Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.01.2016

“Нефтчи” Қиргулида назорат ўйини ўтказди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 198
“Нефтчи” Қиргулида назорат ўйини ўтказди

12 январь куни Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналик футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат ўйинида иштирок этишди.
Хабарингиз бор, “Нефтчи”нинг қишдаги йиғинига бир қатор янги футболчилар Сардор Эминов, Илҳом Бойдедаев, Ўткир Юсупов ва Алишер Саматов сингари ўйинчилар келиб қўшилишди. Бош мураббий Андрей Витальевич мазкур ўйин орқали янги “Нефтчи” вакилларини синовдан ўтказиш, таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўйини борасидаги камчиликларини аниқлаб олиш имконига эга бўлди.
Қиргулидаги сўнгги йиғин куни бўлиб ўтган учрашувда “Нефтчи” футболчилари “Қизиллар” ва “Сариқлар” жамоаси номлари остида ҳаракат қилишди. Ўйин “Сариқлар”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳояланди. Назорат ўйинида Фёдоров имкон даражасида барча футболчиларни майдонда туширди. Фақат ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ўйинда иштирок этмади. Меҳмонов эндигина ўтган мавсумдаги жароҳатидан тикланмоқда.
Шу куни Олий лигада ўзига яраша тажрибага эга бўлган Ўткир Юсупов “Сариқлар” дарвозасини қўриқлади. Айтиш керакки, Ўткирнинг сейвлари, ҳимоячиларни назорат қилиши ва тезкорлиги бизда яхши таассурот қолдирди. Сардор Эминов ҳам майдонда фаоллиги билан ажралиб турди. Баҳс назорат ўйини мақомига эга бўлсада, қизғин тарзда кечди. Стадионда ўйинни томоша қилган мухлислар, футболчиларни катта майдонни соғинишганига амин бўлишди.
Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 12 январь, 2016-йил.
“Сариқлар” – “Қизиллар” 3:2.
Голлар: Отабек Исроилов, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов.(сариқлар) — Мурод Бобожонов 2 та (Қизиллар)
“Сариқлар”: Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Дилёр Ирматов, Хусниддин Ғофуров, Алишер Саматов, Мансур Саидов, Жавоҳир Расулов, Эламон Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Исроилов, Шерзод Ҳакимов.
“Қизиллар”: Сергей Смородин, Сардор Қулматов, Отабек Муҳаммаджонов, Азиз Носиров, Илҳом Бойдедаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Умид Қодиров, Сардор Эминов, Жамшид Хошимов, Бобур Фарходов, Мурод Бобожонов.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar