Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

Филипп Филипп Лам «Олтин тўп» ғолибини аниқлаш тизими ёқмаяпти

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 193
Филипп Филипп Лам «Олтин тўп» ғолибини аниқлаш тизими ёқмаяпти

Футбол бўйича Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Филипп Лам Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг энг яхши футболчига бериладиган «Олтин тўп» мукофоти энг яхши ҳужумчини аниқлашга айланиб кетган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.

«‘Олтин тўп’ дунёнинг энг яхши ҳужумчисига бериладиган мукофотга айланди. Бу ҳимоячи сифатида менинг рашким эмас, статистика билан исботланган факт. Фабио Каннаваро (2006 йил) — бу совринни қўлга киритган ягона ҳимоячи», — деди немис футболчиси.

Ламнинг таъкидлашича, мукофотни ТВ ва ижтимоий тармоқларда кўпинча пайдо бўлаётган футболчи ютмоқда.

«Балки кейинги йил номзодларни Facebook орқали танлармиз? Натижа ҳам худди шундай бўлса керак. Facebook’даги энг машҳур уч ўйинчи — бу 108 миллион обуначиси бор Роналду, 81 обуначига эга Месси ва 54 миллион мухлисига эга Неймар. Шуни дарҳол қайд этмоқчиманки, Роналду, Месси ва Неймар — фантастик футболчилар», — деди «Бавария» ҳимоячиси.

Бундан ташқари, Лам битта соврин ўрнига тўртта мукофот беришни таклиф қилди: энг яхши дарвозабон, энг яхши ҳимоячи, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчига.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги «Олтин тўп» совринини «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar