Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.01.2016

Фарғона вилояти ҳокими кубоги 29 январь куни старт олади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 206
Фарғона вилояти ҳокими кубоги 29 январь куни старт олади

Ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги” мусобақасининг бу йилги баҳсларини 29 январь куни старт олади. Фарғона вилояти Футбол федерацияси томонидан ташкил этилган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”да бу гал 12 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган.

Булар Олий лига вакиллари – “Нефтчи” (Фарғона, иккита таркиб билан), “Қўқон-1912” (Қўқон, иккита таркиб билан), “Навбаҳор” (Наманган), “Андижон” (Андижон), “Қизилқум” (Навоий), Биринчи лига вакиллари – “Цементчи” (Қувасой), “Ёзёвон лочинлари” (Ёзёвон), “Ўз Донг Жу” (Андижон), “Норин” (Наманган) ҳамда 2015 йилги Фарғона вилояти чемиони ва Кубоги соҳиби “ФарДУ-Футбол инфо” (Фарғона).

Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришади. Ўйинлар 29 январь куни бошланади. 6 февраль куни мусобақа ғолиби аниқланади.

Айтганча, бу сафар мусобақада Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам қатнашади. Бу эса мусобақага бўлган қизиқишни янада оширади.

Учрашувлар “Нефтчи СМ”, “Фарғона давлат университетининг спорт-соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Фарғона” марказий ўйингоҳи) ва “Нефтчи” Футбол мактабига қарашли стадионларда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги “Вилоят Ҳокими Кубоги”да “Қўқон-1912” жамоаси финалга қадар етиб борганди. Ҳал қилувчи баҳсда “Нефтчи”га имконият бой берилган.

Гуруҳлар ва мусобақа тақвими билан кейинроқ яна батафсил танишириб ўтамиз.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar