Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Биз учун олимп довони шунчалик баландда-ми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
Биз учун олимп довони шунчалик баландда-ми?

Мамлакатимиз 1993 йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо бўлиб киргач, бизда спорт оламининг энг йирик мусобақасида алоҳида байроқ остида иштирок этиш имконияти туғилди. Хусусан, футболчиларимиз ҳам олимп довонини забт этишга киришдилар. Тўғри, илк уринишларда олимпия терма жамоамиз Осиёдаги саралаш босқичида айтарли каромат кўрсатолмади. Лекин Олимпиада-2012 саралашига келиб, жамоамиз анча фаоллашди ва Лондон чиптасини олишига бир баҳя қолди. Умуман, Ўзбекистон олимпия термаси шу кунга қадар 4 йилликнинг энг йирик мусобақасига чиқиш йўлида 5 марта кураш олиб борди. Демак, бугун Қатарда бошланадиган ОК-2016 бизнинг жамоа учун олимп сари 6-уриниш ҳисобланади. Футболчиларимизга бу сафар ниҳоят, омад кулиб боқишини тилаган ҳолда, бунгача Осиёда Олимпиада саралаши қай тариқа ўтказилгани-ю, унда вакилларимиз нечоғли иштирок этишганини бирров эслашни лозим топдик.

Атланта-96 саралаши

Осиё минтақасида саралаш турнири 1995 йилнинг 20 майидан 1997 йилнинг 27 мартига қадар 3 раундда ўтказилди. Тўғри, ОФКга 40тадан ортиқ мамлакат футбол ассоциацияси аъзо бўлса-да, саралаш босқичида 25та жамоа қатнашди. 1-раундда 25та жамоа 8та гуруҳга бўлинди. Хусусан, 5-гуруҳда Марказий Осиёнинг 4та жамоаси жой олди. Қолган гуруҳларда эса 3тадан терма кейинги босқичнинг ягона йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Терма жамоамиз иштироки. Вакилларимиз аслида саралашни жуда омадли бошлагандилар. Қолаверса, 2-турда Қирғизистон ва Қозоғистон термаларининг ўзаро дуранг ўйнашгани ҳам бизга яхшигина имконият ҳадя этди. Лекин 3-турда Тошкентда қозоқларга ютқазганимиз ва кейин Тожикистонда мезбонларни ютолмаганимиз панд бериб, жамоамиз гуруҳда 2-ўрин билан чекланди.

20.05.1995
Қирғизистон-Ўзбекистон-1:5

10.06.1995
Ўзбекистон-Тожикистон-2:0

24.06.1995
Ўзбекистон-Қозоғистон-1:2

12.08.1995
Ўзбекистон-Қирғизистон-2:1

02.09.1995
Тожикистон-Ўзбекистон-1:1

07.10.1995
Қозоғистон-Ўзбекистон-3:1

ҚозоҒистон
6
5
1
0
19-5
16

Ўзбекистон 6
3
1
2
12-8 10

Тожикистон
6
1
1
4
9-14
4

ҚирҒизистон
6
1
1
4
9-22
4

2-раундга Япония, Ироқ, Уммон, БАА, Ж.Корея, С.Арабистони, Хитой ва Қозоғистон термалари йўл олишди ва 2та гуруҳга бўлинган ҳолда, курашни давом эттиришди. 3-раунд, яъни ярим финал ва финал баҳсларида эса Япония, С. Арабистони, Ироқ ва Ж.Корея олимпиячилари ўйнашди. Якунда Ж.Корея, Япония ва С.Арабистони термалари АҚШнинг Атланта шаҳрида уюштирилган мусобақага йўл олишди.

Сидней-2000 саралаши

Осиё минтақасида саралаш 1999 йилнинг 3 апрелидан 13 ноябрига қадар бўлиб ўтди. Аввалига 35та жамоа 9та гуруҳга бўлинди. Бу сафар Марказий Осиёнинг 5та жамоаси 5-гуруҳдан жой олди.

Терма жамоамиз иштироки.Иккинчи уринишда илк мақсадга анча яқин келдик. Аниқроғи, 2-раундга ўтиш учун жамоамиздан Қозоғистон термасини мағлуб этиш талаб қилинганди. Бироқ... Бир тарафдан олсак, кейинги босқичда нима каромат кўрсатишимиз ҳам мумкин эди? Зеро, бизнинг гуруҳда ғолиб бўлган қозоғистонликлар Япония ва Таиланд термалари билан биргаликда «C» гуруҳида кураш олиб боришди. Бунда японлар 4та ўйиннинг барчасини ғалаба билан якунлашди.

03.04.1999
Ўзбекистон-Қирғизистон-3:1

10.04.1999
Ўзбекистон-Тожикистон-3:0

24.04.1999
Туркманистон-Ўзбекистон-1:1

15.05.1999
Ўзбекистон-Қозоғистон-0:2

29.05.1999
Қозоғистон-Ўзбекистон-3:1

12.06.1999
Ўзбекистон-Туркманистон-3:0

26.06.1999
Тожикистон-Ўзбекистон-0:2

03.07.1999
Қирғизистон-Ўзбекистон-0:2

ҚозоҒистон
8
5
2
1
20-9
17

Ўзбекистон 8
5
1
2
15-7 16

Туркманистон 8
4
1
3
17-14
13

ҚирҒизистон
8
3
1
4
9-14
10

Тожикистон
8
0
1
7
4-21
1

Умуман, 2-раунд якунида Ж.Корея, Япония ва Қувайт олимпиячилари гуруҳ ғолиблари сифатида Сидней-2000 йўлланмасини қўлга киритишди.

Афина-2004 саралаши

Саралаш ўйинлари 2003 йилнинг 5 апрелида бошланиб, кейинги йилнинг 12 майида якунланди. 36та жамоа мураккаб форматдаги йўлни босиб ўтди. Дастлаб 12та кучли жамоа тўғридан-тўғри 2-раундга йўналтирилди. Қолган 24таси «уй-сафар» тизимида ўзаро ўйнаш учун 12та жуфтликка тақсимланди. 2-раундда 12та сараланган жамоа ва 1-раунднинг шунча ғолиби яна 12та жуфтликка бўлинди. Якунда 12та жамоа 4тадан 3та гуруҳга тақсимланди. Гуруҳ ғолиблари - Ж.Корея, Япония ва Ироқ термалари Афинадаги финал раундига йўл олишди.

1-раундда Ироқ-Вьетнам жуфтлиги бошқалардан яққол ажралиб турди. 3:1 ва 1:1 ҳисобидаги натижалар ироқликларни кейинги босқичга йўл олишларини таъминлади. Мальдив ва Яман термалари четлатилгани боис, Эрон ва Қирғизистон олимпиячилари курашсиз 2-раундга чиқишди. Терма жамоамиз эса курашни 2-раунддан бошлади. Бироқ эронликлар олдида сўзсиз, ожиз қолди.

03.05.2003

Ўзбекистон-Эрон-1:3

Голлар: Андрей Власичев (82) - Бурҳони (68, 72), Мобали (81).

07.06.2003

Эрон-Ўзбекистон-6:1

Голлар: Нусрати (37), Навид-

киа (45-пен.), Бурҳони (47, 65), Коби (59), Шари (84) - Александр Гейнрих (31-пен.).

2-раундда Туркманистон термаси мусобақадан четлатилгани боис, малайзияликлар 3-раундга тўғридан-тўғри йўл олишди. Бизни турнирдан чиқариб юборган Эрон термаси эса «A» гуруҳида Ж.Корея, Хитой ва Малайзия билан ўйнади. Корейслар 6та ўйиннинг барчасини ўз фойдаларига ҳал этишди ва гуруҳ ғолиби бўлишди. Эронликлар эса 3та ғалаба ва 3та мағлубият қайд этиб, 2-ўрин билан чекланишди. «B» гуруҳида Япония термаси Баҳрайн олимпиячиларидан атиги 2 очко кўп жамғариб 1-ўринни банд этган бўлса, «C» квартетида Ироқ ва Уммон жамоалари тенг - 9тадан очко жамғаришди. Ўзаро баҳс­ларда 4:0, 0:2 кўринишида устунлик ироқликлар тарафида бўлгани боис, улар Афина Олимпиадасига чиқишди. Қадим юнон заминида Ироқ олимпия жамоасининг қандай каромат кўрсатгани ҳақида эса газетамизнинг ўтган сонида батафсил ҳикоя қилгандик.

Пекин-2008 саралаши

Осиё минтақасида саралаш босқичи 2007 йилнинг 7 февраль - 21 ноябрь кунлари оралиғида бўлиб ўтди. Мусобақа Хитой пойтахтида ташкиллаштирилгани боис, мезбон жамоа курашсиз йўлланма олди. Қолган термалар учун бу сафар ҳам мураккаб формат танланди. Яъни 34та иштирокчи 3та раундда кураш олиб борди. Тўғри, дастлаб 14та кучли жамоа тўғридан-тўғри 2-раундга йўналтирилди. Қолган 20таси эса ўзаро ўйнаш учун 10та жуфтликка тақсимланди. 2-раундда 14та сараланган жамоа ва 1-раунднинг 10та ғолиби 6та гуруҳга бўлинди. Шу гуруҳларда 1-2-ўринларни банд этган 12 жамоа якунда яна 3та квартетни ташкил қилди. Финал босқичида Австралия, Ж.Корея ва Япония термалари гуруҳ ғолиблари сифатида Пекин Олимпиадаси йўлланмасини олишди.

Терма жамоамиз иштироки. Ўзбекистон олимпиячилари бу сафар 3та раундда ҳам ўйнашди. Аммо ҳал қилувчи сўнгги босқичда жуда омадсиз иштирок этишди.

1-раунд

07.02.2007

Ўзбекистон - Тожикистон - 4:1

Голлар: Садриддин Абуллаев (41), Анзур Исмоилов (47, 48), Одил Аҳмедов (67) - Иброҳим Рабимов (52).

14.02.2007

Тожикистон - Ўзбекистон - 0:2

Голлар: Анзур Исмоилов (30), Марат Бикмаев (90}3).

----------------------------------------------

2-раунд

28.02.2007

Ўзбекистон - БАА - 2:1

Голлар: Нодир Қўзибоев (16), Марат Бикмаев (42) - Носир Ҳамис (38).

14.03.2007

Яман - Ўзбекистон - 0:1

Гол: Азиз Ҳайдаров (46).

28.03.2007

Ж.Корея - Ўзбекистон - 2:0

Голлар: Хан Донг Вон (34, 85).

18.04.2007

Ўзбекистон - Ж.Корея - 0:1

Гол: Баек Жи Хун (75).

16.05.2007

БАА - Ўзбекистон - 0:2

Голлар: Шавкат Саломов (37), Фарҳод Тожиев (49).

06.06.2007

Ўзбекистон - Яман - 3:0

Голлар: Азиз Ибрагимов (56), Азиз Ҳайдаров (64), Музаффар Умрзоқов (81).

Ж.Корея
6
5
0
1
10-3 15

Ўзбекистон
6
4
0
2
8-4
12

БАА
6
2
0
4
7-11 6

Яман
6
1
0
5
2-9
3

3-раунд

22.08.2007

Ж.Корея - Ўзбекистон - 2:1

Голлар: Ли Санг Хо (49), Ли Кюн

Хо (79) - Ким Жин Кю (24-авт.).

08.09.2007

Ўзбекистон - Сурия - 0:0

12.09.2007

Ўзбекистон - Баҳрайн - 1:2

Голлар:Садриддин Абдуллаев (86) - Абдуллоҳ Омар (29), Ҳамад ал

Банки (90}2)

17.10.2007

Баҳрайн - Ўзбекистон - 2:0

Голлар: Жейси Оквунванне (45), Абдуллоҳ Умар (55).

17.11.2007

Ўзбекистон - Ж.Корея - 0:0

21.11.2007

Сурия - Ўзбекистон - 3:3

Голлар: Мажид ал Ҳаж (42), Бакри Тарраб (44), Аҳмад Далли Ҳасан (86) - Фарҳод Тожиев (61-пен.), Вагиз Галиу­лин (63, 66).

Ж.Корея
6
3
3
0
4-1
12

Баҳрайн
6
3
2
1
7-4
11

Сурия
6
0
4
2
5-7
4

Ўзбекистон
6
0
3
3
5-9
3

Қизиқ тарафи шуки, Пекин Олимпиадасига йўл олган жамоаларнинг барчаси гуруҳда 2-ўрин эгаларидан атиги 1 очко кўп жамғарганди.

Лондон-2012 саралаши

Саралаш босқичи 2011 йил февраль - 2012 йил март оралиғида ўтказилди. 4та раундни ўз ичига олган саралашда 35та жамоа иштирок этди. Дастлаб 13та кучли жамоа тўғридан-тўғри 2-раундга йўналтирилди. Қолган 22таси эса 11та жуфтликка тақсимланди. 2-раундда 13та сараланган жамоа ва 1-раунд ғолиблари 12та жуфтликка тақсимланди. 3-раундда эса 12та жамоа 3та гуруҳга бўлинди. Гуруҳ ғолиблари сифатида БАА, Ж.Корея ва Япония термалари Лондон чиптасини қўлга киритишди.

Терма жамоамиз иштироки. Тўғридан-тўғри 2-раундга йўл олган олимпиячиларимиз Гонконг термасини бир нафасда енгишди. 3-раундда эса БАА ва Австралия майдонларида қайд этилган дуранглар кўп нарсадан умид қилишга ундади. Лекин 14 март куни «Жар» стадионида юз берган «триллер»ни таърифлашга тил ожиз. Факт шуки, 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда қўлимиздаги тайёр чиптани рақибга бериб юбордик. Вьетнам пойтахти Ханойда бўлиб ўтган 4-раундга эса жамоамиз у қадар катта умид ҳам боғламади.

2-раунд

19.06.2011

Ўзбекистон - Гонконг - 1:0

Гол: Фозил Мусаев (58).

23.06.2011

Гонконг - Ўзбекистон - 0:2

Голлар: Фозил Мусаев (8), Темурхўжа Абдухолиқов (19).

3-раунд

21.09.2011

Ўзбекистон - Ироқ - 2:0

Голлар: Темурхўжа Абдухоли-­­

қов (71), Кенжа Тўраев (78).

23.11.2011

БАА - Ўзбекистон - 0:0

27.11.2011

Австралия - Ўзбекистон - 0:0

05.02.2012

Ўзбекистон - Австралия - 2:0

Голлар: Кенжа Тўраев (27), Олег Зотеев (85).

21.02.2012

Ироқ - Ўзбекистон - 2:1

Голлар: Муҳаммад Абдуллоҳ (45}2-пен.), Мустафо Аҳмад (88) - Фозил Мусаев (23).

14.03.2012

Ўзбекистон - БАА - 2:3

Голлар: Олег Зотеев (34), Фозил Мусаев (47) - Аҳмад Халил (51, 55), Ҳабуш Солиҳ (90}3).

БАА
6
4
2
0
8-2
14

Ўзбекистон
6
2
2
2
7-5
8

ИроҚ
6
1
2
3
2-7
5

Австралия
6
0
4
2
0-3
4

4-раунд

27.03.2012

Ўзбекистон - Сурия - 2:1

Голлар: Кенжа Тўраев (73), Олег Зотеев (88) - Ёсир Шаҳин (14).

29.03.2012

Уммон - Ўзбекистон - 2:0

Голлар: Ҳусайн ал Ҳадрий (16-пен), Раёд Иброҳим Солиҳ (45}2).

Уммон
2
1
1
0
3-1
4

Ўзбекистон 2
1
0
1
2-3
3

Сурия
2
0
1
1
2-3
1

4-раунд ғолиби - Уммон термаси қитъалараро «плей-офф» ўйинида Африка вакили - Сенегал олимпиячилари билан ўйнади. Англиянинг Ковентри шаҳрида ўтказилган бу баҳсда сенегалликлар 2:0 ҳисобида устун келишди.

Фаррухжон Файзиев тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar