини ўтказишни таклиф қилишди. Бу ўйин 17 январь куни Тошкентда ўтказилади. Аслида мен илк ўртоқлик ўйинидаёқ кучли рақиб билан тўқнашишни истамагандим. Лекин «Ахир бу - ўртоқлик ўйинику, натижанинг аҳамияти йўқ» деганлар топилди. Умуман, мен учун ўртоқлик ўйинларининг ҳам аҳамияти бор. Зеро, «Насаф» оптимал таркибга эга, шакл­ланиб улгурган жамоа. Биз эса ҳаммасини деярли нолдан бошлаяпмиз. Шуларни ҳисобга олиб, даставвал кучи ўзимизники билан тенг жамоага қарши майдонга тушганимиз маъқулроқдек эди. Лекин бир томондан, камчиликлар айнан кучли рақибларга қарши ўйинларда яққол кўринади. Қани, Тошкентдаги йиғинни бошлаб олаверайликчи, қолгани вақт ҳукмига ҳавола.

- Гарчи сизга алоқаси бўлмаса ҳам, қуйидаги саволни беришга мажбурмиз: клубнинг ўтган йилги қарз­дорлик масаласи ҳал қилиндими? Чунончи, буни бир ёқли қилмай туриб, футболчилар билан янги мавсум борасида келишиб олиш қийинчилар туғдиради...

- Тўғри айтдингиз, қайсидир футболчига ўтган давр учун пул тўланмаса, унда келажакка ишонч уйғотиш қийин. Вилоятимиз ҳокими бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, шу ой охирида барча муаммолар ижобий ҳал қилинишини таъкидлаб ўтди. Ўйлайманки, тез орада мазкур масала ўз ечимини топади. Ҳозирча шуни аниқ айта оламанки, биз бир йил ёки битта мавсумга мўлжалланган режа билан иш олиб бормаяпмиз. Мақсадимиз - Наманган футболининг аввалги мавқесини тиклаш. Бунинг учун бир неча йилга мўлжалланган пухта режа тузишимиз керак. Ҳозирда шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Муҳими, интилиш бор, ҳаракат бошлаб юборилган. Мана, яқинда биздаги барча спорт анжомлари янгиланди. Яна 10 кунлардан кейин стадионимиз ҳудудидаги базага кўчиб ўтамиз. Ваҳоланки, бу бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари бир неча йилдан бери битмай келаётганди. Бир сўз билан айтганда, ривожланиш, янгиланиш учун ислоҳотлар бошлаб юборилди. Насиб қилса, тез орада эътиборга яраша натижа ҳам бўлади, албатта.

- Машғулотлар вақти ҳам етиб келгани учун сўнгги савол билан мурожаат қиламиз: «Навбаҳор» мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беришади?

- Ҳозирда Шуҳрат Мирхолдиршоев, Микола Шевченко ва Мустафо Байрамов билан бирга ишлаяпмиз. Тажрибали мутахассис - Амет Меметга таклиф юборганимиз ҳам бор гап. Лекин у оилавий шароити сабаб, сафимизга қачон етиб келиши хусусида аниқ гап айтолмади. Эҳтимол, тез орада Меметни ҳам жамоамизда кўрарсиз...

Давоми бор. Мазкур қизиқарли интервьюни тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" газетасини 12 январдаги сешанба сонида ўқишингиз мумкин.

Ўткир Умаров ва Исроил Раҳимовлар суҳбатлашишди



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar