Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.01.2016

“Локомотив” Дубайда. Тўртинчи кун. Хатолардан хулоса

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 180
“Локомотив” Дубайда. Тўртинчи кун. Хатолардан хулоса

“Локомотив” футболчилари Дубай ва ундаги шарт-шароитларга тўла-тўкис кўникиб бўлишди. Бу кўникма уларга машғулотлар ва янги мавсумга тайёргарлик жараёнларида чалғимасликка ёрдам беради.

Амалий ва назарий машғулотлар бир маромда давом этмоқда. Уларнинг бошланиш вақтлари ўзгарганича йўқ, лекин тугаш онлари кун сайин узайиб бораётганини ҳис қилиш қийин эмас. Футболчилар тобора кўпроқ меҳнат қилишга ҳаракат қилишяпти.

Бугунги куннинг энг эсда қоларли воқеаси сифатида оқшом вақтидаги назарий машғулотни кўрсатиш ўринли. Мирко Йеличич унда ўтган мавсумдаги хатолар хусусида сўз юритди. Хусусан, ўтказиб юборилган айрим голлар футболчиларга қайта намойиш этилиб, мана шундай вазиятларда қандай ҳаракат қилиш мумкинлиги тўғрисида фикрлар алмашилди.

“Йеличич қувноқ мураббий”, – дея у ҳақда ўз фикрини билдирди “Локомотив”нинг етакчи футболчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов. “Футболчилар билан яхши чиқишади, ҳазилни тушунади, ўзи ҳазил қилади. Бу нарса футболчилар ўзларини эркин тутишларига олиб келади.

Жепаровнинг жамоамизга қўшилгани яхши иш бўлди. У катта маҳорат ва тажрибага эга футболчи. Биринчи навбатда бизга ёрдам беради, билмаганларимизни ўргатади. Рақобатдан эса чўчимайман. Ахир у ҳар бир футболчининг ўсишига ёрдам беради”, — дейди Шоаҳмедов.

Санжарнинг фикрига “Локомотив” ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани учун ҳам йилдан-йилга шаклланишга ҳаракат қиляпти. Бу нарса албатта ўз мевасини бериши керак. Футболчилар янги мавсумда янада яхшироқ натижаларни қўлга киритиш учун борларини бериб ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз. Саудиянинг “Ал-Аҳли” клубига қарши ўйинга икки кун вақт қолди.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar